Суд ва ҲМКО фанининг бошқа фанларни ўрганишдаги аҳамияти
Жиноят-процессуал ҳуқуқ;
Фуқаролик процесси;
Жиноят ҳуқуқи;
Маъмурий ҳуқуҳ.
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти мазмуни
Прокуратура - Республиканинг бутун ҳудудида қонунларнинг фуқаролар, мансабдор ва юридик шахслар томонидан бир хилда тушунилиши ва қўлланилишини назорат қилади.
Адлия вазирлиги - вазирликлар, давлат органлари, қўмиталари, жамоат ташкилотлари ва муасасаларнинг ҳуқуқий сиёсат соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи органдир.
Давлат солиқ қўмитаси - ягона давлат солиқ сиёсатини ўтказиш, мамлакатимиз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида тузилган органдир.
Давлат божхона қўмитаси - Давлат бошқарув органи
ҳисобланади ва ўз ваколатлари доирасида ягона бож
сиёсати ўтказилишини, ДБҚ органлари тизимининг
самарали фаолият кўрсатишини таъминлайди.
ИИО - қонунийлик ва ҳуқуқ тартиботни мунтазам
мустаҳкамлаб бориш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда
жиноятчиликка қарши кураш олиб борувчи органдир.
ДХХ - Хорижий махсус хизматлар разведка-қўпорувчилик
ҳаракатининг олдини олишга, шунингдек мавжуд
ҳуқуқ-тартиботни бузиш мақсадида душман кайфиятида
бўлган кучларнинг ҳунрезлигига чек қўйиш билан
шуғулланади
Адвокатура - Ҳуқуқий тизим бўлиб, у адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар ҳамда хусусий адвокатлик амалиёти билан шуғулланувчи айрим шахсларнинг мустақил, кўнгилли, касбий бирлашмаларини ўз ичига оладиган ҳуқуқий тизим.
Интерполнинг миллий марказий бюроси - Жиноят полицияси халқаро ташкилоти (ЖПХТ) миллий полиция муассасаларининг вакилларидан ташкил топган бўлиб, полиция органларининг ўзаро иш алоқаларини ўрнатишни, жиноятчиликка қарши курашда барча миллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг кучларини мувофиқлаштирувчи ташкилотдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |