Щзбекистон республикаси олий ва щрта махсус таoлим
Мактаб тўгаракларида ўтказиладиган ҳаракатли ўйинлар
Download 291 Kb.
|
Ўқув материаллари1 (маъруза матн)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мактаб спорт тўгаракларига доир ўйинлар
Мактаб тўгаракларида ўтказиладиган ҳаракатли ўйинлар
М Муаммо: Дарсдан ташыари ъар хил ёшдаги щыувчиларда ъаракатли щйинларни ташкиллаш ва щтказиш даги муаммоларини, аниылаш ва ижобий ъал ыилишни щргатиш актаб спорт кечалари ва байрамлари ўқувчиларда соғлом ва қувноқли кайфиятнинг яратилиши энг таoсирли омилидир. Мактабдаги бундай тадбирларга киритиладиган ўйинлар фаол дам олиш воситасигина эмас, балки мактаб жамоасининг жисмоний тарбия соҳасидаги барча ишларни якунловчи кўрсатқич ҳамдир, бундан ташқари, турли ўйинлар ва спортчиларнинг янада кўпроқ қизиқтиради. Кеча ва байрамларни самарали ўтказиш учун пухта тайёрланиш ўйин ўтказиладиган жойни, асбоб-ускуналар ва турли қуролларни тайёрлаб қўйиш лозим. Бундай маросимларда кўпроқ ўқувчилар иштирок этишини ҳам ҳисобга олиш керак. Шунинг учун «Оқ теракми, кўк терак», «Пат», «Пр-р-р-р», «Айланма-дарра», «Мусиқа жўрлигида юриш» сингари оммавий ўйинларни музика садолари остида ўтказиш, яoни музика ёрдамида ўйинни янада жонлантириш ва таoсирчанроқ қилишга эришиш лозим. «Лентаниторт», «ўртага тур», «Ким кучли ва чаққан» каби ўйинлар орқали юқори синф ўқувчиларининг яккама-якка беллашувларини эпчиллик ва тез югуриш бўйича мусобақаларни уюштириш мумкин. Мактаб спорт тўгаракларига доир ўйинлар Ҳаракатли ўйинлар, эстафети ўйинлари мактаб спорт тўгарагида етакчи ўрин олиш керак. Ҳаракатли ўйинлар баскетбол, волейбол, футбол, қўл тўпи ва бошқа тўгаракларда кўпроқ қўлланади. Шунингдек, гимнастика, енгил атлетика ва сузиш тўгаракларда ҳам ҳаракатли ўйинлардан фойдаланилади. Тўгаракларда ҳар бир ўйинлардан мунтазам равишда ўринли фойдаланиш ўқувчиларнинг жисмоний баркамоллигига, улардаги малакаларининг такомиллашувига катта ёрдам беради. Ўқувчиларда зарурий жисмоний сифатларини ривожлантириш учун жисмоний тарбия дарсларида илгари ўрганилган ўйинлар янги қоидалар асосида янги вариантларда ўтиш лозим. Тўгараклар ишида ҳаракатли ўйинлардан кенг фойдаланишда болаларнинг ёш хусусиятларини, шунингдек маҳаллий ва мавсумий шароитларни аниқ ҳисобга олиш керак. Унга тайёргарликни кўрмаган кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда жуда кўп ва хилма-хил ўйинлар ўргатилади. Янгироқ тайёргарлик кўрган группаларда ўйинлар камроқ ўтказилади. Ўзбекистонда баҳор, ёз ва куз пайтлари айниқса, баскетбол, волейбол, футбол, қўл тўпи, теннис ва енгил атлетика тўгараклари ишлаб туриши, бундай вақтларда «Чиллак», «Қозиқ», «Камалак», «Оқ тош» сингари миллий ва рус халқ ўйинларидан фойдаланиш лозим. Ҳар хил ҳарактерли ва спорт йўсинидаги ўйинлардан, шунингдек енгил атлетика машқларидан фойдаланишда ўқувчилардан мусобақаларга қизиқиш уйғотиш ғоят фойдалидир. Ўқувчилар кўпинча ўйинга берилиб кетиб, уни ўзгартирадилар эски қоидаларни йиғиштириб қўйиб, янгиларини ўйлаб чиқарадилар, мақсадга эришиш йўлини қийинлаштирадиган ваш у тариқа янги ўйинлар вужудга келтирадилар. Ана шунинг учун ўйинларни такрорлашдан (айниқса болаларнинг истаги билан боғлиқ бўлган ҳолларда) сира эринмаслик керак. Download 291 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling