Семинар режаси: Konstitutsiyaviy huquqning tushunchasi, predmeti va tizimi


Download 173.38 Kb.
bet10/57
Sana08.05.2023
Hajmi173.38 Kb.
#1443908
TuriСеминар
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   57
Bog'liq
MAVZU

Тавсифлаш функцияси орқали Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти фани ички ишлар органлари соҳавий хизматлари куч ва воситаларининг мамлакатда, унинг маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолиятини ташкил этишни, мувофиқлаштиришни, шунингдек уларнинг натижаларини таҳлил этади ҳамда уларга баҳо беради.
Изоҳлаш функцияси орқали Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти фани, жамоат тартиби ва хавфсизлигининг қонуниятларини, шу жумладан, уларга таъсир қилувчи омилларни, ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминловчи соҳавий хизматлари куч ва воситаларининг фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш усуллари, шакллари ва механизмларини изоҳлаб беради.
Прогнозлаш функцияси орқали Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти фани, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш қонуниятларини, шу жумладан, уларга таъсир қилувчи омилларни, шунингдек улар билан боғлиқ бўлган муаммоларининг келгусида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва бошқариш соҳасида келтириб чиқарадиган оқибатларини олдиндан кўрсатиб беради.
Тартибга солиш функцияси орқали Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти фани, ички ишлар органлари барча соҳавий хизматларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалий фаолиятининг барча йўналиш ва турларининг илмий асосларини ишлаб чиқади.
«жамоат» (ﺖﺎﺎﻣﺟ) арабча сўз бўлиб – бирлашма; уюшма; гуруҳ маъносини англатиб: кўпчиликка, оммага қарашли, тегишли;
«тартиб» ( ﺐﻴﺗﺭﺎﺗ) арабча сўз бўлиб – тайёрлаш, ташкил этиш; интизом; мойиллик, рағбат; режа маъносини англатиб: иш-ҳаракат, тадбир-чора ва ш.к. нинг риоя қилинадиган маълум изчиллик, режа, қонун-қоида ва шу қонун-қоидаларга жавоб берадиган ҳолат;
«сақлаш» (ﺶﻻﻘﺎﺳ) – сақламоқ сўзига синоним бўлиб: ташқи таъсирдан муҳофаза қилмоқ: риоя қилмоқ, муайян ҳолатга амал қилмоқ;
«хавфсизлик» – бу хавф-хатарнинг йўқлиги; хавф бўлмаган ҳолат;
«таъминлаш» (ўзаги арабча «таъмин» (ﻦﯿﻤﺎﺗ) – кафолат, таъминлаш; гаров; хавфсизлик; «омин» дейиш, омонлик бериш): таъмин қилмоқ маъносини англатиб: бирор нарсанинг амалга ошиши, рўёбга чиқиши, муҳайё бўлиши учун зарур шароит яратмоқ деган тарзда талқин қилган ҳолда ушбу фаннинг асосий таянч тушунчаларига таъриф бериш мақсадга мувофиқ.
Жамоат тартиби – бу амалдаги ҳуқуқ ва ижтимоий (ахлоқ) нормаларга риоя қилиш орқали фуқароларнинг шахсий хавфсизлигини, кўпчиликнинг, омманинг хавфсизлигини таъминлашга, ҳудуддаги жисмоний ва юридик шахсларнинг нормал фаолият кўрсатиши, инсонларнинг меҳнат қилиши ва дам олишлари учун қуйлаш шароит яратишга қаратилган, шунингдек уларнинг шаъни, инсоний қадр-қимматини ва ижтимоий ахлоқ нормаларини ҳурмат қилиш бўйича асосан жамоат жойларида вужудга келадиган ва тараққий этиб борадиган ижтимоий муносабатлар тизимидир.

Download 173.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling