Семинар режаси: Konstitutsiyaviy huquqning tushunchasi, predmeti va tizimi


Темур жуда кўп жангу жадал, тадбиркорлик билан кучли давлат барпо эта олди. Темур давлатининг сиёсий тизими ўша давр ижтимоий иқтисодий ва сиёсий ҳолатига мос келарди


Download 173.38 Kb.
bet41/57
Sana08.05.2023
Hajmi173.38 Kb.
#1443908
TuriСеминар
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   57
Bog'liq
MAVZU

Темур жуда кўп жангу жадал, тадбиркорлик билан кучли давлат барпо эта олди. Темур давлатининг сиёсий тизими ўша давр ижтимоий иқтисодий ва сиёсий ҳолатига мос келарди.
Темур даврида марказда ва жойларда хон бошчилигида майян давлат бошқарув аппарати тузилди. Бошқарув тизими иккига: даргоҳ ва девонларга (вазирликлар) бўлинган.
Даргоҳ – энг олий давлат идораси. Унинг бошлиғи бир вақтнинг ўзида давлатнинг олий ҳукмдори ҳисобланади. Амир Темур давлат тепасига келгандан сўнг чингизийлардан бўлмиш Суйурғатмишни хон, яъни олий ҳукмдор деб эълон қилган. Суйурғатмиш «сохта хон» мавқеида бўлиб, амалдаги ҳокимият Амир унвонидаги Соҳибқирон ихтиёрида бўлган.
Мамлакат ва давлат аҳамиятидаги масалалар унинг ҳукми ва кўрсатмаси асосида ҳал этилган. Шу билан бирга муҳим давлат масалалари кенгаш тартибида ҳал этилиб, даргоҳда вақти-вақти билан кенгайтирилган ва қисқартирилган тартибда мажлислар ўтказилиб турилган. Катта кенгашда мамлакат ҳаётига молик умумий масалалар ҳақида келишиб олинган. Кичик кенгашда давлат ва мамлакат идораси фаолияти, юртда содир бўлаётган ўзгаришлар муҳокамаси, муҳим мансаб ва вазифаларга тайинлаш каби масалалар кўриб чиқилган. У ғоятда тор доирада ўтказилиб, давлат аҳамиятига молик масалаларнинг четга аён бўлишидан ниҳоятда сақланилган.
Кенгашларда амирнинг қариндошлари, олий дин вакиллари, бош амир, беклар-беги, амирлар, мингбошилар, юзбошилар, олий мансабдор шахслар вазирлар, девонбеги ва ҳ.к. иштирок этган. Мажлис баёнини махсус котиб томонидан дафтарга тушириб борган. Афтидан, кейинги мажлисларда ана шу баён асосида илгари қабул қилинган қарорлар, турли чоралар натижалари текшириб борилган.
Даргоҳ фаолиятини бошқариш; даргоҳ, вазирликлар, маҳаллий ҳокимият органлари ва салтанатда кечган жараёнлар билан боғланиб туриш ишини Олий девон олиб борган. Даргоҳ тизимидаги бу девонга девонбеги бошчилик қилган. Девонбеги давлат молиясини бошқарган ва вазирликлар фаолиятини хазинадан мақсадга мувофиқ фойдаланишларини назорат қилиб турган.
Кенгашларда амирнинг қариндошлари, олий дин вакиллари, бош амир, беклар-беги, амирлар, мингбошилар, юзбошилар, олий мансабдор шахслар вазирлар, девонбеги ва ҳ.к. иштирок этган. Мажлис баёнини махсус котиб томонидан дафтарга тушириб борган. Афтидан, кейинги мажлисларда ана шу баён асосида илгари қабул қилинган қарорлар, турли чоралар натижалари текшириб борилган.

Download 173.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling