Щзбекистон республикаси олий ва щрта махсус таoлим
Дастурда ҳаракатли ўйинларга соатлар тақсимоти ва жисмоний тарбия дарсларидаги ўрни
Download 291 Kb.
|
Ўқув материаллари1 (маъруза матн)
Дастурда ҳаракатли ўйинларга соатлар тақсимоти ва жисмоний тарбия дарсларидаги ўрни.
Ҳ Муаммо: Дарсдан ташыари ъар хил ёшдаги щыувчиларда ъара-катли щйинларни ташкиллаш ва щтказишдаги муаммо-ларини, аниылаш ва ижобий ъал ыилишни щргатиш ар бир дарснинг олдига қўйилган вазифасига қараб, ҳаракатли ўйинларнинг шаклини ўйинлар модени тўлиқ мазмунини ҳар хил кўринишларини яққол тасаввур қилиш керак. Шундагина ўйинларни ташкил эти шва ўтказиш маoноли бўлиб ўтади. Ҳаракатли ўйинлар ўқувчиларнинг организм тизимидаги ҳар бир органлар функциясини тўлиқ фаолият ривожлантиришга ва ўсишга деярли таoсир этиши лозим. Маҳаллий шароитни, болаларнинг жисмоний тайёргарлигини ваш у синфни умумий хулқини эoтиборга олган ҳолда, ўқитувчи ўйинларнинг мазмуни ва қоидасига ўзгартириш киритиб, дарснинг педагогик аҳамиятини оширадиган методик усулларни танлаш мумкин. Дарсда манна шундай олдиндан танланган ўйинлардан фойдаланиб ўргатиш, тарбиялаш ва соғломлаштириш вазифасини тўлиқ ҳал қилишга ёрдам беради. Бу ўйинлар I-IV, V-VII синф ўқувчилари учун катта аҳамиятга эга бўлиб, олдин ўрганилган аста-секин мураккаблаштириб боришни талаб қилади. Дарсда қўлланиладиган ўхшашлик ва ташкилий-методик боғланиш бўлиши лозим. Агар дарсда асосий вазифа узунликка югуриб келиб сакрашда тўғри депсиниши ўргатиш бўлса, шунга яқин ўхшаш «дўнгдан-дўнгга сакраш», «аралаш эстафети» ўйинларини танлаш мумкин. Танланиб олинган ўйинни бошқа машқлар ўртасидаги ўрнини ва унинг давом этиш вақтини аниқлаб олиш зарур. Ўқувчилар олдидан таниш бўлган, вақт олмайдиган ва катта куч талаб қилмайдиган ўйинларни дарснинг тайёргарлик қисмида берилса бўлади. Асосий машқлардан кейин, нисбатан тинч ўйинларни (масалан, югуриш ва тўпни узатиш билан боғлиқ бўлган ўйинлар) ўтказиш мумкин. Енгил атлетика ёки гимнастика бўлимларидан янги техник тактик усулларни ўргатишда, ўқитувчи бир гуруҳ билан шахсан ўзи машғулот олиб борса, иккинчи гуруҳ шу машқларнинг техник ва тактик усулларини ўрганишга ёрдам берадиган ўйинларни болалар ёрдамида, ўқитувчиларнингкузатуви остида ўтказилиши мумкин. Кейин гуруҳлар алмаштирилади.Бир неча кишига мўлжалланган ўйинларни ўтказишда ўқувчиларни гуруҳларга бўлиб ўргатилгани маoқул. Янги ўйинни тушунтиришда IV-VII синф ўқувчиларининг маoлум даражада ўйнаш тажрибасини эoтиборга олиш лозим. Шунинг учун олдиндан маoлум қоидаларга кўп эoтибор бермасдан, унинг техник ва тактик кўринишларига кўпроқ тўхталиб ўтилса бўлади. Бу ёшдаги болаларда кичик мактаб ёшидаги болаларга нисбатан диффатни уйғунлаштириш анча яхши бўлса ҳам, ўйиндан олдинги тушунтириш қисқа ва аниқ бўлиши шарт. Ўйин мобайнида эса, қўшимча кўрсатмалар бериб, ҳатоларини тузатиб борилади. Маoлум қоидалар бузилганда, рақиб «команда» ёки айрим ўйинчи (очко ёки тактик маневр қилиш жиҳатдан) қандай ҳуқуққа эга бўлиши тушунтирилади. Айрим вақтларда янги ўйинни тушунтиришда ўйин мобайнида учрайдиган техник усуллар ва комбинацияларни бир неча ўқувчи ёрдамида ўйнаб кўрсатиш билан ҳам амалга ошириш мумкин. Мураккаб янги ҳаракатли ўйинларни ўрганишда ўқувчиларда тўлиқ тушунча ҳосил қилиш билан бирга, унда қўлланиладиган ҳамма қоидаларни биринчи дарсда ўргатиш шарт эмас. Олдин оддий вариантда ўтказиб, кейин ўқувчиларни шу усулларини ўзлаштириб боришга қараб, аста-секин янги қоидалар ва унинг мураккаб йўллар ўргатилиб борилади. Download 291 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling