Семинар режаси: Konstitutsiyaviy huquqning tushunchasi, predmeti va tizimi


Даргоҳ фаолиятини бошқариш; даргоҳ, вазирликлар, маҳаллий ҳокимият органлари ва салтанатда кечган жараёнлар билан боғланиб туриш ишини


Download 173.38 Kb.
bet42/57
Sana08.05.2023
Hajmi173.38 Kb.
#1443908
TuriСеминар
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   57
Bog'liq
MAVZU

Даргоҳ фаолиятини бошқариш; даргоҳ, вазирликлар, маҳаллий ҳокимият органлари ва салтанатда кечган жараёнлар билан боғланиб туриш ишини Олий девон олиб борган. Даргоҳ тизимидаги бу девонга девонбеги бошчилик қилган. Девонбеги давлат молиясини бошқарган ва вазирликлар фаолиятини хазинадан мақсадга мувофиқ фойдаланишларини назорат қилиб турган.
Олий девоннинг аҳамияти шу қадар баланд бўлганки, манбаларда баъзан уни даргоҳ билан бир маънода таърифлаш ҳоллари ҳам кузатилади. Олий девонда ҳар куни тўрт вазир: яъни, ижроия идораларидан номидан Бош вазир, Ҳарбий вазир, Мулкчилик ва солиқ ишлари вазири ҳамда Молия вазири ҳозир бўлиб, ҳисобот бериб борган. Сарҳад ва бошқа тобе мамлакатлар бошқаруви билан боғлиқ яна уч вазирлик ҳам девонбегига ҳисобот берганлар.
Даргоҳдаги муҳим лавозимлардан бири – арзбегидир. У даргоҳга арз-дод, шикоят билан келганлар ҳамда мамлакатда содир бўлаётган воқеаларга ўз муносабатини билдирувчиларни қабул қилишни уюштириш, тушган ариза, шикоят ва таклифларни олий ҳукмдорга етказиб туришга масъул бўлган.
Даргоҳда Адолат амири лавозими мавжуд бўлиб, у турли ўлка ва шаҳарларда «сипоҳ ва раййат орасида урф-одатларга оид жанжалли ишлар ҳақида» бохабар бўлиб, олий ҳукмдорга ҳисобот ва маълумот етказиб турган. Маълумот олингач, махсус вакиллар – аминлар (яъни ишончли вакиллар) жойларга бориб воқеани ўрганиб, тафтиш қилган. Адолатни тиклаб, тегишли чоралар кўрган ва ёзма ҳисобот берган. Улар вазифасига ундан ташқари тобеъ ерлар тўловини йиғиб келиш ҳам кирган.
Тавочи лавозими. У олий фармонга кўра жойларга бориб ҳарбий юриш учун лашкар тўплаш билан шуғулланган. Бу вазифа ниҳоятда муҳим бўлгани учун у олий ҳукмдордан кейинги юқори даражадаги давлат мансаби деб қаралган. Маълумки, тобе ўлкалар, ҳукмрон сулола вакиллари, нуфузли амирларга тақсимлаб берилган юртлар олий кўрсатма бўлганда тегишли ҳарбий куч билан хизматга доим шай туришлари кўзда тутилган. Тавочилар эса худди мана шу аввал бошдан белгиланган лашкар сонининг тахт бўлиши, тайёргарлик даражаси, таъминоти кўнгилдагидек талабга жавоб бериши, кўрсатилган муайян йўл билан ўз вақтида етиб бориши каби ғоятда масъулиятли тадбирларга жавоб берганлар. Шарафиддин Али Яздийнинг гувоҳлик беришича, тавочилар бош тавочи, пиёда аскар тавочиси кабиларга тақсимланган. Бош тавочилар туманот (ўн минглик), ҳазоражот (минглик), садажот (юзлик) етакчиларидан, вилоят катталаридан қўшинни ўз вақтида, белгиланган сон ва сифат билан етказиб бериш тўғрисида тилхат олганлар. Шу билан бирга тавочи ҳарбий юриш чоғида қўшинларнинг жойлашуви, берилган буйруқларнинг ижро этилиши ҳамда тинчлик пайтларида катта қурилишларда иш тақсимлаш кабилар ҳам шуғулланган. Чунончи, Байлақон каналини қазишда 60-70 км масофани ҳар бир ҳарбий қисмга тақсимлаб беришга тавочилар бош бўлган.
Даргоҳда шунингдек, Девонбеги (сарой вазири)га бўйсунувчи бир қанча лавозимлар таъсис этилган. Улар бош ҳожиб ва ҳожиблар (расмий тадбирлар ташкилотчилари ва бошқарувчилари), хазинадор (хазиначи), носолар (даргоҳда ва олий фармон билан бошқа ерларда, масалан, юришларда ўтказиладиган тўй, базмлар, катта зиёфатларда стол тузатишга бош-қош бўлувчи), жибачи (қурол-аслаҳа сақловчи), қушчи (подшоҳона овлар уюштирилганда махсус ўргатилган ов қушларини олиб юрувчи, парвариш қилувчи) ва шу хизмат бошқарувчи қушбеги, баковулбоши (сарой ошпазларининг бошлиғи) ва баковуллар, котиблар (битикчилар), чопарлар, табиблар, созандалар, ғазалхонлар, фаррошлар, таблхона (ноғорахона), дорихоначи кабилардан иборат бўлган

Download 173.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling