Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

 
 
5.8. Нархни ташкил этиш бўйича стратегик қарорлар
 
 
Ҳар бир товар ўз нархига эга, аммо ҳамма фирмалар ҳам ўз товарини 
сотмоқчи бўлган нархни мустақил белгилашга қодир бўлавермайди. Агар 
товарлар дифференцияланмаган бўлиб, рақобатчилари сони кўп бўлса, фирма 
бозорда салоҳиятга эга бўлмайди ва бозор белгилаган нархни қабул қилишга 
мажбур бўлади. Агар фирма стратегик маркетингни ривожлантириб, шу 
туфайли бозорда маълум бир салоҳиятга эришган бўлса, нархни белгилаш 
танланган стратегиянинг муваффақияти учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга 
бўлади. Яқин пайтларгача ҳам нарх тўғрисидаги қарорлар фақат молиявий 
ёндашув доирасида қабул қилиниб келар эди, яъни нархлар асосан харажатлар 
ва рентабеллик нуқтаи назаридан белгиланар эди. Иқтисодий турбулентлиги 
инқирозли йилларнинг аҳволни ўзгартириб юборди: юқори инфляция, хом ашё 
нархларининг ўсиши, фоиз ставкаларининг ўсиши, нархларнинг назорат 
қилиниши, рақобатнинг кучайиши, харид қобилиятининг пасайиши, 
консьюмеризм - бу омилларнинг барчаси нарх шаклланишининг стратегик 


160 
ролини кучайтириб юборди. Нарх белгилашнинг маркетингдаги аҳамиятини 
қайд этиб ўтган ҳолда, харажатлар, рақобат ва талабдан келиб чиқадиган нарх 
стратегияларини изчиллик билан таҳлил қилиб чиқамиз. 
Талаб омиллари: 
-талабга йуналтирилган нарх; 
-харидорларнинг диди ва 
талаблари; 
-бозорда ухшаш 
товарларнинг мавжудлиги ва 
уларга булган нарх
-бозорга кириш. 
Харажат омиллари: 
-ишлаб чикариш 
харажатлари; 
-марктеинг харажатлари; 
-фойда. 
Ракобат омиллари: 
-тармокдаги фирмалар 
сони; 
-айнан ухшаш импорт 
товарлар; 
-ракобатчилар товарларига 
булган нархни билиш 
Бозорда ёки сотувчи (ишлаб чикарувчи) 
томонидан нархни шаклантириш 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling