Щзбекистон республикаси олий ва щрта махсус таoлим
Download 291 Kb.
|
Ўқув материаллари1 (маъруза матн)
- Bu sahifa navigatsiya:
- НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ.
- ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Ёрдамчилар тайинлаш
Ўқитувчи асбоб-ускуналарини тарқатиш ва ўргатиш, ўйин қоидаларини бажаришни кузатиш ва натижаларини ҳисобга олиб бориш учун ўзига ёрдамчилар танлаб олиши мумкин. Ёрдамчи ўйиннинг бўлажак ташкилотчисидир. Ёрдамчи ўйин иштирокчиларига холисона муносабатда бўлиши керак. Кенг жойларда ўйналадиган ўйинлар ўтказишда шу ўйинлар бўйича тажриба орттирган ўқувчиларнинг ўқитувчига ёрдамчи бўлиши мақсадга мувофиқдир. Соғлиғи яхши бўлмаган ва жисмоний тарбия дарсида вақтинча озод этилган ўқувчиларни ўйинда кучи етганча қатнаштириш учун ҳам ёрдамчи клуб тайинлаш мумкин. Баoзан интизомсизроқ ёки хаддан ташқари фаол болаларнинг хулқини яхшилаш мақсадида уларни ҳам ўқитувчига ёрдамчи қилиб тайинлайди. Ўйинни болалар чарчашини кутмасдан, ҳаракатлар уларга қанчалик таoсир этаётганига қараб томомлаш лозим. Ўйиннинг анча вақт давом этиши иштирокчиларнинг сонига ва ёшига, ўйиннинг характери ва сурoатига техник ускуналарнинг (асбобларнинг) миқдорига, об-ҳаво шароити ва ҳаказолар боғлиқ бўлади. Ўйновчиларнинг жўшқин ҳолатларига қараб ўйинни тартибга соли шва бошқариш, унинг мақсадини, қоидаларининг маoноси ва аҳамиятини билиш керак. Ўқувчиларнинг ўйин қоидаларига риоя қилиш катта тарбиявий аҳамиятга моликдир. Ўқитувчи одилона ҳакамлик намунасини кўрсатиш, ўйновчиларнинг хатоларини шошилмасдан ва мулаҳазакорлик билан қайд қилиб бориши ва ҳар бир ўйинчи умумий қоидаларига бўйсунишга мажбур қилиши керак. Ўйинда айниқса, гуруҳли ўйинларда, шароитни барча иштирокчилар учун бир хил бўлишини сезгирлик билан кузатиб бориш зарур. Ҳар бир болага ўйиндаги бош ролда ўқуви ва билимларини аниқлаш имконини бериш мақсадида она бошларининг алмашиниши белгилаб қўйиш тавсия этилади. Ўйин муваффақиятли ўтишни энг муҳим шарт-интизомини ва унга қатoий амал қилинишидир. НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ. Ҳаракатли ўйинларни ташкиллашда ва ўтказишда ўқитувчига қўйилган талаблар нималардан иборат? Ўйиннни ўтказиш учун керакли шарт-шароитлар қандай бўлиши керак? Ўйинларни ташкиллаш ва ўтказишга қўйилган педагогик талаблар мазмуни нималардан иборат? Ўйин ўтказишда ёрдамчилар тайинлаш ва уларни вазифалари нималардан иборат? Ўйинга раҳбарлик қилишда ўқитувчини (ташкилотчини) вазифалари нималардан иборат? Ўйин жараёнида интизомликни ташкил қилишнинг асосий омиллари нималардан иборат? Ўйин ўтказишда ҳаракатли ўйинларнинг вазифалари нималардан иборат? Ўйин натижаларини якунлашда ўқитувчини (ўйин ташкилотчисининг) вазифалари нималардан иборат? Академик-лицей ва коллежларда ҳаракатли ўйинларни ташкиллаш ва ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат? Ҳаракатли ўйинларни ташкиллаш ва ўтказишга қўйилган Янги педагогик технологиялар мазмуни қандай бўлиши керак? ТАЯНЧ ИБОРАЛАР Педагогик, талаба, раҳабар, ташкилотчи, педагогик технология, интизом, ҳакам, техник усуллар, соғлиқ, баскетбол, аптечка. Download 291 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling