Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Педагог ўз илмий, ўқув-услубий салоҳиятини оширишнинг


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

 
10.7. Педагог ўз илмий, ўқув-услубий салоҳиятини оширишнинг 
психологик муаммолари 


Муҳим давлат вазифасини – ―Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастури‖ни 
амалга ошираѐтган замонавий мактаб ўқитувчисининг ҳислатлари, унинг 
ижодий фаолияти XXI асрда шаклланиб, асосан амалий ишда, педагогик 
тажрибаларни эгаллаш жараѐнида ўсиб ривожлана боради. 
Ҳозирги жамиятимизда ўқитувчининг мустақил равишда билимларни 
эгаллаб, ўз малакасини ошириб бориши – бир томондан ўқитувчилик 
фаолиятининг борган сари нақадар муваффақиятли бораѐтганлигини 
кўрсатса, иккинчи томондан муҳим вазифа эканлигидан далолат беради – 
чунки, бу кечиктириб бўлмас жараѐн шахсни интеллектуал қашшоқликдан 
қутқариб қолади. 
Психологик нуқтаи-назардан ўқитувчи доимий равишда ўз билимларини 
ошириш билан шуғулланиши зарурдир. Чунки ўқитувчилик меҳнатининг 
асосий хусусияти ҳам шудир. Педагог ҳар доим одамлар орасида бўларкан, у 
биринчидан, одамларни кўпдан бери қизиқтириб келаѐтган ҳақиқатни ўз 
қарашлари бўйича тўғри тушунтириб бериши лозим. Албатта, ўқитувчидаги 
бу тариқа қарашлар кўп йиллар давомидаги меҳнат ва ҳаѐт фаолияти 
жараѐнида шаклланади; иккинчидан, ўқитувчининг ўзи ахборотлар олиш 
учун ўқувчиларга нисбатан чекланган вақт имкониятига эга; учинчидан, у ўта 
тор доирадаги тенгқурлари билангина мулоқотда бўлиш имкониятига эга 
бўлиб, кўпинча ўз касбига хос қизиқишлар билангина чекланиб қолади. 
Таълимнинг барча кўрсаткичлари, З.И.Калмыкованинг таъкидлашича, 
англаш тезлигига, янги вазифалар ҳал қилинишига эришиш мумкин бўлган 
аниқ маълумотлар ҳажмига, уни бевосита ҳал қилишдаги босқичлар сонига 
натижага эришишга ѐрдам берувчи маълумотлар миқдори, шунингдек, 
масалани ҳал қилиш учун сарфланган вақт миқдори, ўз-ўзининг билимини 
ошириш қобилияти, ишчанлик ва чиниққанлик даражасига боғлиқ.
Бу ўринда А.К. Маркова таклиф этган билим эгаллаш кўрсаткичлари 
ҳам муҳим аҳамиятга моликдир:


Бу кўрсаткичлар асосида ўзлаштиришни аниқлаш услуби ишлаб 
чиқилган бўлиб, З.И.Калмыкова фикрича, унинг асосини қуйидаги 
кўрсаткичлар ташкил этади:
- Диагностик комплекс амалга оширилиб, у ―аналитик‖ эмас балки 
―синтетик‖ йўлга суяниши лозим; 
- Диагностика услублари табиий ўқитиш тажрибаларида қўлланилаѐтган 
ўқув материалларига таяниши, ижобий хусусиятлари лаборатория 
тажрибалари қатъий боғланиши лозим, айниқса, синов натижаларини қайд 
қилишда, миқдор ва сифат таҳлилларини жараѐн вақтида белгилаб боришда, 
ечилиш усуллари ва кўрсатилаѐтган ѐрдамни ѐзиб боришда қатъий аниқлик 
талаб қилинади; 
- Муаммоли ўқув жараѐнида иложи борича қолган барча шартлар 
тенглаштирилган ҳолатда таълим диагностика қилинади; 
- Диагностик тажриба вақти уни қайд қилиш талаб қилинганда 
чегараланмаслиги лозим; 
- Индивидуал ва жамоавий диагностик жараѐнларни биргаликда кўриб 
чиқиш таълим жараѐнини тўлиқ ва аниқ кўрсатиб бера олади. 
Ўқитувчининг мустақил билим эгаллаши деганда, унинг ўз билимларини
доимий равишда касбий ва умуммаданий ахборотлар билан тўлдириб, 
ўзининг индивидуал ижтимоий тажрибасини кенг микѐсда доимо янгилаб 
бориши тушунилади. 
Одатда аксарият ўқитувчилар мустақил билим эгаллаш зарурлигини 
тушунган ҳолда, ундан муваффақиятли фойдаланадилар.Бунинг мотивлари 
одатда педагогик фаолият жараѐнида ўқитувчи олдида юзага келадиган 
муаммоларни англаб олиш натижасида шаклланади. Кўп ҳолларда бундай 
мотивлар ўқитувчиларни қандай ўқитиб ва қандай тарбиялаш керак, деган 
хоҳиш-истаклар тариқасида, фаннинг охирги ютуқлари, ўзининг педагогик 
маҳоратини такомиллаштириш эҳтиѐжи туғилиши муносабати билан 
шакллана боради. 
Шу билан бирга яққол кўзга ташланиб турган айрим ҳоллардан кўз юма 
олмаймиз. Масалан, ўқитувчилар оммасининг маълум кисми мустакил 
изланишда бўлиб, ўз билим савиясини ошириш билан фаол шуғулланмайди, 
малакасини оширишга интилмайди, баъзилар муайян билимлар соҳасида 
тараққиѐтдан бутунлай ортда қолмокдалар. Бундай ўқитувчилар ўсиб 
келаѐтган ѐш авлоднинг таълим ва тарбия тараққиѐтига жиддий зарар
келтирадилар. 
Бу маммони ҳал етишда асосий вазифа малака ошириш тизими 
зиммасига тушади. Республикамизда халқ таълими ходимларининг 
малакасини ошириш инстутларининг тармоқлари жорий этилган, булар 
Авлоний номидаги халк таълими ходимларининг малакасини ошириш 
Марказий институти, Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларининг 
малакасини ошириш институти ва вилоятлардаги халқ таълими 
ходимларининг малакасини ошириш институтларидир. Халқ таълимидаги бу 
тизимнинг асосий вазифаси доимий равишда ўқитувчи кадрларнинг 
малакасини ошириш, ўқитувчи кадрларни ўзларининг касбига хос билим 


савиясини, кўникма, малакаларини, маънавият ва маърифатини, шу билан 
бир қаторда иқтисодий, экологик ва ҳуқуқий маълумотини оширишга даъват 
этувчи ижтимоий психологик соҳаларни ривожлантириб боришдан 
иборатдир. 
Ўқитувчининг мустақил билим эгаллаши ва малакасини ошириш 
педагогик фаолиятнинг самарадорлигини оширишда зарурий шартлардандир. 
Муҳим Давлат вазифасини – кадрлар тайѐрлаш Миллий Дастурини 
амалга ошираѐтган замонавий мактаб ўқитувчисининг ҳислатлари, унинг 
ижодий фаолияти кириб келаѐтган ХХI асрда шаклланиб, асосан амалий 
ишда, педагогик тажрибаларни эгаллаш жараѐнида ўсиб-ривожлана боради. 
Шу билан бирга ўқитувчи доимий равишда ўз малакасини ошириб, ўз 
ишининг муваффақиятини юқори даражада таъминлашга ѐрдам берадиган 
шахсий ҳислатларини тарбиялаб бориши зарур. 
Шайх Нажмиддин Кубро «Эй мўмин, ҳақиқий комиллик юзага келгунга 
қадар бир ғайрат ва ҳикмат билан сайри сулук қилиш лозим. Бу йўл 
паришонлик, ялқовлик ва танбалликни кўтармайди, зоҳир, бирлик ва 
бутунликни талаб қилади. Сойирларга яхшилаб қара, паришон ва 
сустлашганлар йўлда илгарилай олмайдилар. Бу йўл муҳаббат аҳлидан 
ғайратли, елиб югурувчи ва узлуксиз ҳаракатда бўлганларнинг равишидир» 
деб кўрсатган. 
Шайх Нажмиддин Кубронинг тасаввуф назариясини бойитишга 
қаратилган ушбу пурмаъно фикрлари айни пайтда ўзининг ижтимоий-
педагогик қиймати билан ҳам ажралиб туради. Ғайратли, ҳикматли инсон 
ижтимоий фаол, жамият ривожига ўз улушини қўша оладиган шахс 
сифатида тан олинган бўлса, ялқов, танбал, паришон инсонлар халқ 
назаридан четда қолиб кетганлиги билан бугунги кунда ҳам ўзининг тегишли 
баҳосини олмоқда. 
Бу борада ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанд ―Чақмоқ тош қўлимизга 
берилган, фақат ҳаракат қилиш керак, токи натижа ҳосил бўлсин‖ деб 
таъкидлаганлар. Бу фикр билан у ижтимоий тарбиянинг ўрнига ишора 
қилади, тўғри тарбиянинг моҳиятини, унинг самарасини аниқ ўхшатишлар 
билан асослаб беради. 
Ҳозирги замон илм-фан тараққиѐтини буюк алломалар яратган бир неча 
қимматли асарларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу нодир асарлар бир неча 
асрлар илгари яратилган бўлса-да, ўз қимматини йўқотган эмас. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling