Шаҳриер сафаров прагмалингвистика
Download 4.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)
эмотивлик ҳар қандай нутқий ҳаракат мундарижасига
хосдир, зеро, сўзловчи кечаётган воқеа-ҳодиса идрокида бетараф бўлиб қола олмайди ҳамда нутқий баёнида, ахборот узатишда ўз ҳиссиётини изҳор этишга мажбурдир. Аммо ҳиссиёт даражаси ҳар хил, унинг миқдори тингловчига (ўқувчига) қайси даражада таъсир ўтказиш ва қандай фаолиятга ундаш мақсади билан белгиланади. Лисоний фаолиятда эмоционаллик ва рационаллик (мулоҳазакорлик) муносабати нисбатини қадрлаш талаб қилинади. Эмоционалликнинг нутқий фаолиятда турли кўриниш ва даражаларда ифодаланиши ҳис-туйгуни изҳор этиш мақсади, модаллик мазмуни, тоналлик (оҳангдошлик) каби нутқий бирликлар мазмун доирасини шакллантирувчи ҳодисалар иштирокида ҳосил бўлади. Эмоционалликнинг нутқий фаолиятда акс этиши муаммолари билан кўп йиллардан бери шугулланиб келаётган ҳамкасбимиз Волгоград педагогика университетининг профессори В.И.Шаховскийнинг қайдича, турли сўзловчилар қўллайдиган эмотив нутқий тузилмаларнинг мазмун ва ифода доираларига оид хусусиятлари мулоқотдошларнинг эмоционаллик ифодасига бўлган эҳтиёжи, мақсади билан боглиқ. Бу эҳтиёж эса сўзловчи шахсларнинг воқеликка муносабати, уни идрок этиш мақсади билан белгиланади. Айнан шу мақсаднинг лисоний акс топиши эмоционал дейксиснинг воқеланишидир (Шаховский, Жура 2002: 45). Замонавий тилшуносликда дейксис ҳодисаси кенг маънода талқин қилиниб, унинг нутқий фаолиятнинг барча турларига оидлиги эътироф этилмоқда. Дейктик мазмун коммуникатив ҳаракатнинг «замон-макон-ижтимоий тугуни қўшимчаси» (Кравченко 1992: 88) сифатида ҳосил 201 www.ziyouz.com kutubxonasi бўлади ҳамда турли шакл, кўринишда намоён бўлиш имкониятига эга. Ҳис-туйгунинг нутқий фаолият кечишидаги таъсири эмоция дейксисининг турли кўринишларини намоён қилади. В.И. Шаховский ва унинг шогирдларининг фикрича, эмоционал нутқий фаолиятнинг кечиши тўрт асосий хусусиятнинг ўзаро муносабати натижасидир. Бундай кўрсаткичлар қуйидагилардир: 1) сўзловчининг эмотив мақсади (интенцияси); 2) унинг ҳиссиётининг модаллиги; 3) эмоционаллик даражаси; 4) эмоциянинг йўналтирилиши, яъни мўлжали (Шаховский, Жура 2002: 47). Е.М.Вольф эмоционал нутқий бирликларнинг икки хил интенцияга (мақсадга) эга бўлишини таъкидламоқчи бўлган эди. Биринчи турида тингловчида маълум бир ҳис- туйгу тугдириш мақсади кўзланса, иккинчисида эса сўзловчи ўз ҳиссиётларини маълум қилишга ҳаракат қилади (Вольф 1985: 166). Бироқ бу икки турдаги мақсадни бир-биридан ажратиш қийин, ҳар иккала ҳолатда ҳам коммуникатив вазифа бир хилда намоён бўлади ва нутқий ҳаракатдан кутиладиган самара ҳам ягонадир. Чунки ҳар қандай ҳолатда ҳам нутқ субъекти баён қилинаётган ҳодиса ва нутқ вазиятига эмоционал баҳо беради ҳамда тингловчининг хатти-ҳаракатига таъсир ўтказади. Баҳолаш ҳаракатитшг юзага келишида беш унсурнинг мавжудлиги мажбурийдир, булар: субъект, объект, асос, эталон (намуна) ва баҳолаш белгиси. Баҳолаш дастлабки ўринда субъект-объект муносабатида, яъни субъект томонидан объектнинг муҳимлиги, эътиборга моликлиги, миқдор ва сифат жиҳатидан ажралиб туришини аниқлаш жараёнида ҳосил бўлади. Ушбу жараёнда субъект объектнинг баҳоланаётган хусусиятини идеал намуна ёки меъёрга қиёслайди ҳамда ушбу меъёрга қай даражада мос келиши ёки узоқлашишига нисбат беради. Ниҳоят, барча «ўлчов»лар босқичидан ўтган баҳо лисоний белги 202 www.ziyouz.com kutubxonasi воситасида воқеланади. Баҳонинг юзага келиши ва баҳолаш ҳаракатининг фаоллашуви учун мантиқий асос талаб қилинади. Бундай асоссиз ҳар қандай ақлий ва лисоний фаолият бесамар, ҳатто ножўя тус олишини биламиз. Асоссиз қиёс ва баҳога ҳожат йўқ. Баҳолаш ҳаракатининг мантиқий асосида эмоция интенцияси ётади. Уз пайтида Гегель субъект ва объект муносабатининг гносеологик хусусиятлари ҳақида гапираётиб, бу муносабатда ҳеч қандай қарама-қаршилик, бири иккинчисини инкор қилиш ҳолатлари йўқлигини уқтирган эди. Дарҳақиқат, воқеликни идрок этиш жараёнида субъект ўзини ҳеч қачон ушбу воқеликдан айри ҳолда тасаввур қилмайди ва бунга унинг ҳиссиёти ҳам йўл қўймайди. Ҳиссиёт, эмоция идрокнинг мантиқий тафаккур босқичидан олдинги ҳолатдир, эмоционал ҳис этиш босқичида идрок ҳосил бўлмайди. Шунинг учун ҳам ҳар қандай рационал (мулоҳазали) идрок баҳолаш ҳаракатига асосланади деб ҳисобланади (Вольф 1980: 85). Эмоция дейксисининг кўрсаткичларидан бири бўлган баҳолаш ҳаракати иллокутив мақсад ва перлокутив вазифа умумлашмасидан иборат (Пиотровская 1995: 45). Иллокутив мақсад воқеланишида нутқ субъектининг эмоционал-ҳиссий ҳолати намоён бўлса, тингловчи - адресатга таъсир ўтказилишини тақозо этади. Биринчи ҳолатда сўзловчи воқеликда кечаётган ҳодисани баҳолаётиб ўз ҳиссиёти, туйгусини ифодалайди. Масалан, Download 4.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling