Щзбекистон республикаси олий ва щрта махсус таoлим


Download 291 Kb.
bet18/19
Sana16.06.2023
Hajmi291 Kb.
#1514376
TuriСеминар
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Ўқув материаллари1 (маъруза матн)

Қўшимча адабиётлар

1. Рахимқулов К.Д. Ҳаракатли ўйинлар (маҳрузалар матни) 2001й


2. Хўжаев Ф, Муродов М, Мирсолихов.С. «Халк миллий ўйинлари 1-қисм. Тошкент - 2001 й.
3. Қосимов. А.Ш «Ҳаракатли ўйинлар» 1983 й
4. Нормуродов А.Н. Ўзбек миллий ўйинлари Тошкент 1999 й
5. Раҳимқулов К.Д., Усмонхужаев Т.С. «Жисмоний тарбиядан болалар ва ўсмирлар учун 1000 машқ ҳамда ҳаракатли ўйинлар. 2001й.
6. Усмонхўжаев Т.С., Хўжаев Ф. «1001» ўйин. Тошкент 1990 й
7. www.sport-athlet.com  
8. www.eurosport.ru/athletics
9. def.kondopoga.ru
10. www.neopod.ru/catalog/sport/sport_games/
6-МАВЗУ: ЎЙИНДАГИ ИНТИЗОМЛИКНИ УЮШТИРИШ ВА ЎЙИН НАТИЖАЛАРИНИ ЯКУНЛАШ МЕТОДИКАСИ (2 соат
РЕЖА:

  1. Ўйинга раҳбарлик қилиш методикаси.

  2. Ўйинда интизомлик ва ҳакамлик қилиш усуллари.

  3. Ўйин натижаларини якунлаш методикаси.

ЎЙИНГА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ МЕТОДИКАСИ



Мавзуни маысади:
Мактаб академик-лицей, касб-ъунар коллежларида ъаракатли щйинларни ташкил ыилиш ва щтказиш усулларини ёритиб бериш ъамда жисмоний тарбия дарсларида тщгарак ишларини ташкил ыилиш усулларини щргатиш

Ўйинни ўрганиш ва ўйин пайтида болалар ўзларини қандай тутишлари кўпроқ раҳбарга боғлиқдир. Ўйин шартли ишора (буюриш, хуштак ёки қарсак чалиш, қўл ва байроқчани силкитиш) билан бошланади. Ўқитувчи барча иштирокчилар ўйин мазмунини тушуниб олганига ва қулайроқ ерга жойлашиб олганига қаноат ҳосил қилганидан кейин ишора қилади. Шартли чегаралар олдиндан белгилаб қўйилиши, ўйин учун зарур қўлланмалар эса ўйин қоидаларига мувофиқ бўлиб берилган ва жой-жойига қўйилган бўлиши лозим.


Раҳбар ўйин бошланиши биланоқ, унинг боришини ва ўйинчиларнинг ҳаракатларини диққат билан кузатади ҳамда бошқариб боради. Бундан ташқари ўйин давомида айрим қоида ва усулларини қўшимча равишда тушунтиради. Тузатиш, танбех ва мулоазаларни ўйиннинг боришига халақит бермайдиган ёки уни тўхтатиб қўймайдиган йўсинда айтиш лозим. Агар ўйинчиларнинг кўпчилиги бир хил ҳатога йўл қўяётган бўлса, тегишли йўл-йўриқ бериш ёки ўйин қоидалари қандай бажарилишини кўрсатиш учун ўйинни тўхтатиш мумкин. Лекин уни бажариш ёки кескин ишора билан тўхтатиш ярамайди. Катта мактаб ёшидаги болаларни «Диққат» деган шартли ишора ёки хуштак чалиш билан тўхташга ўргатиш лозим.
Ўқитувчи болаларни ўйин қоидаларини онгли ва аниқ бажаришга одатланиш керак. Бу одат уларни интизомга ўргатишда катта аҳамиятга эга бўлиб, болаларда ўз бурчини сезиш ва ўз ҳатти-ҳаракатлари учун жавобгарлик ҳиссини тарбиялаш, ўзини тута били шва матонатлиликни ўстиришида ёрдам беради.
Ўқитувчининг вазифаси - ўқувчилардан ўйин қоидаларини аниқ бажариши талаб қилишдир. Аммо у болалар ўйинни ёмон ўзлаштираётгани учун ортиқча бачканалик қилмаслиги керак.
Ўйновчилар йўл қўядиган хатолар ва қўполликларнинг олдини олишга алоиҳад аҳамият билан қараши лозим. Қўполлик қилган ўйинчини албатта жазолаш керак. Бундай ҳолларда баoзи таoсир кўрсатиш чораларини қўллаш, яoни вақтинча ўйиндан чиқариб юбориш, жарима очколари бериш мумкин.
Ўйинга раҳбарлик қилишда ўқувчиларни фақат эришиладиган натижаларга қизиқтириш билан чекланмаслик, балки уларда ўйин жараёнининг ўзида завқ-шавқ ҳосил қилишга, лаззатланиш ҳиссини вужудга келтиришга ҳам жиддий эoтибор бериш лозим.
Айниқса унча фаоллик кўрсатмайдиган ўйинчиларнинг ташаббусини қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ва бу билан уларда ўз кучларига ишонч ҳосил қилиш тавсия этилади.
Ўйновчилар ўртасида ўртоқларча, тўғри муносабат ўргатишга ҳаракат қилиш, ғолибларнинг кеккайиб кетишлар ва ютказганларнинг ўйиндан совишларига йўл қўймаслик лозим.
А.С. Макаренконинг ўғил ва қиз бола ўзининг шахсий мувоффақияти билангина эмас, балки хусусан ўз командаси ёки ташкилотчининг мувоффақиятлари билан ҳам фахрланиш руҳида тарбиялаш зарурлиги ҳақида айтган гапларини ҳеч қачон унутмаслик керак. Шунингдек, болалар ҳар қандай мақтанчоқликни бартараф этиш, рақиб кучига ҳурмат-эoтиборни тарбиялаш, уларга уюшқоқликнинг, машқ қилишнинг ва командада интизом бўлишнинг аҳамиятини тушунтириш зарур. Ниҳоят болаларнинг ўз мувоффақиятлари ва мағлубиятларига жиддий муносабатда бўлишига эришиш керак. Ўқувчилар ўйинни яхшилаб олишлари учун уни бир неча марта қайтариш, бунда улар ўйиндан қанчалик мамнун бўлсалар, уни шунчалик пухта эслаб қолишларини унутмаслик керак.
ЎЙИНДА ИНТИЗОМЛИК ВА
ҲАКАМЛИК ҚИЛИШ УСУЛЛАРИ.
Ў
Муаммоси:
Ъаракатли щйинлар ташкиллаш ва щтказишда щйиндаги интизомлик, ъакамлик учун мактаб, академик-лицей, касб-ъунар коллежларида бщлган ъолларда уни ечимини топиш йщлларини билиш.
йиндаги интизомлик ўқувчи ўйиннинг барча тартиб-қоидаларини, ўз зиммасига юкланган ҳамма вазифаларни онгли ва ўз жамоаси билан биргаликда ҳаракат қилади.
Онгли интизом ўйинни яхшироқ ўзлаштиришга, ўйинчилар кайфиятини яхшилашга ёрдам беради. Бунинг натижасида машғулотлар қизиқарли ва самарали ўтади.
Ўқувчиларни ўйинда ўз ҳатти-ҳаракатларига танқдий муносабатда бўлиш, бир-бирларига беғараз ёрдам бериш руҳида тарбиялаш билан ана шундай низомга эришиш мумкин. Баoзан ўқитувчи ўйинни мантиқан тўғри ва аниқ тушунтира Бера олмаганлиги сабали, ўйин интизоми бузилади. Ўқувчилар ўйин мазмунини етарли даражада англаб олмаганини, тушунмагани учун ҳам қоидаларни бузадилар, ўзаро ва бир-бирларига қўполллик қиладилар. Раҳбар бу ҳатоларни ўқувчиларга яна бир марта ўйинни тушунтириш билан осонгина тузатиш мумкин. Болаларнинг ўйин пайтидаги интизоми ўйинга тўғри раҳбарлик қилишга ҳам боғлиқ бўлади. Шунинг учун интизом бузулганда ўқитувчи бунинг сабабини биринчи галда ўйинга раҳбарлик қилишда йўл қўйилган хатолардан қидирилиши лозим.
ҲАКАМЛИК ҚИЛИШ ЎЙИН НАТИЖАЛАРИНИ ЯКУНЛАШ МЕТОДИКАСИ
Ҳ
Муаммоли вазият:
Ъаракатли щйинларни ташкил-лаш ва щтказишда ъар хил жиъозлардан фойдаланиш ва дарс щтказишда вужудга келадиган ъар хил вазиятларни ъал ыилишни щргатиш
ар бир ўйин обoекти ва одилона ҳакамликни талаб қилади. Агар белгиланган қоидаларнинг бажарилишини диққат билан жиддий кузатилмаса, ўйин ўзининг таълим тарбиявий қимматини йўқотади. Ҳакамликни кўпинча ўйин раҳбарининг ўзи бажаради. Аммо бу ишни ўйновчилардан биронтаси, (болаларнинг ўзлари сайланган ёки ўқитувчи тайинланган ўқувчи) бажаргани маoқулроқ. Бу тадбир болаларда ташкилотчилик малакаларини тарбиялашда ёрдам беради. Агар ўйинда болалардан биронтаси хакамлик қилса, раҳбар ўзининг фикр-мулоҳазаларини ўйновчиларга ҳакамлик вазифаларини бажараётган ўқувчи орқали айтади.
Раҳбар-ҳакам ўйиннинг боришини диққат билан кузатиши ва имкони борича ҳар бир ўйинчини назорат қилиб туриши лозим. Фақат шундагина ўйиннинг натижасига обoектив баҳо бериши мумкин. Шуни унутмаслик керакки, холис турмаган ҳакамга ўйновчилар ишонмай, у билан ҳисоблашмай қўядилар. Бундай ҳакамнинг обрўси қолмайди.
Раҳбар-ҳакам командаларининг куч ва улардаги ўйинчилар сони тенг бўлишини, шунингдек, иштирокчилар учун бир хил таoминланишини ҳисобга олиши лозим.
Ҳакам ўйинда қўполликларга йўл қўймаслиги, ўйин усулларининг тўғри бажарилишини кузатиб туриш, ўйиндаги ҳаракатларни такомиллаштиришига ва чаққонликни орттиришга эoтибор бермаслик керак. Ҳакам ўйин жараёнида тарбиячи ролини ҳам бажариши, болаларга келгусида зарур бўладиган ҳислатлар ва малакаларини шакллантириш, ҳам мустаҳкамлаш керак.

ЎЙИН ҲАРАКАТЛАРИНИНГ МЕOЁРИНИ БЕЛГИЛАШ


Ўйинда бажариладиган ҳаракатларни тўғри белгилаш ўқитувчининг муҳим вазифасидир. Ўйинни ўтказишга киришишдан олдин қилинадиган ишнинг характер ива ўйновчиларнинг кайфиятини ҳисобга олиш лозим. Агар ўйин жисмоний ёки ақлий куч сарфланган дарслардан (контролp иш ёзиш ёки шу каби бошқа машғулотлардан) кейин ўтказиладиган бўлса, ўйинчилар камроқ ёки ўртача ҳаракатланадиган ўйинларни танлаш керак.
Машғулот пайтида ўйинларнинг тезлиги-умумий ҳаракатчанлигини ҳисобга олиб, уларни ўзаро рағбатлантириб туриш лозим. Масалан, ҳамма иштирокчилар бир вақтда югурадилар ўйиндан кейин тўп ирғитиладиган ўйинни ўтказиш фойдалидир.
Ўйин сурoатини пасайтириш, яoни ўйиндаги ҳаракат тезлигини камайтириш ўйиндаги ҳаракатларни муайян олиб бориш усулларидан бири ҳисобланади.
Ўйинда болалар жисмоний машғулотларни бажаришда қаттиқ ҳаяжонланиб кетадилар. Шунинг учун ўқитувчи уларнинг кайфиятига қараб иш тутмаслиги, ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини, тайёргарлиги ва саломатлигини ҳисобга олиш шарт.
Ўқитувчи онабошларнинг аҳволи ва ҳаракатларини алоҳида кузатиб бориш, врачнинг ҳар бир ўқувчи ҳақидаги маoлумотларини ҳам унутмаслиги лозим. Қилинадиган ҳаракатларнинг муайян меoёри ўйин ўтказиладиган шароитларни ҳисобга олиб, уни ўтказиш методикаси билан белгиланади.

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ



  1. Ҳаракатли ўйинларни ташкиллашда ва ўтказишда ўқитувчига қўйилган талаблар нималардан иборат?

  2. Ўйинн ўтказиш учун керакли шарт-шароитлар қандай бўлиши керак?

  3. Ўйинларни ташкиллаш ва ўтказишга қўйилган педагогик талаблар мазмуни нималардан иборат?

  4. Ўйин ўтказишда ёрдамчилар тайинлаш ва уларни вазифалари нималардан иборат?

  5. Ўйинга раҳбарлик қилишда ўқитувчини (ташкилотчини) вазифалари нималардан иборат?

  6. Ўйин жараёнида интизомликни ташкил қилишнинг асосий омиллари нималардан иборат?

  7. Ўйин ўтказишда ҳаракатли ўйинларнинг вазифалари нималардан иборат?

  8. Ўйин натижаларини якунлашда ўқитувчини (ўйин ташкилотчисининг) вазифалари нималардан иборат?

  9. Академик-лицей ва коллежларда ҳаракатли ўйинларни ташкиллаш ва ўтказишнинг ўзига хос ҳусусиятлари нималардан иборат?

  10. Ҳаракатли ўйинларни ташкиллаш ва ўтказишга қўйилган янги педагогик техналогиялар мазмуни қандай бўлиши керак?

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:


Танбеҳ, жисмоний тарбия, усул, фаоллик, онглилик, мантиқ, раҳбар ҳакам, натижа, ҳисоб, тиббий ходим, тиббий ёрдам.



Download 291 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling