Саноатда меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш кўрсаткичларини яхшилашкириш


Иқтисодий бошқарув меҳнат самарадорлиги


Download 283.55 Kb.
bet7/10
Sana30.04.2023
Hajmi283.55 Kb.
#1404999
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Sanoatda mehnat salohiyatidan f

Иқтисодий бошқарув меҳнат самарадорлиги – бошқарув фаолиятида сарфланган харажатлар миқдори ва динамикасини ифодалайди ҳамда баҳолайди. Бошқарув фаолиятига сарфланадиган харажатлар миқдори ўзгармаган ҳолда бошқарув сифати ошиши ва мақсадларининг руёбга чиқиши самарали меҳнат бошқарувини намоён этади.
Б ошқарув самарадорлиги коэффициенти – эришилган юқори натижада бошқарувнинг мақсадга мувофиқ ташкил этилганлигини ифода этади. Ишлаб чиқаришнинг умумий натижаси (Ни.ч.) билан персонал сони (Пс) ўртасидаги нисбат натижасида аниқланади:

Раҳбарнинг бевосита қўл остидагилари томонидан ишлаб чиқарилган бўлса, фаолиятнинг умумий натижавийлиги ҳисобланади.


Б ошқарув коэффициенти – якуний ишлаб чиқариш натижасида персонални бошқаришга сарфланган харажатларни тавсифлайди. Умумий ёки ишлаб чиқаришнинг якуний натижаси билан бошқарувга сарфланган жами харажатлар (Сб.х) нисбатини ифодалайди:

Ижтимоий самара юқорида қайд этганимиздек, миқдорий жиҳатдан аниқлаш имкони мавжуд эмас. Бироқ, фикримизча, ижтимоий самарани занжирли “ максаднатижа  харажат ” боғлиқликда тадқиқ қилиш асосида миқдорий аниқлаш имкони мавжуд. Бунинг учун мақсадга эришиш учун йўналтирилган харажатлар ҳажмини ёки бошқач айтганда, бошқарув самарасини аниқлаш учун эришилган натижани харажатлар билан солиштириш лозим. Самарадорлик мақсадга эришиш ҳамда ресурслар сарфини тежаш даражалари сифатида намоён бўлади. Шундай қилиб, меҳнат бошқарувининг иқтисодий самараси ижтимоий самарага айланади. Тадқиқотлар натижасида аниқланган персонални баҳолаш мезонлари ва ҳисоблаш усуллари ёрдамида ишончли ва сифатли меҳнат самарадорлигини баҳолашда персонал меҳнат фаолиятидаги мажбурият даражасини билиш зарур ҳисобланади. Персонал мажбурият даражасини аниқлаш меҳнат самарадорлигини баҳолаш мезонлари асосида олинган натижалардан тўғри фойдаланиш имконини беради ва шу асносида персоналнинг эгаллаб турган лавозимлари бўйича мажбурият даражаси билан меҳнат самарадорлигини баҳолаш натижаси ўзаро мос равишдалигини ифодалаш мумкин. Шундай қилиб, ҳар бир ходимнинг эгаллаб туран лавозимида бажарадиган меҳнат функцияси бўйича мажбурият ва масъулият даражаларини таҳлил қилиш натижасида корхона персоналининг мажбурият таснифини ифодалаш мумкин (1-жадвал). Ходимларнинг меҳнат фаолиятидаги функцияларига: режалаштириш, меҳнатни ташкил қилиш, назорат қилиш, мотивация ва ўзаро мувофиқлаштириш (координация)ни келтириш мумкин. Мажбурият таснифи “Қарши таъмирлаш заводи” корхонасидаги персоналнинг профессионаллик даражасини ифода этади.



Download 283.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling