Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов
Коммуникация бўйича стратегик қарорлар
Download 2.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013
5.9. Коммуникация бўйича стратегик қарорлар Маркетинг коммуникацияси деганда, биз фирмадан турли оммага, шу жумладан мижозлар, сотувчилар, етказиб берувчилар, акционерлар, бошқарув органлари ҳамда фирманинг ўз ходимларига мўлжалланган сигналлар мажмуасини тушунамиз. Реклама, шахсий савдо, савдони рағбатлантириш ва жамоат билан алоқалар коммуникациянинг “коммуникацион мажмуа” деб аталувчи асосий воситалари ҳисобланади. - Реклама - бир томонлама оммавий коммуникациянинг пуллик шакли бўлиб, бу коммуникация муайян хомийдан келиб чиқади ва фирма фаолиятининг бевосита ёки билвосита қўллаб-қувватлаш учун хизмат қилади. - Шахсий савдо - “ўлчов бўйича” шахсий ва икки томонлама (мулоқот) коммуникация бўлиб, унинг мақсади мижозни дарҳол хатти-ҳаракат қилишга ундашдир ва у айни пайтда фирма учун ахборот манбаи ҳамдир. - Савдони рағбатлантириш рекламага ва шахсий савдога қўшимча бўлган ҳамда муайян товар савдосини тезлаштириш ва кенгайтиришга қаратилган барча вақтинчалик ва маҳаллий чора тадбирларни қамраб олади. - Жамоат билан алоқалар ташкилот ва жамоалар ўртасида мақсадга йўналтирилган ҳатти-ҳаракатлар организация орқали руҳий ҳамжихатлик ва ўзаро ишонч муҳитини яратишга қаратилгандир. Бу ерда коммуникацияларнинг мақсади фақат савдони ташкил қилиш эмас, балки фирма фаолиятини маънавий қўллаб-қувватлашдир. Бу анъанавий воситаларга қўшимча равишда ярмаркалар, салонлар, кўргазмалар, почта орқали тарқатиш, телемаркетинг ва каталоглар бўйича савдо каби бевосита коммуникация воситаларини ҳам айтиб ўтиш жоиздир. Турли хил каналлар бир-бирини тўлдиради, шу сабабли бу ерда муаммо савдони рағбатлантиришга мурожаат қилишнинг зарурлигида эмас, балки 167 умумий коммуникация бюджетини товарнинг хусусиятлари ва қўйилган коммуникация вазифаларидан келиб чиққан ҳолда турли каналлар ўртасида тақсимлашдан иборатдир. Коммуникация рақобат курашида муваффақият омили бўлиб ҳисобланади. Қуйида маркетинг коммуникациясининг босқичлари берилган. Корхона ўз фирмасини яхши имиджини яратиш учун кўплаб коммуникатив жараёнлар билан ўзаро келишишга мажбурдир. Корхона товар билан рақобатлашиб коммуникатив рақобатга чуқурроқ, яъни бозорни муҳимроқ мақсадли сегменти ва харидорлари эътиборини эришишга курашиб жалб этилади. Кейинги коммуникатив сиёсатда стратегик ва тактик чораларни ичига олувчи фақат комплекс ёндашиш имконияти қўйилади. Бунинг учун корхонадан тадбиркорликни интеграцияланган коммуникатив концепциясини яратиш ва ривожлантириш талаб қилинади. Интеграцияланган коммуникатив жараённинг хусусияти бўлиб коммуникация восита ва жараёни, ташувчилари шаклларини турли-туманлиги ҳисобланади. Коммуникация қуйидагича классификацияланади: контакт тури бўйича; шахси ва шахссиз; жаддалиги бўйича: жадал ва бўш, қўллаш частотаси бўйича ягона ва кўп маротабалик; таъсир натижасига кўра - самарали ва самарасиз. Коммуникация иашувчилари сифатида: менежмент (фирма бошқаруви); ходимлар; мижозлар; жамоат; бизнес бўйича шериклар ва бошқалар. Ҳар қандай коммуникация узаткич ва қабул қилгич ўртасида ёзиш ва таниб олиш мақсадида кодлаш ва кодни ўқиш тизимидан фойдаланган ҳолда сигналлар алмашинувини кўзда тутади. Қуйидаги расмда бу жараённинг саккиз элементи кўрсатилган. -узаткич (алоҳида шахс ёки ташкилот) - ахборот манбаи; -кодлаш - фикрларни белгилар, тасвирлар, расмлар, шакллар, товушлар, тиллар ва ҳоказоларга айлантириш жараёни; -ахборот - узаткич орқали берилаётган белгилар мажмуи; -узатиш каналлари - сигналларни узаткичдан қабул қилгичга узатиш воситалари; -кодни ўқиш - қабул қилгичнинг узаткичдан келиб тушган белгиларга маълум маъно бериш жараёни; -қабул қилгич - мўлжалдаги аудитория; -жавоб - қабул қилгичнинг ахборот билан танишгандан кейинги реакциялари мажмуи; -тескари алоқа - қабул қилгичдан чиқаётган жавобларнинг узаткичга келиб тушадиган қисми. 168 Тескари алоқа Жавоб Шовқин қабул қилгич Кодни ўқиш Узатиш каналлари Кодлаш Узаткич Download 2.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling