Семинар режаси: Konstitutsiyaviy huquqning tushunchasi, predmeti va tizimi
-савол. Борлиқ ва унинг асосий шакллари
Download 173.38 Kb.
|
MAVZU
1-савол. Борлиқ ва унинг асосий шакллари.
Маълумки, фалсафа бир неча таркибий қисмлардан иборат бўлиб, шулардан бири онтология ҳисобланади. Онтология сўзи юнонча «ontos» (мавжудлик, борлиқ) ва «logos»(таълимот) сўзининг бирикмасидан ташкил топган бўлиб, борлиқ ҳақидаги таълимот деган маънони англатади. Бу атамани биринчи бор 1513 йилда Р. Гоклениус ўзининг «Фалсафа луғати» асарида, сўнгра Х. Волф ҳам фалсафага оид асарларида қўлланилган. Онтологиянинг борлиқ ҳақидаги таълимот сифатида фанга кириб келиши узоқ тарихга эга бўлиб, «борлиқ», «воқелик», «материя», «субстанция», «субстрат» каби бир қатор тушунчаларнинг таҳлил қилиниши билан кузатилган. Жумладан, қадимги юнон мутафаккири Парменид талқинича реал воқелик мавжуд экан, демакки борлиқ ҳам мавжуд, олам фақат борлиқдан иборат ундан бошқа ҳеч нарса йўқ. Борлиқ на ўз ибтидосига на нихоясига эга ва шунинг учун ҳам у абадий ва ягонадир. Қадимги юнон мутафаккиридан яна бири, файласуф Афлотун эса, борлиқ ва бутун табиатни ғоялар маҳсули деб талқин қилади. Моддий дунё ўткинчи, ғоялар дунёси эса ўзгармас ва абадийдир. Афлотуннинг шогирди Аристотель ўз устозининг «Мутлоқ ғоясини» қаттиқ танқид остига олади. Шу ўринда Аристотелга тегишли қуйидаги машҳур тарихий иборани ёд олсак ўринли бўлади: «Афлотун дўстим бўлса ҳам ҳақиқат менга қадрлироқдир». Аристотель «ғоялар»нинг фойдасизлигини, унинг сабабий боғланишини инкор этади. Аристотелнинг борлиқ ҳақидаги таълимотида моддий нарсаларнинг объектив мавжудлиги тан олинади. Нарсаларнинг моҳияти ғояларда эмас, уларнинг ўзидадир. Француз файласуфи Рене Декартда борлиқ сифатида бошланғич руҳ, фикрловчи «мен»да ўз ифодасини топмоқда. Бу ўринда унинг «Мен фикрлаяпман демак мен мавжудман» деган машҳур тарихий иборасини эсласак мақсадга мувофиқ бўлади. Декартда борлиқ моддий ҳамда маънавий (руҳий) субстанция шаклида намоён бўлади. Моддий субстанция борлиқнинг кўлами билан, маънавий субстанция эса тафаккур билан белгиланади. Яна бир бошқа файласуф Жорж Беркли «ҳамма нарсалар бу бизнинг сезгиларимиз комплексидан иборатдир», - деган шиорни ўртага ташлайди. Унинг фикрича реал нарсалар ўз ҳолича объектив реалликда мавжуд бўлмайди, фақат инсон фикридагина ўз реаллигини топиши мумкин. Немис файласуфи Гегель борлиқни мавҳумлик, «мутлоқ руҳ»нинг намоён бўлиши деб таърифлайди. Марказий Осиё фалсафасида ҳам борлиқ муаммосига эътибор кучли бўлган. Зардуштийлик таълимотида борлиқ қуёш ва оловнинг ҳосиласидир, алангаланиб турган олов борлиқнинг асосий моҳиятини ташкил қилади, у борлиққа жон бахш этади деб ҳисобланган. Ислом таълимотида борлиқ– бу илоҳий воқеликдир. Бу борада ваҳдади – вужуд ва ваҳдади мавжуд таълимотлари бўлган. Форбий фикрича, илк борлиқ бу Аллоҳнинг ўзидир, у азалийдир. Беруний фикрича, борлиқ шундай умумийликки, у ҳамма нарсанинг асосида ётади ва ҳ.к. Биз борлиқ ҳақидаги бундай таърифларни чексиз келтиришмиз мумкин, лекин мақсадимиз борлиқ ҳақидаги тушунчаларни эмас, аксинча борлиқ ҳақидаги таълимотнинг моҳиятини англаб олишдан иборатдир. Шунинг учун шу ерда қисқача ҳотима ясаб, қуйидаги хулосага келсак ўринли бўлади. Демак, файласуфлар борлиқни ўрганишда унга материалистик ва идеалистик, дуалистик ҳамда плюреалистик нуқтаи назардан баҳо беришга ҳаракат қилиб келишган экан. Борлиқ тушунчаси кенг қамровли тушунча бўлиб, нафақат инсон онгига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган объектив оламни, балки инсон онгининг ижодий маҳсули бўлмиш унинг фантазияларини ҳам ўз ичига қамраб олади. Шу ҳодисани қуйида кенгроқ тушунтириб беришга ҳаракат қиламиз. Атрофдаги барча нарсалар ва ҳодисалар ўзгарувчан ва ўзаро алоқадорликдадир. Ҳаттоки Мисрдаги пирамидалар ҳам олдинги ҳолатидай эмас, балки ўзгаргандир. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки кўпгина нарсалар ва ҳодисалар бизгача мавжуд бўлган, ҳозир ҳам бор, биздан кейин ҳам минг йиллар мавжуд бўлиши мумкин. Баъзи нарса ва ҳодисалар ўзоқ йиллар мавжуд бўлиб туриши, баъзилари эса узоқ мавжуд бўлиб турмасдан қисқа давр маълум бир соатлар, дақиқалар, сониялар мавжуд бўлиб туриши мумкин. Ушбу оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг мураккабликларини тушуниш учун фанда биз юқорида мурожаат қилган воқелик (реаллик) тушунчаси киритилган. Download 173.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling