4. Низолар манбалари ва низоларни ҳал қилиш йўллари.
- шахснинг ҳаёт тарзи, ижтимоий ҳолати, характери, ташқи муҳитнинг ҳолати.
- Ҳал қилиш йўллари:
- чуқур ўрганиб ҳал этилади.
Объектив сабаблар
- раҳбарлик нотўғри амалга ошириш, хизмат вазифаларни нотўғри тақсимлаш, адолатсиз рағбатлантириш;
- адолатни жойига қўйилади.
Ташкилий сабаблар
- ходим тўғрисида нотўғри ахборот тарқатиш, жамиятдаги негатив ахборотлар кўплиги, ходимга руҳий босим ўтказиш;
- тўғри қарор қабул қилинади.
Ижтимоий-психологик сабаблар
- ходимга бошқа шахслар ёки ўзининг бошқаларга хатти-ҳаракати оқибати, бир масалага турли ёндошув хилдаги агресив ёндошув, тушунмовчилик
- чуқур тушунтириш олиб борилади.
Субъектив сабаблар
1-расм. Низолар пайдо бўлиши сабаблари ва уларнинг мазмуни.
Мулоқот – бу маълумотларни, ғояларни, фактларни икки томонлама алмаштириш, бир ёки бир неча кишиларнинг ҳис-туйғуларини ўзаро баҳам кўришидир. Мулоқот ёрдамида муносабатлар ҳал этилади, вазифалар белгиланади ва мувофиқлаштирилади, хулосага келинади. Бизнесда мулоқот энг муҳим аҳамиятга эга. Маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишни ташкил этиш амалга оширса бўладиган иш ҳисобланади. Лекин мижозларни жалб этиш, уларни доимий мижоз бўлиши учун ишончини қозониш қийин масала ҳисобланади. Шунинг учун бизнес юритишда нафақат иқтисодий, ҳуқуқий билимлар, балки одоб-ахлоқ қоидалари, муомала маданиятини билиш ҳам муҳимдир.
5. Бизнесда мулоқот асослари.
Раҳбар, менежерларнинг ҳодимлар билан мулоқотига этика нуқтаи-назаридан, муомала маданиятида кишининг ижтимоий мавқеи ва даражаси, мансабига қараб муомала қилиш нотўғри ҳисобланади. Ҳар бир шахс тенг ҳуқуқлидир. Бунда, лавозим бўйича ходим раҳбариятга бўйсуниши ва топшириқларни бажариш лозим. Лекин бу раҳбар қўл остидаги ходимларга кўпол муомала қилишига имкон беради дегани эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |