Бизнес субъекти фаолияти самарадорлиги менеджерлар ва ходимлар фаолияти шахсий самарадорлигига боғлиқ ҳисобланади. Умумий маънода шахсий самарадорлик деганда кўзланган мақсадни амалга ошириш учун эришилган натижа миқдори тушунилади. Мақсадни белгилашда инсон ўз қобилиятидан келиб чиқиши зарур бўлади. Қобилият бу - шахснинг ўз ҳаракатини ҳаётий тажрибаси билан уйғунлигини таъминлай олишининг табиий имкониятидир. Билим ва кўникма ҳамда қобилият тушунчалари бир-биридан фарқ қилади. Билим ва кўникмани шахс ўз ҳатти-ҳаракати билан эгаллаши мумкин. Шахсий самарадорликни таъминлаш учун табиий қобилият ёрдамида олинган билим ва кўникмани берилган вазифани бажариш учун қўллай олиш зарур. Шахсий самарадорликни бошқариш бу ўз шахсий имкониятларидан тўлиқ фойдаланишга хизмат қилади, яъни ўз ҳаёт оқимини тўғри йўналтириш, муаммоларни енгиш, ишларни бажариш харажатларини камайтириш, меҳнатни тўғри ташкил этиш, иш вақтини тежаш ва ортиқча ташвишларни олдини олади. Шахсий самарадорликни бошқариш бу ўз шахсий имкониятларидан тўлиқ фойдаланишга хизмат қилади, яъни ўз ҳаёт оқимини тўғри йўналтириш, муаммоларни енгиш, ишларни бажариш харажатларини камайтириш, меҳнатни тўғри ташкил этиш, иш вақтини тежаш ва ортиқча ташвишларни олдини олади. Шахсий самарадорлик ўта ақллилик, билимлилик, жуда кўп ишлаш ва юксак матонат талаб этмайди. Самарали ишлаш шахсдан бажарадиган ишини яхши уддалашни ўрганиши ва унга ижодий ёндошиб, ўз касбий маҳоратини ошириб бориши зарур холос. Инсон шахсий самарадорлиги уч асосий омил таъсирида шаклланади: - мақсадни белгилаш; - ресурслардан оқилона фойдалана олиш; - шахснинг ижтимоийлашуви. Шахсий самарадорликни ошириш усуллари қуйидагилардир: Шахсий самарадорликни ошириш усуллари қуйидагилардир: Режалаштириш – шахсий самарадорликни таъминлашнинг муҳим усули ҳисобланади. Чунки ишларни тўғри режалаштириш уни тўлиқ бажариш имконияти юқори бўлишини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |