Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


 Стратегик маркетинг режаси


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

 
5.10. Стратегик маркетинг режаси
 
Стратегик ғоялари фирманинг ҳаракат дастурига айланиши керак бўлиб, 
бу дастурда стратегик мақсадлар аниқланади ва танланган ривожланиш 
стратегиясининг амалга оширилишини таъминловчи воситалар белгиланади. 
Фирманинг яқин келажакдаги муваффақиятини аввало унинг жорий 
фаолиятидаги турли йўналишларнинг молиявий жиҳатдан қай даражада 
мувофиқлаштирилганлиги 
белгилайди. 
Унинг 
узоқ 
келажакдаги 
ривожланиши ва тараққий этиши эса бозордаги ўзгаришларни ўз вақтида 
олдиндан кўра билиш ҳамда ўз структураси ва товар портфелининг таркибини 
тегишли равишда бунга мослаштира олиш қобилиятига боғлиқ бўлади. Бундай 
стратегик, фаол фикрлар самарали бўлиши учун улар изчил бўлиши ва 
“келажакни ташкил қилиш”га, яъни кутилаётган натижаларга олиб келадиган 
ҳаракатларга тайёрланишга қаратилган бўлиши лозим. Шунингдек, стратегик 
режа қабул қилинган қарорларни бу қарорларни ҳаётга татбиқ этувчиларгача 
етказиб бериши лозим. Бу вазифа келажакнинг мавҳумлиги сабабли 
мураккаблашади. Стратегик режани ишлаб чиқиш олдиндан билиш мумкин 
бўлмаган ўзгаришларни “режалаштириш”ни ҳам ўз ичига олади. 
Стратегик маркетинг режасининг мақсади - фирманинг узоқ муддатли 
тараққиётини таъминлаш мақсадида танлаган стратегиясини аниқ ва изчил 
баён тавсифлаб беришдир. Бу танлов аста-секин қарорлар ва ҳаракат 
дастурларига айланиши керак.
Аслида стратегик маркетинг режаси - бу молиявий режадир, бироқ у 
молиявий оқимларнинг манбалари ва мақсадлари ҳақидаги маълумотлар 
билан бойитилган бўлади. Амалда у фирманинг жами иқтисодий фаолиятини 
белгилаб беради ва унинг қолган барча функцияларига: ИИТТИ (илмий 
изланиш ва тажриба-тадқиқот ишлари) бевосита таъсир кўрсатади. 
-ИИТТИ: бозор эҳтиёжлари янги, яхшиланган ёки мослаштирилган 
товарларга ўтказилиши керак; 
-молиявий маблағлар: маркетинг дастури молиявий чеклашларни ва 
ресурларнинг мавжудлигини ҳисобга олиши лозим; 
-ишлаб чиқариш: савдо ҳажмлари ишлаб чиқариш имкониятлари ва 
етказиб бериш тезлиги билан чекланган; 
-ходимлар 
ресурслари: 
режанинг 
бажарилиши 
малакали ва 
тайёргарликдан ўтган ходимларнинг мавжуд бўлишини кўзда тутади. 
Стратегик маркетингнинг вазифаси фирманинг барча фаолият 
турларини 
унинг 
тараққиёти 
ва 
рентабеллигини 
таъминлайдиган 


173 
йўналишларга ҳар доим йўналтириш ва қайта йўналтириб туришдан иборат. 
Унинг импульслари фақат маркетингга эмас, балки барча функцияларга 
таъсир кўрсатади. Шунинг учун унинг роли анъанавий маркетинг 
бошқарувининг ролига қараганда анчагина кенгдир: у функциялараро 
мувофиқлаштиришни ҳам ўз ичига олади. 
Ҳозирги даврнинг асосий талаби бу илмий изланиш ва тажриба тадқиқот 
ишларини (ИИТТИ) фирмалар стратегиясида ҳал этувчи соҳага айланиши 
билан белгиланади. 
Шу билан бирга бизнес стратегиясини белгилашда ва ИИТТИни амалга 
оширишда унинг истиқболдаги натижаларини даставвал тўлиқ баҳолаш 
имконининг йўқлиги (турли лойиҳалар эҳтимолий жиҳатларининг 
мавжудлиги, барча ихтиро ва янгиликлар тижорат аҳамиятига молик эмаслиги 
ва бошқалар), стратегия албатта тасодифий ва юқори таваккалчилик эвазига 
амалга оширилиши лозимлигини назарда тутиши керак. Америкалик 
олимларнинг фикрича, ҳозирги пайтдаги барча илмий изланишларнинг фақат 
10 фоизигина катта тижорат ғалабасини келтиради. 
Демак, фирманинг умумий ва ИИТТИ стратегияси ўзаро боғлиқ ҳолдаги 
бир-бирларини тўлдирувчи сиёсатларнинг муштарак кўлами экан. 
Ҳар қандай фирманинг раҳбари, ҳатто у режалаштириш ғоясига қарши 
бўлса ҳам, ҳеч бўлмаганда уч йўналишдаги истиқболларни белгилаб олишга 
мажбурдир: 
-бозор эволюциясига тегишлича мослашиш ёки янги товар бозорларига 
кириб бориш учун керак бўлган инвестициялар; 
-кўзда тутилаётган буюртмалар ҳажми билан мослаштирилиши керак 
бўлган ишлаб чиқариш дастури, буюртмалар ҳажми ўз навбатида талабнинг 
мавсумийлиги, товарларни илгари суриш ва ҳоказоларга боғлиқ бўлади; 
-молиявий мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган айланма 
маблағлар, улар даромадлар ва харажатларнинг мўлжаллари асосида 
ҳисобланади. 
Мижозлар 
Фирманинг мижозлари кимлар? 
Товарлар/хизматлар 
Қандай товарлар таклиф қилинмоқда? 
Жойлашиш 
Фирма рақобатли курашни қаерда олиб бормоқда? 
Технология 
Фирманинг асосий технологияси қандай? 
Яшаш учун кураш муаммолари 
Фирма қандай иқтисодий мақсадни кўзламоқда? 
Фалсафа 
Қандай асосий ғоялар, қадриятлар ва устивор 
мақсадлар бор? 
Ўзи ҳақидаги тасаввур 
Қандай фарқ қилувчи сифатлар, рақобатли 
устунликлар бор? 
Керакли имидж 
Фирма қандай имиджга эришишга интилмоқда ва у 
жамият олдида ўз зиммасига қандай масъулиятни 


174 
олмоқда? 
Ижтимоий масъулият 
Фирманинг ўз ходимларига нисбатан позицияси 
қандай? 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling