Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Download 1.4 Mb.
bet32/71
Sana18.12.2022
Hajmi1.4 Mb.
#1027250
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   71
Bog'liq
ШНК1.02.07-15 ўзб.

Инвестициядан олдинги - соҳавий ва ҳудудий ривожланиш концепция-лари, дастурлари, схемалари, табиий ресурслардан комплекс фойдаланиш ва уларни асраш, муҳандислик муҳофазаси схемалари ва лойиҳалари ва ш.ў.;
Шаҳарсозлик – районларни режалаштириш схема ва лойиҳалари, шаҳар (аҳоли пунктлари)нинг бош режалари, батафсил режалаштириш схема ва лойи-ҳалари, шаҳар функционал зоналари, турар-жой районлари, мавзелари ва участ-каларининг қурилиш лойиҳалари;
Инвестицияларни асослаш - корхона, бино ва иншоотлар қурилиши учун киритиладиган инвестицияларни асослаш;
Лойиҳавий - корхона, бино ва иншоотларнинг қурилиш лойиҳалари, ишчи ҳужжатлари.
Объектлар қурилиши, улардан фойдаланиш ва уларни тугатиш даврларида муҳандислик экология изланишлари, зарурат туғилганда, экологик мониторинг олиб бориш йўли билан давом эттирилиши лозим.
Экологик мониторинг табиий муҳитнинг ҳолатини, ҳимоя ва табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларининг самарадорлигини ва экологик ҳолат динамикасини назорат қилиш учун олиб борилиши керак.
Эслатма. Инвестициядан олдинги ва бошқа ҳужжатларни экологик жиҳатдан асослашни Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг норматив ҳужжатлари талаблари доирасида амалга ошириш лозим.
10.8 Муҳандислик экология изланишларининг асосий қисмини, ўз вақтида экологик хавф ва уни инобатга олмасдан таваккал қилишнинг ва ноқулай ёки асл ҳолига қайтариб бўлмайдиган экологик оқибатларнинг олдини олиш кафолатини берувчи ҳажмий-режавий, маконий ва конструктив ечимлар қабул қилишни таъминлаш мақсадида амалга ошириш керак.
Муҳандислик экология изланишлари материаллари инвестицияларни асослашда қурилиш лойиҳасидаги “Атроф- муҳитга таъсирни баҳолаш“ ва “Атроф- муҳит муҳофазаси“ бўлимларини ишлаб чиқишни таъминлаши керак.
10.9 Муҳандислик экология изланишларининг вазифалари табиий шароит-нинг хусусиятлари, мавжуд ва режалаштирилган антропоген таъсирларнинг характери билан аниқланади ва объектнинг лойиҳалаш босқичига боғлиқ равишда белгиланади.
10.10 Инвестициядан олдинги ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун амалга оши-риладиган муҳандислик экология изланишларининг вазифалари қуйидагича:
янги ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш, ишлаб чиқариш кучларини ташкил қилиш, тақсимлаш схемаларини, соҳавий схемаларни ва ривожлантиришни режалаштириш имкониятлари нуқтаи назаридан ҳудуднинг экологик ҳолатини баҳолаш;
мўлжалланган фаолиятни амалга ошириш даврида атроф-муҳитнинг ва унинг компонентлари ўзгариш эҳтимолининг, ҳамда бу фаолиятнинг салбий оқибатлари эҳтимолининг дастлабки башорати. Бу башоратни минтақанинг табиатдан рационал фойдаланишни, табиий бойликларни асрашни, табиий экосистемаларнинг ноёблигини сақлаб қолишни, унинг демографиявий хусусиятларини ва тарихий-маданий ёдгорликларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш лозим.
Инвестициядан олдинги ҳужжатлар учун дастлабки манба бўлиб Ўзбекис-тон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Давлат Геология қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария – эпидемиология назорати хизматларининг, Ўзгидромет марказининг материаллари, илгари ўтказилган муҳандислик экология изланишлари ва тадқиқотларнинг маълумотлари хизмат қилади.
Агар инвестициядан олдинги ҳужжатларни экологик асослаш учун мавжуд материаллар етарли бўлмаса, ёки умуман мавжуд бўлмаса, у ҳолда ҳудуд рекогносцировка йўли билан ўрганилади, ёки, зарурат туғилганда, дала муҳан-дислик экология изланишлари комплекси амалга оширилади. Дала муҳан-дислик экология изланишлари комплексининг таркиби ва ҳажми буюртмачи-нинг техник топшириғига асосан муҳандислик изланишлари дастурида белги-лаб берилади.
10.11 Шаҳарсозлик ҳужжатларини экологик асослаш учун бажариладиган муҳандислик экология изланишларининг вазифаси бўлиб аҳолининг экологик жиҳатдан хавфсиз яшашини, ва шаҳарсозлик ва бошқа лойиҳа ечимларини шаҳар (аҳоли пункти) жойлашган ҳудудда, табиат муҳофазаси ва тарихий-маданий ёдгорликларни сақлаш бўйича чора-тадбирларни ҳисобга олган ҳолда, таъминлаш ҳисобланади.
Шаҳарсозлик ҳужжатларини экологик асослаш учун амалга ошириладиган муҳандислик экология изланишлари қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
шаҳар муҳитининг (турар-жой, саноат ва ландшафт-рекреация зоналарида) мавжуд экологик ҳолатини, атмосфера ҳавосини, тупроқлар, грунтларни ер ости ва ер усти сувларини саноат объектлари, транспорт воситалари, маиший чиқитлар билан кимёвий ифлосланишини баҳолашни ҳам қўшиб, баҳолаш;
алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлар мавжудлигини аниқлаш;
табиий таъсирлар (шовқин, вибрация, электр ва магнит майдонлари, табиий ва техноген манбалардан ионлашган нурланишлар)ни баҳолаш;
ҳудуднинг функционал аҳамияти ва экологик шароитининг, уни структура-вий ташкил қилиш бўйича мўлжалланган ечимларни амалга ошириш давомида ўзгариш эҳтимолини башорат қилиш;
шаҳар муҳитининг табиий муҳофазаси чора-тадбирлари ва экологик мониторингини ташкил қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар.
Эслатма. Бош планлари табиатни муҳофаза қилиш органлари билан келишилган, давлат экспертизасидан ўтган ва тасдиқланган шаҳарлар (аҳоли пунктлари)нинг қурилиш бош планда белгиланган айрим ҳудудий участкалари (функционал зоналари, районлари)да қурилиш бўйича лойиҳаларни ва алоҳида бино ва иншоотлар қурилиши лойиҳаларини асослаш учун муҳандислик экология изланишлари амалга оширилмайди. Давлат экспертизаси хулосасида ушбу бош планларни кўриб чиқиш натижасида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
10.12 Инвестицияларни асослаш учун бажариладиган муҳандислик эколо-гия изланишларининг вазифалари қуйидагича:
участкалар жойлашадиган барча рақобатли вариантларнинг табиий ва техноген шароитларини, мавжуд ва лойиҳаланаётган таъсир манбаларини, экосистемалар ҳолатини, аҳолининг яшаш шароитини, иншоотни қуриш ва ундан фойдаланиш жараёнида улар ўзгаришининг оқибатларини ҳисобга олган ҳолда ўрганиш;
ҳар томонлама асосланган жойлашиш вариантларини танлаш ва амалга оширилганда башорат қилинган экологик хавф ва уни инобатга олмасдан таваккал қилиш минимал миқдорда зарар келтирувчи принципиал ечимлар қабул қилиш учун зарур ва етарли материаллар ва маълумотлар олиш.
Қурилишга инвестициялар киритишни асослаш учун амалга ошириладиган муҳандислик экология изланишларининг вазифалари қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
ҳудудни комплекс (ландшафтга оид), унинг таъсир доирасидаги функцио-нал аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда ўрганиш;
объектнинг жойлашган вариантлари (ёки танлаб олинган майдонча) бўйича экологик шароитларини таҳлил қилиш ва баҳолаш;
мавжуд ва режалаштирилаётганган техноген (антропоген) таъсирлари турларининг, интенсивлигининг, давомийлигининг, даврийлигининг тавсифини келтириш;
таъсир манбаларини, ҳаво массалари ҳаракатланишини, сув оқимлари, ер ости сувлари фильтрациясининг кўп учрайдиган йўналишларини ҳисобга олган ҳолда, маконда жойлаштириш;
объектнинг атроф-табиий муҳитга таъсир қилиш эҳтимолини, шу жумла-дан алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий объектлар ва ҳудудларга таъсирини ҳам, дастлабки баҳолаш ва башорат қилиш (комплекс баҳолаш ва компонентлар бўйича алоҳида - алоҳида таҳлиллар);
экологик хавф ва уни инобатга олмасдан таваккал қилиш оқибатларини дастлабки баҳолаш;
ҳар бир рақобат майдончалари учун атроф-табиий муҳитнинг компонент-лари бўйича таъсир зонасининг чегараларини аниқлаш;
ландшафт ва экосистемаларнинг, ижтимоий-иқтисодий омилларнинг барқаролигини ҳисобга олган ҳолда, ифлослантирувчи моддаларни ташлаш ва оқизишнинг йўл қўйиладиган энг юқори миқдорлари асосида қабул қилинган табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари зарурлиги тўғрисидаги хулосалар;
Локал экологик мониторингни ташкил қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар.
10.13 Лойиҳа ҳужжатларини асослаш учун учун амалга ошириладиган муҳандислик экология изланишларининг вазифалари қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
объектнинг қурилиши ва ундан фойдаланиш давридаги, ҳамда бирданига бир неча манбадан ва авария натижасида ҳавога (сувга) ифлослантирувчи моддаларнинг чиқарилиши (қуйилиши) таъсирини баҳолаш бўйича хулосаларга аниқлик киритиш;
лойиҳалаш учун бошланғич маълумотларни, ҳамда объектнинг қурилиш лойиҳасидаги “Атроф - муҳитни муҳофаза қилиш” бўлимини тузиш учун қўшимча маълумотлар олиш.
Лойиҳа ҳужжатларини асослаш учун амалга ошириладиган муҳандислик экология изланишлари қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
табиий муҳитнинг объект қурилишигача бўлган даврдаги компонент-ларини баҳолаш;
экосистемалар ҳолатини, уларнинг таъсирларга бардошлилигини ва қайта-дан тикланишга қодир эканлигини баҳолаш;
тахмин қилинган таъсирларга сезгир бўлган табиий шароитларнинг асосий компонентлари бўйича таъсир зоналарининг чегараларига аниқлик киритиш;
объект қурилиши ва ундан фойдаланиш даврида иншоотнинг таъсир доирасида табиий муҳитнинг ўзгаришини башорат қилиш учун зарур параметр-ларни олиш;
табиатни муҳофаза қилишни ташкил қилиш бўйича, ҳамда табиий муҳитни қайта тиклаш ва соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича тавсиялар;
объект қурилиши, ундан фойдаланиш ва уни тугатиш даврида олиб бориладиган локал ва махсус экологик мониторинг дастури учун таклифлар.
10.14 Корхонани кенгайтириш, қайта қуриш учун қўшимча равишда объект-дан фойдаланиш даврида табиий муҳитда бўлган ўзгаришларни аниқлаш лозим.
Объектни тугатиш даврида қўшимча равишда қуйидагиларни аниқлаш керак:
объект фаолияти давомида табиий муҳитнинг завол топиш даражасини (деградациясини) баҳолаш;
экологик ҳолат ёмонлашиш оқибатларини ва уларнинг аҳоли соғлигига таъсирини баҳолаш;
табиий муҳитни қайта тиклаш бўйича таклифлар.
10.15 Муҳандислик экология изланишлари таркибига кирувчи, аммо муҳан-дислик изланишлари учун одат бўлмаган, ишлар ва тадқиқотларнинг махсус турлари, жумладан ижтимоий-иқтисодий, тиббий-биологик, санитария – эпиде-миологик ва бошқалар, ихтисослашган ташкилотларни ва тегишли мутахассис-ларни жалб қилиш йўли билан амалга оширилиши лозим.
10.16 Муҳандислик экология изланишлари натижалари бўйича тузиладиган техник ҳисобот қуйидаги бўлим ва маълумотларни ўз ичига олиши керак:
Кириш – бажарилган муҳандислик изланишларини асослаш, уларнинг вазифалари, ишлаб чиқаришнинг технологик хусусиятларини кўрсатган ҳолда лойиҳаланаётган объект хақида қисқа маълумотлар, бажарилган изланишлар ва тадқиқотларнинг турлари ва миқдори, тадқиқотларни бажариш муддати ва услублари, ижрочилар таркиби ва б.

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling