Семинар режаси: Konstitutsiyaviy huquqning tushunchasi, predmeti va tizimi


Ижроия тизими вазирликлардан ташкил топган. Уларнинг айримлари фақат даргоҳда туриб фаолият кўрсатган. Қуйидаги вазирликлар жорий этилган


Download 173.38 Kb.
bet43/57
Sana08.05.2023
Hajmi173.38 Kb.
#1443908
TuriСеминар
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   57
Bog'liq
MAVZU

Ижроия тизими вазирликлардан ташкил топган. Уларнинг айримлари фақат даргоҳда туриб фаолият кўрсатган. Қуйидаги вазирликлар жорий этилган:
мамлакат ва раият вазирлиги, унга Бош вазир раҳбарлик қилган. Бу вазирлик мамлакатнинг муҳим ишлари, кундалик муаоммолар, халқнинг аҳволи, аҳоли фаровонлиги, деҳқончилик ҳолатини яхшилаш, вилоятлардан олинадиган солиқлар ва уларни тақсимлаш, кирим-чиқимлар ва хазинанинг аҳволи, ободончилик ишлари ва бошқа хўжалик ишларига жавобгар бўлган;
сипоҳийлар иши бўйича вазирлик, унга Ҳарбий вазир бошчилик қилган. У ҳарбийларнинг маоши, алоҳида хизматлари учун ҳарбийларга туҳфа қилинган ер-сувлар бошқарувининг назорати ва қайд этиб борилиши, қурол-аслаҳа таъминоти, ҳарбий кўрикларни тайёрлаш, жангларда ярадор бўлиб хизматга яроқсиз бўлганларга нафақа тайинлаш, истеъфога чиққан ҳарбийлар тўғрисида қайғуриш каби масалалар билан шуғулланган;
омонат ишлари бўйича ёки мулкчилик ва солиқ ишлари вазирлиги. У вафот этган, ҳалок бўлган, йўқолганлар ва давлатдан яшириниб юрганларнинг мол-мулкини қўриқлаш, савдогарлардан закот ва бож олиш, мамлакат чорвалари, яйловларни бошқариш ҳамда ер солиқлари, чорва молларидан олинадиган солиқ, закот олиш ҳамда уларнинг ўз вақтида хазинага келиб тушиши устидан назорат олиб бориш билан шуғулланган;
бутун салтанат идораларининг кирим-чиқимлари, хазинадан сарф қилинаётган барча харажатлар ҳисобини олиб борувчи вазирлик, унга молия вазири бошчилик қилган;
давлат корхоналари бўйича вазирлик;
адлия вазирлиги (девони мазолим – доруладолат). Адлия вазирлиги тўғридан-тўғри фуқаровий ёки дунёвий ишлар билан шуғулланган. Ушбу девон бевосита А.Т. назорати ва раҳбарлиги остида бўлган. У асосан давлат тузумига, бошқарув тартибига қарши ва мансабдорлик жиноятларини кўрган. Муҳокама ўтказиб, жазо тайинлаши ёки авф этиши мумкин бўлган. Масалан, қонун олдида жавобгарлик барчага баробарлиги боис амир Темурнинг набираси Пир Муҳаммад ибн Умаршайх (1379-1410) ўз қилмиши учун Девони мазолимда қаттиқ сўроқ қилиниб, айби аниқлангач, шунга яраша жазо берилгани ва бу ҳақда шахсан Амир Темурнинг ўзи фармон бергани тарихий манбаларда ўз аксини топган.
Вақф ишлари вазирлиги, унга Садр ус-судур бошчилик қилган.
Ҳарбий суд – Қози аскар. У суд тизимида алоҳида равишда фаолият кўрсатган.
Хабар ва алоқа вазирлиги (девони расоил, девони инша). Унинг фаолияти асосан бутун мамлакат ҳудудига тааллуқли хабарларни А.Т.га етказиш, давлат иш юритиш ҳужжатларини тегишли манзилларга етказиш, ташқи алоқаларни амалга оширишда иборат.
Хабар ва почта хизмати бўйича бутун салтанат узра бир кунлик йўл оралиғидаги ҳар бир масканда тўхташ жойлари бино этилган бўлиб, уларда 10 тадан 200 тагача от-улов сақланган, махсус хизматчилар фаолият кўрсатган.
Ташқи алоқалар шуғулланувчи хизмат алоҳида ижроия органлари тизимида эмас, даргоҳ таркибида фаолият кўрсатган. У чегара ишлари, чет мамлакат элчиларини қабул қилиш ва кузатиш, давлатлар билан савдо ва бошқа маданий алоқаларни йўлга қўйиш билан шуғулланган.

2. «Темур тузуклари» - муҳим тарихий-ҳуқуқий манба


Машҳур «Темур тузуклари Амир Темурнинг ўзи томонидан яратилган бўлиб, XVII асрда Ҳиндистонда Бобур авлодлари уни туркий тилдан форс тилига таржима қилганлар. 1783 йилда форс тилидан инглиз тилига, сўнгра француз тилига ва 1894 йилда И. Остроумов томонидан «Темур тузуклари» номи билан рус тилига ўгирилган. Тузукларнинг асл нусҳаси ҳанузгача топилмаган.
Темур Тузуклари XIV асрнинг иккинчи ярми, яъни 1342–1405 йилларга оид ижтимоий-сиёсий воқеаларни баён этади. Амир Темур салтанати, давлат тузуми, бошқаруви, суд тизими ва унинг бошқарувига тегишли муҳим қоидалар ва маълумотларни ўзида акс эттирувчи тарихий ҳужжатдир. Қисқача айтганда, ўзининг мазмун, моҳият ва хусусиятига кўра ўз даврининг ҳарбий-маъмурий ҳуқуқ кодекси ҳисобланади.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Темур ва темурийлар даврининг ҳуқуқ манбалари қаторига Темур Тузуклари билан бирга ўтроқ аҳоли ҳудудларида шариат қонунлари ва одат ҳуқуқини ҳам киритиш, уларнинг ҳам амал қилганлигини эслаш ўринлидир. Тузук тузукларини мазмуни ва таркибий тузилишига кўра 2 қисмга бўлиб ўрганиш мумкин ёки мақсадга мувофиқдир.

Download 173.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling