Шахсий самарадорлик хусусиятлари. Ишдаги самарасизлик оқибатлари. Ваколат доираси ва шахсий масъулият масалалари


Download 122.6 Kb.
bet8/10
Sana02.04.2023
Hajmi122.6 Kb.
#1319764
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3 mavzu BBH

Масъулият – шахснинг маълум бир ҳаракатни амалга ошириши ёки уни бажармаганлиги (ҳаракатсизлиги) учун жавобгарликни белгилаш тизимидир. Ходимга вазифани бажариш топширилган ва у ушбу вазифани бажаришни ўз зиммасига олганлиги кўзда тутилади. Мазкур вазифани таъминлаш натижаси таҳлилига кўра ходимнинг фаолиятига баҳо берилади. Масъулиятни бошқа шахсга ўтказиш мумкин эмас. Чунки бошқа шахсга ўтказилган масъулият учун ҳам ушбу масъулият зиммасига юклатилган шахс жавобгар ҳисобланади.

Масъулият шахсий ва жамоавий каби турларга бўлинади. Масъулият шахсга ўзига ишониш, ўзини ҳурмат қилиш, атрофдагиларнинг уни ҳурмат қилиши, вазиятни назорат қилиш каби имкониятларни беради. Шахсий манфаат баъзан жамоа манфаатига ҳам ўз таъсирини ўтказади. Шу сабабли уларга баҳо беришда ўзига хос хусусиятларни инобатга олиш зарур.

Масъулият шахсий ва жамоавий каби турларга бўлинади. Масъулият шахсга ўзига ишониш, ўзини ҳурмат қилиш, атрофдагиларнинг уни ҳурмат қилиши, вазиятни назорат қилиш каби имкониятларни беради. Шахсий манфаат баъзан жамоа манфаатига ҳам ўз таъсирини ўтказади. Шу сабабли уларга баҳо беришда ўзига хос хусусиятларни инобатга олиш зарур.

Ваколат – бу ташкилот ресурсларидан фойдаланиш, мустақил қарорлар қабул қилиш, кўрсатмалар бериш ва бошқарув қарорларини амалга ошириш бўйича берилган ҳуқуқ ва масъулиятдир. Ташкилотда ваколатлар шахсга эмас, балки лавозимга берилади.

Низо – бу кўп қиррали ижтимоий муносабат. Конфликтология фани низоларни ўрганади. Унга кўра, низо бу икки томоннинг қарама-қарши фикрлари, дунёқарашлари, мақсадлари, қизиқишлари ва манфаатлари тўқнашувидир. Низо томонлар ўртасидаги мулоқот давомида ёки бир ишни кўпчилик бажараётганида юзага келиши мумкин.

Низо- шахс ёки бир гуруҳ шахслар ўртасида маълум бир масала хусусида ички ва ташқи қарама-қаршилик сабабли пайдо бўлган, ривожланган, юқори даражага етган жараён.

Низонинг объекти бу жамиятдаги ва инсонлар ўртасидаги барча тушунмовчиликлар, қарама-қаршиликлар, муаммолар йиғиндисидир. Низонинг субъекти бир-бири билан келиша олмаётган тарафлардир. Низолар пайдо бўлишининг сабаблари объектив, ташкилий, ижтимоий- психологик ва субъектив турларга бўлинади.



Download 122.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling