Семинар режаси: Konstitutsiyaviy huquqning tushunchasi, predmeti va tizimi


Download 173.38 Kb.
bet7/57
Sana08.05.2023
Hajmi173.38 Kb.
#1443908
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   57
Bog'liq
MAVZU

Семинар машғулотлари – ўқув фанининг асосий, энг мураккаб мавзулари ёки бўлимлари бўйича ўтказилади ва курсантлар томонидан маърузаларда ҳамда мустақил иш жараёнида олинган билимларни текшириш, чуқурлаштириш, мустаҳкамлашни, материални мустақил равишда ўзлаштиришга кўмаклашишни, шунингдек, курсантларга материални оғзаки баён қилиш, баҳс олиб бориш кўникмаларини беришни мақсад қилиб қўяди.
Семинар машғулотлари давомида курсантлар фаннинг асосий қоидалари ҳақидаги назарий билимларга эга бўлишлари керак, амалдаги жиноят қонунини тўғри қўллашни билишлари, аниқ бир муаммоли ҳолатларда ҳуқуқ нормаларини ҳуқуқий жиҳатдан саводли талқин қилиш кўникмаларига эга бўлишлари керак.
Курсантлар ўқув машғулотига тайёрланганда режада кўрсатилган саволларни ўрганиб олишлари ва мавзуга оид илмий адабиётлар, қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилган ҳолда уларга ёзма равишда жавоб ёзишлари лозим.
Мустақил иш муайян мавзуни ва фанни бутунлай ўрганиш жараёни вақтида амалга оширилади, курсантлар муаммоли саволларни ҳал этишлари, маъруза ва ўқув (амалий) машғулотларида олинган билимларини мустаҳкамлашлари талаб қилинади.
Мустақил тайёргарлик давомида методик материалларда белгиланган муаммоли саволларни курсантлар мустақил равишда ҳал этадилар. Мавзу бўйича тавсия этилган адабиётларни ўрганиб чиқиш орқали ишни маъруза машғулотига тайёргарлик кўриш билан бошлаш зарур, чунки мавзунинг мазмунини ташкил этувчи саволлар тўғрисида умумий тасаввурларга эга бўладилар, сўнг эса мустақил иш пайтида мазкур методик материалларда кўрсатилган маъруза саволларини ўрганиб, уларнинг мазмунини чуқурроқ тушуниб оладилар.
МАШҒУЛОТЛАРНИ КИРИШ ВА ХУЛОСА ҚИСМЛАРИ
БЎЙИЧА МЕТОДИК ТАВСИЯЛАР

КИРИШ
– машғулотига ажратилган вақтни эълон қилиш;
– курсантларнинг машғулотда ўқув адабиётлари ва методик материаллар билан таъминланганлигини текшириш;
– машғулот мавзусини эълон қилиш;
– курсантларга тартиб-интизомга риоя этиш ҳақида (ИИВнинг ва Академия бошлиғининг кўрсатма ва талабларидан келиб чиқиб, кийиниш қоидаларига, юриш туриш, тартиб интизом ва хулқ-атвор қоидаларига риоя этишларини ва Академия мулкига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишларини уқтириш) Академия раҳбарияти томонидан қўйилаётган талабларни тушунтириш;
– рўйхат бўйича курсантларни машғулотида қатнашаётганлигини текшириш;
– мавзунинг долзарблиги, олдинги мавзулар ва бошқа юридик фанлар билан боғлиқлиги ва Президентнинг мавзуга доир фикрларини баён этиш;
– мавзуга оид адабиётлар билан таништириш;
– машғулотининг мақсадини белгилаб олиш;
– машғулотининг саволларини эълон қилиш.

ХУЛОСА
– мавзу юзасидан асосий хулосаларни келтириш;
– курсантлар томонидан берилган саволларга жавоблар бериб, уларга тушунтириш;
– курсантларнинг мустақил иш соатларига топшириқлар бериш;
– курсантларнинг келгуси машғулотга тайёргарлик кўришлари учун вазифалар бериш;
– курсантларнинг ўзлари томонидан назорат қилиш учун саволлар туркумини бериш;
– курсантлар билимини беш балли тизим асосида одилона баҳолаш ва баҳоларни уларга эълон қилиш.

МАЪРУЗА МАШҒУЛОТИ

Download 173.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling