Муваффақиятни нишонлаш – ҳар бир муваффақият кичик ёки катта бўлишидан қатъий назар уни нишонлаш керак, бу ўзингизни ҳам жамоани ҳам руҳлантиради. Ўзини руҳлантириш – ўзингизга ёққан қитобни ўқиб чиқинг, саёҳатларга чиқинг ва ўзингизга мақбул ҳамда сизни руҳлантирадиган ишларни қилинг. Ўзини назорат қилиш – қилаётган ишларингизни, вақтингизни нимага сарфлаётганингизни таҳлил қилинг, ўзингизга савол беринг ва ҳар бир саволга тўғри жавоб беринг. Ўзингизни алдаманг. 80/20 формуласини қўллаш – 80% натижа берадиган 20% ишларни бажаришга одатланинг, фойдасиз ишлар билан шуғулланишга вақтингизни сарфламанг. Бугунги кунда ташкилий тузилмасидан қатъий назар, корхона ва ташкилотлар учун умумий бўлган муаммо ходимлар меҳнати самарадорлигини ошириш ҳисобланади. Бу муаммо иш вақтининг тўғри тузилмаганлиги ва меҳнат қонунчилиги ва меъёрларига амал қилинмаслиги оқибатида келиб чиқади. Ходимларга меҳнат фаолиятида иш юкламасининг тўғри тақсимланмаслиги, режали танаффуслар берилмаслиги, топшириқларнинг кўпайиб кетиши натижасида дам олиш вақтида ҳам ишлаши самарадорликни тушириб юборади. Натижада ушбу ҳолатлар ходимнинг самарасиз фаолият олиб бориши ва ишларнинг сифатсиз бажарилишига сабаб бўлади. Ҳар шахс ўзига хос хусусиятлар билан характерланади. Шу сабабли ходимлар фаолиятига баҳо беришда барча ялқов ва дангаса деб ҳисоблаш ўринсиздир. Атрофимизда ҳаёт тарзи фақат ишдан иборат кўплаб инсонларни учратамиз. Раҳбарнинг ташкилотдаги ялқов ва дангаса ходимларни излаш ҳамда уларни назорат қилиш психологияси атрофимиздаги ижодкор ходимни кўрмасликга сабаб бўлади.
2. Ишдаги самарасизлик оқибатлари
Ташкилотда ходим меҳнати самарасизлигига таъсир этувчи омилларни ички ва ташқи омилларга бўлиш мумкин. Ходим меҳнати самарасизлигига таъсир этувчи ички омиллар ходим меҳнат қилаётган ташкилот билан боғлиқ бўлади. Меҳнат натижаси самараси пасайишига таъсир этувчи ички омилларга қуйидаги омилларни киритиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |