Семинар режаси: Konstitutsiyaviy huquqning tushunchasi, predmeti va tizimi


Download 173.38 Kb.
bet14/57
Sana08.05.2023
Hajmi173.38 Kb.
#1443908
TuriСеминар
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   57
Bog'liq
MAVZU

Маърузанинг методик мақсади: Кўргазмали қуроллар, мультимедиа презентацияси каби дидактик воситалардан, «ақлий ҳужум» технологияси, «экспрeсс-сўров» ва «муаммо» техникаси каби педагогик технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда курсантларда амалда қўллаш қобилияти ҳамда кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

  1. «Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти» фанининг тизими (тузилиши)

Ички ишлар органларининг жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти фанининг предмети, объекти, мақсади ва вазифаларини белгилаш, аввало «жамоат тартиби», «фуқароларнинг шахсий хавфсизлиги», «жамоат хавфсизлиги» ва улар билан боғлиқ тушунчаларнинг мазмун-моҳиятини тўғри талқин қилиш ҳамда илмий асосланган таърифларни шакллантириш учун “жамоат”, “тартиб”, “сақлаш”, “хавфсизлик”, “таъминлаш” сўзларининг луғавий маъноларини билиш талаб қилинади.
Ички ишлар органларининг жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг мақсади ҳамда мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда уларнинг луғавий маънолари қуйидагиларни аниглатади:
жамоат” (ﺖﺎﻣﺎﺟ) арабча сўз бўлиб – бирлашма; уюшма; гуруҳ маъносини англатиб: кўпчиликка, оммага қарашли, тегишли3;
тартиб”( ﺐﻴﺗﺭﺎﺗ) арабча сўз бўлиб – тайёрлаш, ташкил этиш; интизом; мойиллик, рағбат; режа маъносини англатиб: иш-ҳаракат, тадбир-чора ва ш.к. нинг риоя қилинадиган маълум изчиллик, режа, қонун-қоида ва шу қонун-қоидаларга жавоб берадиган ҳолат4;
сақлаш” (ﺶﻻﻘﺎﺳ)– сақламоқ сўзига синоним бўлиб:ташқи таъсирдан муҳофаза қилмоқ: риоя қилмоқ, муайян ҳолатга амал қилмоқ5;
хавфсизлик” – бу хавф-хатарнинг йўқлиги; хавф бўлмаган ҳолат6;
таъминлаш” (ўзаги арабча “таъмин” (ﻦﯿﻤﺎﺗ)– кафолат, таъминлаш; гаров; хавфсизлик; “омин” дейиш, омонлик бериш): таъмин қилмоқ маъносини англатиб: бирор нарсанинг амалга ошиши, рўёбга чиқиши, муҳайё бўлиши учун зарур шароит яратмоқ7деган тарзда талқин қилган ҳолда ушбу ўқув курсининг асосий таянч тушунчаларига таъриф бериш мақсадга мувофиқ.
Жамоат тартиби – бу амалдаги ҳуқуқ ва ижтимоий(ахлоқ) нормаларига риоя қилиш орқали фуқароларнинг шахсий хавфсизлигини, кўпчиликнинг, омманинг хавфсизлигини таъминлашга, ҳудуддаги жисмоний ва юридик шахсларнинг нормал фаолият кўрсатиши, инсонларнинг меҳнат қилиши ва дам олишлари учун қуйлаш шароит яратишга қаратилган, шунингдек уларнинг шаъни, инсоний қадр-қимматини ва ижтимоий ахлоқ нормаларини ҳурмат қилиш бўйича асосан жамоат жойларида вужудга келадиган ва тараққий этиб борадиган ижтимоий муносабатлар тизимидир.
Кўриниб турибдики жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш бу бир вақтнинг ўзида фуқароларнинг шахсий хавфсизлигини ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш тушунчаларини ҳам ўз ичига қамраб олаяпди. Лекин «фуқароларнинг шахсий хавфсизлиги» ва «жамоат хавфсизлиги» тушунчалари «жамоат тартиби» тушунчаси билан боғлиқ бўлсада улар бир-бирдан фарқ қилади.

Download 173.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling