Шаҳарлар географияси
ШАларни ажратиш бўйича олимлар томонидан таклиф этилган мезонлар
Download 345 Kb.
|
Солиев А.С.-Шаҳарлар географияси
ШАларни ажратиш бўйича олимлар томонидан таклиф этилган мезонлар
Манба: Лаппо Г.М.Развитие городских агломераций в СССР. М.,1978.; Проблемы изучения городских агломераций. М., 1988.; А.О, Салливан, Экономика города.М., 2002. Кўпчилик тадқиқот ишларида аҳоли манзилгоҳларидаги алоқалар интенсивлиги асосий ўрин тутади ва агломерация чегараси тахминан 1,5-2 соатли изохроналардан (қатнаш вақти бир хил бўлган нуқталарни туташтирувчи чизиқ) ўтади. Марказий шаҳарга шаҳар атрофидан меҳнат, ўқиш, маданий-маиший, даволаниш мақсадларида шаҳарнинг маъмурий чегарасини кесиб ўтиб, яна қайтиши тебранма миграция ёки В.В. Покшишевский ибораси билан айтганда "мокисимон миграция" деб аталади ва улар асос қилиб олинади (Г. Н. Озерова, В. В. Покшишевский, 1981). Агломерацияларнинг чегаралари шартли ва ўзгарувчан бўлиб, айниқса шаҳарликларнинг дам олиш мавсумида (ҳафта охири ва ёзги мавсумда) қабул қилинган чегарадан дам олиш зоналари томон сурилади. Ўзбекистон шароитида шаҳар агломерацияларини ажратишда етакчи олимлар таклиф этган мезонлар билан бир қаторда миллий хусусиятларни ҳам, яъни тоғ водийлари, ирригация тармоқлари, аҳоли зич жойлашган воҳалар, ҳавза омили, транспорт тугунлари, саноат районлари ва бошқаларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир. Йўлдош шаҳарлар йирик шаҳарларга, масалан, пойтахт, вилоят ёки ўлка марказлари, йирик саноат марказлари ва бошқаларга тортилиб, улар билан ва атрофидаги бошқа аҳоли манзилгоҳлари билан боғлиқ ҳолда ривожланади. Лекин йирик шаҳар атрофидаги барча шаҳарлар ҳам йўлдош шаҳарлар бўлавермайди. Унинг учун В.Г.Давидович бир неча шартларни - шаҳар атрофи аҳолисининг кундалик меҳнат алоқалари бўлиши, марказий шаҳарнинг маданий-маиший хизматидан йўлдош шаҳарлар доимий равишда фойдаланиши, йўлдош шаҳарлар ўзининг дам олиш масканлари билан йирик шаҳарга хизмат қилиши, яъни доимий ёки мавсумий миграциялар бўлиши кераклигини кўрсатади (Давидович В. Г.,1961). О.К. Кудрявцев эса йўлдош - шаҳар бўлишнинг асосий белгиси қилиб, асосий шаҳарга (ва аксинча) 1 йилда 1 кишига камида 10 марта қатнаш лозимлигини асос қилиб олади (Кудрявцев О. К., 1985). Демак, йўлдош шаҳарлар марказий шаҳар билан меҳнат ва маданий-маиший хизмат алоқалари орқали чамбарчас боғланган аҳоли манзилгоҳларидир. Йўлдош шаҳарлар, одатда, монофункционал бўлиб, саноат маркази, курорт, илмий марказ, туман маркази, агросаноат маркази каби функцияларни бажаради. Баъзан улар тез ривожланиб, бир неча функцияларни амалга оширади ва йириклашиб ўзига хос локал ҳудудий тизимни шакллантиради. Шаҳар агломерациялари улардан фарқ қилиб локал ҳудудий тизимлар бўлиб, ундаги элементлар бир-бири билан чамбарчас боғланган бўлади. Бу ерда умумий ҳаёт фаолияти, ягона хўжалик тизими шаклланади. Ушбу ҳудуддаги барча ресурс ва имкониятлардан: табиий ва меҳнат ресурслари, сув ва энергия таъминоти, йирик шаҳарнинг илмий-техник салоҳияти, ер ва уй-жой фонди, меҳнат қилиш, дам олиш, даволаниш, билим олиш каби хизматлардан умумий ҳолда фойдаланилади. Агар собиқ Иттифоқ даврида ҳудудий мажмуалар, саноат тугунлари ва районларида, пойтахт шаҳарлар атрофларида шаклланган шаҳар агломерацияларига катта эътибор қаратилган ва асосан иқтисодий мақсадлар кўзланган бўлса, янги иқтисодий-ижтимоий муносабатларга ўтилиши билан уларга бўлган қарашлар ўзгарди. Хусусий мулкчилик ва эркин рақобатга асосланган янги шароитларда улар ўзгача хусусиятлар билан ривожланмоқда. Мамлакатлар иқтисодиётининг ривожланишида хорижий сармояларнинг асосий ўрин эгаллаши, кичик ва ўрта бизнеснинг ривожланиши, хусусийлаштириш жараёнининг бориши, уй-жой нархларининг кескин ортиши, ердан фойдаланишда бозор муносабатларининг кириб келиши каби янги хусусиятлар уларда ўзига хос муҳитни шакллантирмоқдаки, уларни янги иқтисодий ва ижтимоий шароит нуқтаи назаридан ўрганиш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан олганда улар бугунги кунда ўзига хос : Download 345 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling