Семинар режаси: Konstitutsiyaviy huquqning tushunchasi, predmeti va tizimi


Download 173.38 Kb.
bet15/57
Sana08.05.2023
Hajmi173.38 Kb.
#1443908
TuriСеминар
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   57
Bog'liq
MAVZU

Фуқароларнинг шахсий хавфсизлиги – буҳар бир фуқаронинг ҳаёти, соғлиғи, ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қиммати, шахсий ва турар жой дахлсизлигига қарши қаратилган жиноий ва бошқа ҳуқуқбузарликлардан муҳофаза қилинганлиги ҳолатидир.Фуқароларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш ҳақида гап кетганда, барча давлат органларининг ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаши ва ҳимоялаши тушунилади. Ички ишлар органлари биринчи навбатда давлатнинг фуқаролар шахсий хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятини бажариш учун ташкил этилгандир.
Жамоат хавфсизлиги – бу шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатларини жиноий ва бошқа ҳуқуққа хилоф ҳаракатлардан ҳамда ижтимоий низолар, табиий офатлар, эпидемиялар, эпизоотиялар, катта фалокатлар, авариялар ва ёнғинлар натижасида келиб чиқадиган фавқулодда вазиятлар оқибатлардан ҳимояланганлик ҳолатидир.
Юқорида берилган тушунчалардан кўриниб турибдики «жамоат тартиби», «фуқароларнинг шахсий хавфсизлиги» ва «жамоат хавфсизлиги» тушунчалари бир-биридан фарқ қилсада, лекин уларни таъминлаш ўзаро боғлиқ ва бири-бирини тақозо этувчи ҳамда бирини иккинчисидан ажратиш жуда ҳам мураккаб бўлган жараёнлардир.
Жамоат хавфсизлигига таҳдид ҳолати темир йўл, ҳаво, автомобил транспортидан фойдаланиш, йўл ҳаракати, қурилиш, йўл ва бошқа ишларни олиб бориш қоидалари бузилишига йўл қўйилганда, ёнғиндан хавфли иншоат ва қурилмалардан фойдаланиш,шунингдек, қурол, ўқ-дори, портловчи материаллар ва бошқа хавфли предмет ва моддалар билан муомла қилиш талаблари бузилганда вужудга келади.

26.03.2020


: СУД ВА ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР ФАНИНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ, ПРЕДМЕТИ ВА ТИЗИМИ. СУД ОРГАНЛАРИ


Маъруза режаси:
1. “Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” фанининг мақсади, вазифалари, предмети ва тизими.
2. Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тизими ва фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари.
3. Суд органлари тизими ва вазифалари.
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фанининг предмети

  • Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятининг мазмуни, асосий тамойиллари, вазифалари, тузилиши, фаолиятининг ҳуқуқий асослари, шунингдек суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар шаклланиши, ривожланиши ва бугунги фаолиятидан иборат.


Download 173.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling