Щзбекистон республикаси олий ва щрта махсус таoлим
Ўйин натижаларини якунлаш методикаси
Download 291 Kb.
|
Ўқув материаллари1 (маъруза матн)
- Bu sahifa navigatsiya:
- НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
- ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Ўйин натижаларини якунлаш методикаси
Ўйинни чўзиб юбориш мумкин эмаслиги каби уни белгиланган вақтдан олдин тамомлаш ҳам ярамайди. Раҳбар ўйинни болалар бир неча марта такрорлагач ёки ўйин бошлаганидан маoлум вақт ўтгачгина тўхташи керак. Ўйин натижаларини якунлаш катта тарбиявий аҳамиятга эга. Ўқитувчи ўйин тугагач айрим ўқувчиларининг ҳаракатларини ва умуман ўтказилган ўйинни баҳолаб, натижаларини якунлайди. Бунда яхши ўйнаган ва ўйин қоидаларига риоя қилган болаларни алоҳида айтиб ўтиш зарур. Ўйиннни таҳлил қилиш унинг қоидаларини яхшироқ ўзлаштиришга ва ўйин жараёнидаги келишмовчиликларни бартараф қилишга ёрдам беради, шунингдек, ўқитувчига болалар ўйиннни қандай ўзлаштиришганини, уларга нималар маoқул бўлганини ва келгусида ишларни аниқлаш имконини беради. Ҳаракатли ўйинлар учун кундалик иш дафтарчаси тутиш фойдалидир. Ўқитувчи бу дафтарчага ўйинларни кузатишда ўйинчилар ҳақидаги маoлумотни ёзиб боради ваш у ёзувлар орқали уларнинг ҳолатлари ва муваффақиятларини таҳлил қилади. Бу иш ўйинларни ўргатиш методикасини яхшилаш ва уни шароитларига қараб ўзгартириши имконини беради. НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ Дарсдан ташқари вақтда ўтказиладиган ўйинлар мазмуни ва уларнинг вазифалари нималардан иборат? Танаффуз вақтида ўтказиладиган ўйинлар мазмуни ва уларни ўтказиш услублари нималардан иборат? Танаффуз вақтида ўтказиладиган ўйинларни ташкиллаш ва ўтказишни услублари қандай бўлиши керак? Мактаб кечалари ва байрамларида ўтказиладиган ўйинлар мазмуни ва уларни ўтказиш услублари нималардан иборат? Мактаб спорт тўгаракларида ўтказиладиган ўйинлар ва уларни ўтказишга қўйиладиган талаблар қандай бўлиш керак? Ёзги дам олиш оромгоҳларида ўтказиладиган ўйинлар мазмуни ва улар қандай ўтказилади? Дарсдан ташқари вақтда ўтказиладиган ўйинларга қўйиладиган педагогик талаблар нималардан иборат? Дарсдан ташқари ўтказиладиган ўйинларни ташкиллашда ва ўтказишада ўқитувчини (ўйин ташкилотчисини) вазифалари нималардан иборат бўлиши керак? Ҳар хил ёшдаги ўқувчиларга дарсдан ташқари ўтказиладиган ўйинларни мазмуни ва услублари қандай бўлиши керак? Олимпия ўйинларига ўхшаш қандай миллий ўйинлар бор? ТАЯНЧ ИБОРАЛАР Танаффуз, машғулот, спорт, методика, футбол, қўл тўпи, гимнастика, енгил атлетика, сузиш ўйинлари, алимпияда, оромгоҳ, тўгарак. Download 291 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling