Семинар режаси: Konstitutsiyaviy huquqning tushunchasi, predmeti va tizimi


Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш тактикаси


Download 173.38 Kb.
bet12/57
Sana08.05.2023
Hajmi173.38 Kb.
#1443908
TuriСеминар
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   57
Bog'liq
MAVZU

Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш тактикаси – бу давлат органлари, хусусан ички ишлар органлари соҳавий хизматлари томонидан бевосита жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар шахсий хавфсизлиги ва жамоат хавфсизлигини, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, тартиббузарга инсонпарварлик билан таъсир ўтказиш, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиги, ҳуқуқ ва эркинликлари, жамоат ва давлат манфаатларини жиноий ва ҳуқуққа хилоф бошқа тажовузлардан ҳимоялашнинг назария ва амалиётида ишлаб чиқилган, мақсадга мувофиқ ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган усул ва шаклларини қўллашдир.
Куч ва воситалар захирасининг мавжудлиги принципи – жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашнинг асосий принципларидан биридир. Хизмат кўрсатиш ҳудудининг муайян қисмида муайян вақтда тезкор вазиятнинг ўзгариши ҳисобига, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини амалга ошираётган хизматларга муайян вазифаларни бажаришда ёрдам керак бўлиб қолиши мумкин.
Ижтимоий омиллар: ишсизлик; миграция; ижтимоий табақаланиш; аҳоли айрим қатламларининг кам таъминланганлиги; ичкиликбозлик; гиёҳвандлик ва ҳ.к.;
Иқтисодий омиллар: иқтисодиётнинг беқарорлиги ва номутаносиблиги, ишлаб чиқариш жараёнларининг сустлиги; нарх-навонинг кескин ўсиши; яширин иқтисодиёт ва бундай фаолиятдан олинган маблағларнинг легаллаштирилиши; иш ўринларининг қисқариши; сохта тадбиркорлик; даромадни солиқ тўлашдан яшириш; пулнинг қадрсизланиши ва ҳ.к.
Маънавий-ахлоқий омиллар: «оммавий маданият»; миллий қадриятларнинг қадрсизланиши; ахлоқ-одоб ва маънавиятнинг таназзулга учраши; одам савдоси; гиёҳвандлик; фоҳишабозлик; лоқайдлик; тўрачилик ва ҳ.к.;
Сиёсий омиллар: айрим буюк давлатлар ҳукмронлигини ўрнатишга бўлган ҳаракатлари; буюк давлатлар ўртасидаги геосиёсий тўқнашувлар ва келишмовчиликлар; диний фундаментализм ва экстремизм; терроризм; миллий ва этник низолар; узоқ ва яқин атроф давлатлардаги ҳокимият талашлар ва ҳ.к.;
Ҳуқуқий омиллар: қонунчиликдаги бўшлиқ ва зиддиятлар; айрим қонунларга ҳаёт талабларидан келиб чиққан ҳолда ўз вақтида қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмаслиги; ҳуқуқий нигилизм; қонунлар ижросига оид ҳуқуқий механизм етарли ишлаб чиқилмаганлиги ёки номукаммаллиги;

Download 173.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling