Борлиқ ва унинг асосий шакллари.
Материя, ҳаракат ва риволаниш.
Макон ва замон материянинг мавжудлик шакли сифатида.
Кириш сўзи: Ҳурматли тингловчилар Сизлар билан олдинги маърузамизда Марказий Осиёда фалсафий қарашларнинг вужудга келиши ва ривожланиши, Марказий Осиёда Уйғониш даври фалсафаси, унинг жаҳон фалсафий тафаккур ривожланишидаги аҳамияти, темурийлар даври фалсафаси, Х1Х асрнинг охири ва ХХ асрда яшаб ижод қилган маърифатпарварларнинг ижтимоий-сиёсий қарашларининг бугунги Ўзбекистон мустақиллиги шароитидаги аҳамияти тўғрисида сўз юритган эдик. Бугунги маърузамизда эса фалсафада борлиқ муаммоси, унинг асосий шакллари, материя ва унинг фалсафий талқини, материянинг яшаш усуллари ҳаракат, макон ва замон категорияларининг моҳияти ҳамда уларнинг юридик фани ва амалиёти учун аҳамияти тўғрисида сўз юритамиз.
Маърузадан кўзланган мақсад - тингловчиларда фалсафада борлиқ муаммоси ва унинг асосий шакллари, ҳаракат материянинг яшаш усули, макон ва замон эса материянинг яшаш шакли эканлиги тўғрисида тушунчалар хосил қилиш ҳамда уларнинг ИИО ходимларининг амалий фаолиятидаги аҳамияти тўғрисида билимлар беришдан иборат.
Маърузанинг вазифалари: Мавзуни ўзлаштириш учун учта савол ажратилган бўлиб, улар 1) Борлиқ ва унинг асосий шакллари, 2) Материя, ҳаракат ва риволаниш, 3) Макон ва замон материянинг яшаш шакли сифатидаги моҳияти ҳамда уларнинг юридик фани ва амалиёти учун аҳамияти масалалари таҳлил қилинади.
Мавзунинг аввалги мавзу ва бошқа фанлар билан алоқадорлиги: “Фалсафада борлиқ муаммоси” деб номланган ушбу мавзу фалсафадаги аввалги ўтилган мавзулар билан, Академияда ўқитиладиган Ўзбекистон тарихи, жаҳон тарихи, сиёсатшунослик, социология, диншунослик давлат ҳуқуқи тарихи ва назарияси каби бир қатор фанлар мавзулари билан ҳам боғлиқ, лекин юқорида қайд қилинган фанлар тингловчиларда ўз предметидан келиб чиққан ҳолда илмий билимларнинг вужудга келиши ва ривожланишини таҳлил қиладиган бўлса, бугунги мавзуда эса Фалсафада борлиқ муаммоси тўғрисида сўз боради.
Энди маъруза режасида белгиланган саволларнинг муҳокамасига ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |