Саноатда меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш кўрсаткичларини яхшилашкириш


Саноат ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат сифатини баҳолаш


Download 283.55 Kb.
bet4/10
Sana30.04.2023
Hajmi283.55 Kb.
#1404999
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Sanoatda mehnat salohiyatidan f

2. Саноат ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат сифатини баҳолаш
Саноат ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат сифатини баҳолаш тизими қуйидаги сабабларга кўра қўлланилади:
 ишчининг шахсий имкониятларини ўрганиш;
 малака ошириш ва бунга тайёрлаш орқали ишчиларни қўллабқувватлаш йўли билан уларнинг касбий маҳоратларини ошириш;
 касб поғоналаридан кўтарилиш ҳамда иш жойини ўзгартириш;
 қўшимча ҳақ ва мукофот пулларини ташкил қилиш;
 корхона мақсадларига жавоб бера олмайдиган персонал аъзоларини аниқлаш.
Қоидага биноан, меҳнат сифатини баҳолаш тизимида бир қатор кўрсаткич (талаб)лардан фойдаланилади. Кўп миқдордаги кўрсаткичлардан фойдаланиш иш ҳисобини ҳамда уни амалда қўллашни қийинлаштиради. Бу кўрсаткичлар ишчилар томонидан қабул қилиш учун осон ва иложи борича барча иш фаолиятидаги ишчиларни ҳисобга олган ҳолда универсал бўлиши мақсадга мувофиқ. Лекин шу билан бирга улар айнан маълум фаолият тури учун бир мезонларга таянган ҳолда амалга ошириш лозим, бу эса ўзаро алоқада персонал меҳнат самарадорлигини ўлчаш имконини беради. Бунинг учун қуйидаги масалаларни ечиш зарур, деб ҳисоблаймиз:
 персонал меҳнатини баҳолаш;
 персонал меҳнат самарадорлигини баҳолаш учун асосий ҳисоблаш мезонларини категорияларга бўлган ҳолда ишлаб чиқиш;
 персонал мажбуриятини мансаб (лавозим) кесимига бўлиб тасниф қилиш.
Персонал меҳнатини баҳолаш – аниқ мақсадга йўналтирилган (белгиланган) меҳнат фаолиятида (лавозим, иш жойи) талаб қилинган меҳнат сифатини аниқлаш жараёни. Персонал меҳнатини баҳолашнинг асосий мақсади кадрларни оқилона тақсимлаш ҳамда уларнинг меҳнатидан самарали фойдаланилаётганлигини аниқлашдан иборат. Персонал меҳнатини баҳолашнинг асосий мақсадига эришишда меҳнат сифатини баҳолаш тизими муҳим аҳамиятга эга.
Илк бор, меҳнат сифатини баҳолаш АҚШ корхоналарида вужудга келган ҳамда “ишга қараб баҳо бериш” деб аталган. Кейинчалик эса бу усулдан фойдаланиш бошқа мамлакатларда ҳам урфга кирди. Собиқ маъмурий буйруқбозлик тизимида ҳам бу самарали усулдан фойдаланишда ўзига хос тажриба мавжуд бўлган, дастлаб саноат соҳасида (60-йилларда) кейинчалик эса ишлаб чиқаришдан йироқ бўлган соҳаларда, масалан савдо-сотиқ соҳасида ҳам қўлланила бошланган. Шундай қилиб меҳнат сифатини баҳолашни турли номлар билан атай бошлашди: “камчиликсиз иш суръати тизими”, “меҳнат сифатини бошқариш тизими”, уни ўлчаш мақсадида эса меҳнат фаолияти коэффициенти қабул қилинди ва ҳозирги кунда меҳнат самарадорлиги коэффициенти дея аталмоқда. Ҳар бир корхона ва унинг бўлимлари ўзига хос иш фаолиятига асосланган меҳнат сифати кўрсаткичларини ишлаб чиқади ва уларнинг ҳар бири ўзига хос маълум баҳолаш тизимига эга бўлади, улар баллар ёки коэффициентлар орқали ифодаланиши мумкин. Саноат ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат сифатини баҳолаш тизими қуйидаги сабабларга кўра қўлланилади:
 ишчининг шахсий имкониятларини ўрганиш;
 малака ошириш ва бунга тайёрлаш орқали ишчиларни қўллабқувватлаш йўли билан уларнинг касбий маҳоратларини ошириш;
 касб поғоналаридан кўтарилиш ҳамда иш жойини ўзгартириш;
 қўшимча ҳақ ва мукофот пулларини ташкил қилиш;
 корхона мақсадларига жавоб бера олмайдиган персонал аъзоларини аниқлаш.
Қоидага биноан, меҳнат сифатини баҳолаш тизимида бир қатор кўрсаткич (талаб)лардан фойдаланилади. Кўп миқдордаги кўрсаткичлардан фойдаланиш иш ҳисобини ҳамда уни амалда қўллашни қийинлаштиради. Бу кўрсаткичлар ишчилар томонидан қабул қилиш учун осон ва иложи борича барча иш фаолиятидаги ишчиларни ҳисобга олган ҳолда универсал бўлиши мақсадга мувофиқ. Лекин шу билан бирга улар айнан маълум фаолият тури учун ихтисослашганлигини ҳам ҳисобга олиш зарур. Таъкидлаш керакки, баъзи доимий талаблар кўпгина корхоналар томонидан қабул қилинган: бу, маҳорат ҳамда ташаббускорлик, иш фаолиятидаги доимийлик (иш фаолиятидаги узлуксизлик), иш жараёнидаги қатъий фидоийлик, бир нечта касб кўникмаларига эга бўлиш, рационализаторлик, кашфиётчилик қобилиятларига эга бўлиш ва ҳ.к. Шу билан бирга, “ходимларни бошқариш, ходимларни излаш, танлаб олиш, ёллаш, мослаштириш, ривожлантиришни, уларни касб жиҳатидан ўқитиб ўргатиш ва қайта тайёрлашни, иш соҳасида кўтарилишларини режалаштириш”[4] каби талаблар ҳам муҳим ҳисобланади. Корхона ишлаб чиқариш жараёнида бундай кўрсаткич ва талабларни ўрнатиш ишчиларнинг психологик ҳамда физиологик имкониятлари, математик-статистика ва яна бир қатор омилларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Персонал меҳнатини баҳолаш натижалари объектив ва аниқ (ишончли) бўлишлиги учун баҳоланиш мезонларини тўғри танлаш ва қўллаш лозим[5]. Мезон асосида белгиланган мансаб меҳнатдан қандай фойдаланилаётгани ёки фойдаланиши лозимлиги тўғрисида меҳнат тақсимоти норма бўйича тадқиқ қиламиз. Мезонлар корхонада меҳнат фаолиятини олиб бораётган персонал раҳбар-ходимларнинг ҳар бир мансаби бўйича ишлаб чиқилади. Мансаб бўйича меҳнат тақсимоти ўз ичига асосий меҳнат вазифа ва мақсадларни умумлаштиради, бу вазифа ва мақсадлар аниқ меҳнат жараёнларида қўлланилиши лозим, бунда баҳолаш мезони ҳар бир вазифа ва мақсаднинг корхона талаблари доирасида ижро этилишини аниқлайди. Персонал меҳнат самарадорлигини баҳолаш маълумотларни туплаш (йиғиш) ва таҳлил этишдан иборат бўлган бир-бирига боғлиқ бўлган фаолиятларнинг умумий натижаси. Корхона фаолиятининг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларини бажаришда персонал меҳнатининг уч муҳим асослардан келиб чиққан ҳолда қанчалик таъсир кўрсатишини аниқлашга кўмак бериши ҳамда ишчилар фаолиятини баҳолаб бориш ва сўнгги қарорга келиш учун зарур бўлган маълумотларни йиғиб бориш учун фойдалидир. Персонал меҳнат самарадорлигининг уч асосий шартлари:
1) персонал бошқаруви билан шуғулланувчиларнинг меҳнат фаолияти жорий этилган талаблар ҳамда аввалдан белгилаб қўйилган мақсад ва вазифаларга мос келиши;
2) ишни оқилона самарали йўллардан фойдаланган ҳолда сифатли бажариш;
3) имкониятлардан (қобилият, билим ва малакадан) янада тўлиқроқ фойдаланиш асосида бошқарилаётган ишчиларнинг меҳнат жараёнида инсон организми учун қулай ва фойдали таъсир кўрсатилиши таъминланганлиги.
Персонал меҳнат самарадорлигини баҳолаш таърифига кўра, биринчидан, инсонлар қандай ишлаётганлиги, иккинчидан, қандай ушбу ҳолатда натижаларга эришганлиги ва учинчидан, бунинг барчаси корхона фаолиятига қандай ифодаланиши (намоён бўлиши, таъсир кўрсатиши) билан аниқланади.
Бундан келиб чиққан ҳолда меҳнат самарадорлигини баҳолашнинг умумий шаклини 1-расмда ифода этамиз.

Download 283.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling