Семинар режаси: Konstitutsiyaviy huquqning tushunchasi, predmeti va tizimi
дақиқа АҚЛИЙ ҲУЖУМ” cтратегияси
Download 173.38 Kb.
|
MAVZU
- Bu sahifa navigatsiya:
- КЛАСТЕР (ахборотни ёйиш) стратегияси
АҚЛИЙ ҲУЖУМ” cтратегияси. Стратегия курсантларни жамоат жойларида ЖИЭМдан озод этилган шахсларга қўйиладиган талабларни ижросини таъминлаш соҳасидаги муаммолар хусусида кенг ва ҳар томонлама фикр юритиш, ўз тасаввурлари, ғояларидан ижобий фойдаланишга доир кўникма, малакаларни ҳосил қилишга рағбатлантиради. У ёрдамида ташкил этилган машғулотларда ихтиёрий муаммолар юзасидан бир неча оргинал (ўзига хос) ечимларни топиш имконияти туғилади. Стратегия ахборотлар тўғрисидаги маълум қарашларни аниқлаш, уларга муқобил ғояларни танлаш учун шароит яратади. Уни самарали қўллашда қуйидаги қоидаларга амал қилиш лозим: 1.Курсантларнинг ўзларини эркин ҳис этишларига шароит яратиб бериш, ғояларни ёзиш бориш учун ёзув тахтаси ёки қоғозларни тайёрлаб қўйиш. Муаммо (ёки мавзу)ни аниқлаш. 2.Машғулот жараёнида амал қилинадиган шартларни белгилаш. 3.Билдирилаётган ғояларни уларнинг муаллифлари томонидан асосланишига эришиш ва уларни ёзиб олиш, қоғозлар ғоя (ёки фикр)лар билан тўлгандан сўнг ёзув тахтасига осиб қўйиш. 4.Билдирилган фикр, янги ғояларнинг турлича ва кўп миқдорда бўлишига эътибор қаратиш. 5.Ўқувчининг бошқалар билдирган фикрларни ёдда сақлаши, уларга таяниб янги фикрларни билдириши ва улар асосида муайян хулосаларга келишига эришиш (билдирилаётган ҳар қандай ғоя баҳоланмайди). 6.Курсантлар томонидан мустақил фикр юритилиши, шахсий фикрларнинг илгари сурилиши учун қулай муҳит яратиш. 7.Илгари сурилган ғояларни янада бойитиш асосида ўқувчи ларни қувватлаш. 8.Янги ғояларни билдириш давом этаётган экан, муаммонинг ягона тўғри ечимини эълон қилишга шошилмаслик. КЛАСТЕР (ахборотни ёйиш) стратегияси Курсантлар томонидан “Жамоат тартиби ва хавфсизлигига хавф солувчи шахслар усидан умумий ва махсус назоратни амалга оширувчи субеъктларини тушунтираман?” мавзусида гуруҳ ёзув тахтасига кичик гуруҳлар сонига қараб ватман осилади ёки ҳар бир курсантга тарқатиб чиқилади ва “калит” сўзлар ўқитувчи (айрим ҳолларда курсантлар) томонидан ёзилади ва уларда кўпвариантлилик асосида ахборот ва ҳодисаларнинг ўзаро ички ва ташқи боғланишларини аниқлаш кўникмаларини шакллантиради, ахборот бўйича фикр-мулоҳазаларни эркинлаштиришга ёрдам беради. Кластер стратегиясидан фойдаланиш учун курсантларни кичик гуруҳларга (3 та) ажратиш талаб этилади. Ҳар бир гуруҳ информациянинг алоҳида элементларига ишлов беради. Бунинг учун аудиторияда дарслик, ўқув қўлланмалари ва бошқа ахборот манбалари етарли миқдорда бўлиши лозим. Курсантлар томонидан Кластер органайзерларини мустақил равишда берилади ва курсантлар томонидан кластерни органайзерини тўлдирилииши назоратга олинади. Шу билан бирга курсантларга қайта эсга туширишга йўналтирувчи, қоғозли, рақамланган сўзлар асосида тузилган, арт (расмли), сюжетли арт ҳамда гуруҳли кластер турларидан фойдаланиш. Курсантлар томонидан мазкур масалани қўйидагича ҳал қилишлари лозим: ИИОларининг Жамоат тартиби ва хавфсизлигига хавф солувчи шахслар усидан умумий ва махсус назоратни амалга оширувчи субеъктларни турларга ажратилади ҳамда уларнинг қандай йўналиш бўйича назоратни амалга оширишларига шарҳ беради. Download 173.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling