Саноатда меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш кўрсаткичларини яхшилашкириш


-расм. Саноат корхоналарида персонални бошқаришда


Download 283.55 Kb.
bet5/10
Sana30.04.2023
Hajmi283.55 Kb.
#1404999
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Sanoatda mehnat salohiyatidan f

1-расм. Саноат корхоналарида персонални бошқаришда
меҳнат самарадорлигини баҳолаш шакли


Ишчилар меҳнатини баҳолаш – меҳнатни тўғри ташкил этилганлиги ҳамда иш вақтидан унумли фойдаланганлиги ҳисобига меҳнат сифатининг яхшиланишига таъсир кўрсатиши, яъни билвосита таъсир этувчи омилларнинг режадаги натижага эришишдаги таъсир кўрсатишини ифодалайди.
Меҳнат натижасини баҳолаш – ишчилар фаолиятининг ва меҳнат натижасининг аввалдан режалаштирилган мақсад ва вазифаларга мос тушиши ҳамда уларнинг корхона фаолияти якуний натижаларига кўрсатган таъсирини намоён этади.
Персонал меҳнат самарадорлигини аниқлаш қуйидаги мақсадни кўзлайди: персонал меҳнат натижавийлигини яхшилаш (мавжуд меҳнат салоҳиятини қўллаш ва тўлиқ фойдаланиш); иш билан боғлиқ қарорларни қабул қилишда раҳбар ва ишчиларни зарурий ахборот билан таъминлаш.
Персонал меҳнат самарадорлигини баҳолаш натижасида олинган ахборот ёрдамида корхонанинг ривожланишини прогнозлаштириш ва стратегиясини ишлаб чиқиш имконини беради.
Корхонада персонал меҳнат самарадорлигини баҳолашда баҳолаш мезони қўлланилса, унда иккита иқтисодий ва ижтимоий самарага эришилади:
1. Иқтисодий самара: - корхона фаолияти ва персонал самарадорлиги; - мақсадга эришиш даражаси; - иш сифати ва ҳажми; - маҳсулот ишлаб чиқаришда буютмалар миқдори.
2. Ижтимоий самара: - уйғунлик; - меҳнатдан қониқишни ҳис этиш;
- ижтимоий дастурлар; - шахсий хусусиятлар; -
хулқ-атвор жиҳатлари; - фойдаланилмаган имконият ёки потенциал.
Меҳнат самарадорлигини мезонлар кўрсаткичи бўйича баҳолаш юзасидан олиб борилган назарий ва экспериментал тадқиқотларимиз иш натижаларини татбиқ этилиши бўйича ижобий натижага эришилган 2012-2015 йилларда ISO 9001:2008 сифатни бошқариш халқаро сертификати билан тақдирланган, асосий фаолияти қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш, унинг зарурий эхтиёт қисмлари (чизел, плуг, дилнабаз, лимех)ни, болт-гайка ишлаб чиқариш, турли ҳажм ва куринишдаги металл қуйиш ва бошқа саноат таркибидаги юқори қўшимча қийматга эга бўлган саноат маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Қарши таъмирлаш заводи” масъулияти чекланган жамияти мисолида, ундаги раҳбар ва ходимлар меҳнатини таҳлил қиламиз ҳамда асосий ҳисоблаш мезонларини белгилаймиз. Бунинг учун ундаги қуйидаги мавжуд лавозимларни кўриб чиқиш лозим: бош директор, бош муҳандис, механика, пайвандлаш ва қуюв цехи бошлиғи, кадрлар менежери, мижозлар билан ишлаш менежери, режалаштириш бўлими бошлиғи.
Корхонада персонал меҳнат самарадорлигини баҳолашда алоҳида корхона фаолияти, раҳбар ва ходимларга боғлиқ ҳолдаги мезонлардан фойдаланиб аниқлаб топилади. Бундай баҳолашда универсал мезон бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

Download 283.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling