Семинар режаси: Konstitutsiyaviy huquqning tushunchasi, predmeti va tizimi
Download 173.38 Kb.
|
MAVZU
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амир Темур давлати ва ҳуқуқи
Маъмурий назорат бу- назорат остидаги шахсларга суд томонидан белгиланадиган маъмурий чекловларни қўллашдан иборат тарбиявий-профилактик таъсир кўрсатиш чоралари мажмуи.
Ички ишлар органларининг жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятида маъмурий назоратнинг аҳамияти ва унинг долзарблигини белгилашдан олдин, маъмурий назорат тушунчасини ва унинг турларини кўриб чиқишдан аввал унинг асосий хусусиятларини кўриб чиқсак мақсадга мувофиқ бўлади. Мавжуд махсус адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики маъмурий назорат қуйидаги асосий хусусиятларга эга: а) Маъмурий назорат қонун ва қонун ости ҳужжатларининг талабларини амалиётга жорий этиш бўйича ички ишлар органлари фаолиятининг шаклларидан бири; б) Маъмурий назорат ҳуқуқбузарликни олдини олиш, уни тўхтатиш ва аниқлаш мақсадида амалга оширилади; в) Маъмурий назорат қонун талабларини жамоат таъсири ёки давлат мажбурлов чоралари воситаси ёрдамида ҳуқуқбузарликлардан муҳофаза этади; г) илгари судланганлар томонидан такрор жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, уларда ижобий ижтимоий йўлга кириб олишни шакллантиришдан иборатдир. 01.04.2020 ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ НАЗАРИЯСИ ВА ТАРИХИ КАФЕДРАСИ8-мавзу: Амир Темур давлати ва ҳуқуқи РЕЖАI. КИРИШ II. АСОСИЙ ҚИСМ 1. Мовароуннаҳрда марказлашган Амир Темур давлатининг ташкил топиши ва унинг давлат бошқарув аппарати 2. «Темур тузуклари» – муҳим тарихий-ҳуқуқий манба КИРИШ Маълумки, Амир Темур бутун жаҳонга машҳур ва буюк қудратли давлат барпо этган. Унинг ташкил этган бу давлати ўзбек миллий давлатчилиги давоми бўлиб ҳисобланади. Бу фикрнинг тасдиғини Амирнинг Темурнинг қуйидаги сўзларида ҳам кўришимиз мумкин: «Биз ким, Мулки Турон Амири Туркистонмиз. Биз ким, миллатларнинг энг қадими ва энг улуғи Туркнинг бош бўғинимиз». Амир Темур ўзбек давлатчилигини ташкил этиш билан Марказий Осиёда мўғуллар мустамлакачилигига барҳам берди. Ислом дини, шариат қоидаларини қўллаб қувватлади. Амир Темурнинг ўзбек давлатчилиги олдида қилган хизматларидан бири шундаки, у 150 йиллик узоқ бир давр ўтиб, одатлар, анъаналарда катта ўзгаришлар содир бўлганига қарамай, қадимдан мавжуд бўлган ўзбек давлатчилиги бошқарув тизимининг энг илғор намуналарини қайтадан тиклади. Давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатини белгилади. Жумладан, жамиятда аъзоларини 12 табақага ажратиб, давлатчилик асосларини мазмунан бойитди. Буюк сиймо, бобомиз Амир Темур шахси ва ўгитлари ҳамда уларнинг ўтмишда ва бугунги кундаги аҳамияти каттадир. Ҳозирги кунда истиқлол шарофати туфайли Амир Темур шахси ва фаолияти миллий давлатчилик тажрибаси нуқтаи назаридан ўрганилмоқда. Темур тузуклари эса бой илмий-маънавий мерос сифатида қадрланиб келинмоқда. 1. Мовароуннаҳрда марказлашган Амир Темур давлатининг ташкил топиши ва унинг давлат бошқарув аппарати Амир Темур тарихан ўта мураккаб вазиятда XIV асрнинг 60-йилларида сиёсат майдонига чиқади. Бу даврда мўғул ҳукмдорлари ўртасида тожу тахт, давлат ва мол-дунё учун бўлган курашлар кучайиб, Чиғатой улусида феодал тарқоқлик авж олади. Мовароуннаҳр ҳудудида ўнтача мустақил бекликлар вужудга келади. Шаҳрисабзда Ҳожи Барлос, Хўжандда Боязид Жалойир, Балхда Амир Ҳусайн, Шибирғонда Муҳаммад Аперди Найман, Кўҳистонда Амир Сотилмиш, Арҳанг Саройда Ўлжой Аперди ва бошқалар ўзларини ҳокими мутлақ деб ҳисоблашарди. Шу боисдан ҳам феодал тарқоқликка барҳам бериш, марказлашган кучли давлат ҳокимияти барпо этиш, мўғулларнинг истибдодидан озод бўлишга интилиш ғояси кучайиб борар эди. Халқнинг ана шу истак ва орзусини биринчилар қаторида тушунган маҳаллий амирлардан бири Амир Темур эди. Амир Темур дастлаб Шаҳрисабз беклигида ҳокимиятни эгаллаган тоғаси Хожи Барлос ёнида елкадош сифатида юради. Сўнгра 1361 йилда Муғулистон (Жете) хони Туғлуқ Темур Мовароуннаҳрдалиги пайтида унинг хизматига кириб, ўз маслаҳатларини беради. 1365 йилда Туғлуқ Темурнинг ўғли Илёсхўжа Мовароуннаҳрга юриш қилиши ва бунда маҳаллий аҳоли мудофааси – сарбадорлар ҳаракати устун келиши туфайли Амир Ҳусайн билан бирга Амир Темур Самарқандга келади. Ҳукмрон Амир Ҳусайн ўзи Балхга яъни Хуросонга кетиб, ўрнига Амир Темурни қолдиради. 1370 йилда Балх (Амир Ҳусайн ҳокимлиги)ни эгаллаб, пойтахти Самарқандда бўлган Мовароуннаҳрнинг ягона ҳукмдорига айланади. 1370–1371 йилларда Фарғона, Ўтрор, Ясси, Тошкент, Ҳисор, Бадахшон, Қундуз бўйсундирилади. 1381 йилда Ҳирот, Сеистон, Мозондарон, Сарахс, Сабзавор эгалланади. 1371–1389 йилларда жами 7 марта юриш қилиб Мўғулистон ҳукмдори Амир Қамариддин қўли остидаги Мовароуннаҳрнинг Шарқий ва Шимолий ҳудудлари (Фарғона, Шибирғон вилояти, Қашғар, Иссиқкўл ва Еттисув) босиб олинади. 1371, 1373, 1375, 1379, 1388 йилларда Хоразмдаги сўфийлар сулоласини енгиб, Хоразм қўшиб олинади. 1386–1388, 1392–1396, 1398–1404 йилларда Эрон, Кавказ орти ҳудудлари, Шимолий Ҳиндистон, Сурия, Ироқ ерлари, Кичик Осиёнинг кўпгина қисми босиб олинади. Шу тариқа 1361–1404 йилларда Амир Темур давлати ҳудудий жиҳатдан кенгайиб боради. Соҳибқироннинг таъбири билан айтганда, салтанат 27 ўлка (жумладан, Турон, Олтин Ўрда ва ҳ.к.)дан ташкил топади. Амир Темур давлати ўз даврида дунёнинг кўп қисмига эга салтанат сифатида дунёнинг қудратли давлатлари томонидан тан олинади. Европанинг Франция, Англия, Испания давлатлари билан иқтисодий, дипломатик алоқалар олиб борилади. Download 173.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling