Шаҳриёр сафаров


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/82
Sana04.02.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1159006
TuriМонография
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   82
Bog'liq
прагмалингвистика-сафаров ш.

очман (оч қолдим)» ва Ice floats on water «Муз сувда 
сузаяпти» гапларини қиёслаган олим бу гаплар мазмунини 
аниқлашда икки йўлни танлашни таклиф қилади. Дейктик 


216 
тузилма сифатида қаралаётган биринчи гапнинг тўлиқ 
маъноси контекстга, унинг қўлланиш матнига боғлиқ ҳолда 
аниқланади. Иккинчи гап («Муз сувда сузаяпти») 
маъносининг матнга боғлиқ эмаслигини олим ушбу 
гапнинг ҳар қандай контекстда ҳам ўз маъносини сақлаши, 
ўзгартирмаслиги билан исботламоқчи. Бу гаплардан 
биринчисининг мазмун тадқиқини прагматика қарамоғига 
ўтказиб, иккинчисини семантикага қолдирган Й. Бар-
Ҳиллелдан (Bar-Hillel 1970: 69-70) унчалик хафа бўлмаслик 
керак. Чунки лисоний бирликлар маъносини улар 
фаоллашадиган матндан узиб қўйиш ва мавҳум ҳодиса 
сифатида талқин қилиш бизнинг фанимизнинг узоқдан 
давом этаётган анъанасидир. Замонавий тилшунослик бу 
анъанадан узоқлашаётган бир пайтда, яна маънонинг қайси 
тизимга ва сатҳга оидлиги масаласига алоҳида эътибор 
беришга қанчалик эҳтиёж бор экан?! 
Бу эҳтиёжнинг туғилиши ҳам бекорга эмас. Юнон 
файласуфи Демокрит «ҳеч бир нарса сабабсиз пайдо 
бўлмайди, аксинча, ҳамма нарса эҳтиёжга нисбатан пайдо 
бўлади ва бирор бир асосга эга бўлади» деганидек, инсон 
тафаккурида ҳосил бўладиган савол ва муаммолар ҳам 
ташқи дунёдаги предмет ва ҳодисалар боғлиқлигини акс 
эттиради. Ҳар бир ҳодиса олдинги ҳодиса таъсирида 
шаклланади, дастлабки «тайёргарлик» босқичидан ўтади. 
Лисоний ҳодисаларни тизимлараро ва сатҳлараро 
тақсимлаш ҳаракатининг туғилиш ҳам ўз сабабига эга. 
Лисоннинг яхлитлигини исботлаш учун унинг тизимий 
хусусиятларини топиш керак эди. Тизимий хусусиятлар 
мавжудлигини исботлаш учун ушбу тизим таркибидаги 
қисмлар ва бирликлар муносабатини аниқлаш талаб 
қилинади. Худди шу йўсиндаги талабларни қондириш 
йўлидаги изланишлар тил тизимини сатҳларга ажратиш ва 
сатҳлараро муносабатларни ҳосил қилувчи манбаларни 
аниқлаш анъанасини туғдирди. Систем тилшуносликнинг 


217 
бу анъанасини қоралаб бўлмайди, зеро, бу йўналишда 
бажарилган тадқиқотларнинг илмий-амалий аҳамияти 
каттадир. Тилшунослик фани бу босқичдан ўтмаганида, 
лисоний 
ҳодисалар 
табиатини 
ва 
умуман 
тил 
қурилишининг ўзига хос хусусиятларини батафсил ёритиш 
имконига эга бўлмас эди. Аммо «тизим» тушунчасини 
худди структурализмнинг «ўта тажовузкор» оқимларида 
бўлганидек, бир томонлама, чегарали ҳодиса сифатида 
талқин қилиш лисоний ҳодисалар моҳиятини фақатгина 
маълум бир кичик тизим, гуруҳ доирасида намоён бўлувчи 
хусусиятлар жамланмаси сифатида таърифлашга олиб 
келмасмикан?! 
Бундай хавфнинг мавжудлиги рисоланинг дастлабки 
қисмларида ҳам эслатилган эди. Афсуски, тил ва нутқни 
бир-биридан кескин фарқлаш, тизимлиликни фақатгина 
тилга хослаш, нутқни эса хусусийликдан иборат ҳодиса 
сифатида талқин қилиш ҳаракати ҳозиргача давом этмоқда 
(қаранг: Мусулмонова 2007: 9). Қизиқ, нутқ тизимий 
белгилардан маҳрум бўлса ва у фақатгина хусусийликлар 
тўпламидан иборат бўлса, унда инсонлар бир-бирларини 
қандай тушунишади?! Қолаверса, лисоннинг тизимлилиги 
унинг нутқий фаолиятга кўчиши жараёнида қаёққа 
йўқолади?! Менимча, бу саволларни жавобсиз қолдириш 
мумкин эмас. Ахир «бордан йўқ бўлмайди» деганларидек, 
мавжуд ҳодиса (системлик) ўз-ўзидан йўқолишнинг ўрнига 
бошқа бир кўринишда нутқда ҳам сақланмайдими? 
Бир вақтлар Арасту «У ўтирибди» калимаси мантиқ 
жиҳатидан ҳар қандай ҳолатда ягона ҳукм (фикр) бўлиб 
қолишини, аммо «вазият ўзгаришига нисбатан баъзан рост 
ёки ёлғон бўлиши» мумкинлигини қайд этиб ўтган эди 
(Аристотель 1978: 5,4а 34-4в2). Билдирилаётган ҳукмнинг 
ҳақиқат ёки ёлғонлик қийматини белгилаш учун нутқий 
фаолиятнинг замон ва макон кўрсаткичларига таяниш 
лозимлиги бошқа мантиқшунослар томонидан ҳам эътироф 


218 
этилган. Фин мантиқшуноси Яаакко Хинтикка ҳам Арасту 
изидан бориб, «Ёмғир ёғаяпти» хабарининг рост ёки 
ёлғонлик қиймати ушбу хабар кеча ёки бугун 
айтилаётганлиги билан боғлиқ бўлишини эътироф этади, 
бироқ фин олими, Арастудан фарқли ўлароқ, бу икки 
ҳолатда ифодаланадиган фикр (ҳукм) бир хил эмаслигини 
уқтиради (Хинтикка 1980: 396). «Назарий –ўйин» 
семантикаси йўналишининг асосчиси номини олган фин 
олимининг Арасту билан келиша олмаганликларининг ҳам 
ўз сабаби бор. Юнон файласуфи нутқий ҳаракатларнинг 
мантиқий қийматини аниқлашда субстанционал нуқтаи 
назардан ёндашган бўлса, Я.Хинтикка ва унинг издошлари 
субстанциянинг турли атрибутлар (кўриниш, хусусиятлар) 
олишини ва бу атрибутларнинг ўзгарувчанлиги субстанция 
хусусиятлари мажмуасига таъсир ўтказишини эътиборга 
олиш лозимлигини уқтирадилар (яъни воқеликдаги 
фактларнинг ўзгариши ахборот мазмунига таъсир 
ўтказади). Дарҳақиқат, ягона пропозиция негизида 
шаклланадиган 
нутқий 
ҳаракатларнинг 
мантиқий 
қийматининг кўчиши ва турли вазиятларда турлича мазмун 
ифодалай олиш қудрати лисоннинг ботиний имкониятлари 
намунасидир. Заҳирадаги имкониятгина юзага чиқиши 
мумкин. Албатта, бундай зоҳирийлашув керакли шароит 
мавжуд бўлишини тақозо этади. Мана буни тил ва 
нутқнинг тизимий муносабатлари деса бўлади. Нутқий 
фаолиятнинг тизимийлиги тил тизими имкониятларида 
реаллашади ва воқеланади. Ушбу тизимий муносабатлар 
бўлмаган тақдирда, нутқий фаолият самарасиз кечиб, 
суҳбатдошлар бир-бирларини тушунмас эдилар. 
Тил ва нутқнинг тизимий муносабатлари негизида 
лисоний бирликларнинг маъно ва мазмун муносабати
бошқачароқ айтганда, семантика ва прагматиканинг 
уйғунлашуви юзага келади. Масалан, «Бу китоб 
қизиқарли» 
гапининг 
мазмунини, 
ахборот 
узатиш 


219 
жараёнидаги қийматини аниқлаш учун айнан қайси китоб 
ҳақида сўз кетаётганлигини билиш керак бўлади. Ушбу 
гапнинг пропозитив маъносига «бу» дейксиси қўшимча 
қиймат бағишлаган ва шу восита унинг мазмунини 
мулоқот матнида воқеланишига кўмак беради. Худди 
шунингдек, «Тақсиримга овқат сузиб берайми?» гапининг 
она лаҳжасида эшитилиши болага нисбатан меҳрни 
ифодаловчи эмоционал дейксис ҳодисасини ифодалайди. 
Айрим мутахассислар дейксиснинг киноя (ирония) 
мазмунида қўлланиши сифатида қараётган ушбу ҳодисани 
тил тизими заҳирасининг нутқий мулоқот тизимида 
фаоллашуви натижасида юзага келадиган ҳодисалар 
қаторига киритганимиз маъқулроқдир. 
Дейктик ибораларнинг «жонсиз» (meager) луғавий 
маъноси ва уларнинг аниқ референция (determinate 
reference) ўртасида бўшлиқ борлигини қайд этган ҳамда 
ушбу бўшлиқ устидан қандай «кўприк» қуриш устида бош 
қотирган Ҳовард Уэттштайнга (Wettstein 1991: 161) 
«келинг, биродар, бу кўприкни тил ва нутқнинг тизимий 
муносабатлари пойдеворига қўяйлик», дегим келади. 
Дейксис ҳам худди шу кўприкнинг устунларидан 
биридир. Маълумки, лисон – мулоқот воситаси, мулоқот 
фаолиятида шахс ва лисон муносабатининг юзага келиши 
муқаррар. Аммо бу муносабатда мулоқот, лисоний фаолият 
субъекти қандай бир номаълум, «шахссиз» киши эмас. 
Субъект 
лисоний 
белгига 
(бирликка) 
нисбатан 
муносабатини 
ифодалашда 
ўзининг 
«Мен»ини 
тасдиқлашга ҳаракат қилади ва шу йўсинда «тилни 
бутунлай ўзиники қилиб ўзлаштириб олади» ҳамда 
сўзлашув жараёнида нутқий ҳаракат вақти, ўрни кабиларга 
ишорани ифодалашга ва сўзловчини ушбу ишораларни 
қабул қилишга, улар билан мослашмоққа (мувофиқ иш 
тутмоққа) ундайди» (Степанов 1985: 224). Шунга мувофиқ, 
академик Ю.С.Степанов лисоний белги ва мулоқот шахси 


220 
муносабати билан машғул бўладиган фанни аташда 
анъанавий «прагматика» ўрнига «дейктика» (юнонча, 
dektikos «таъсирланувчан, мойил») атамасини қўллашни 
тавсия этади. Бу тавсия дейксис ҳодисасининг лисоний 
фаолиятнинг прагмалингвистик таҳлилида аҳамиятга 
молик эканлигидан далолатдир. 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling