Щзбекистон республикаси олий ва щрта махсус таoлим


Фойдаланилган асосий дарслик ва ўқув қўлланмалар рўйхати


Download 291 Kb.
bet14/19
Sana16.06.2023
Hajmi291 Kb.
#1514376
TuriСеминар
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Ўқув материаллари1 (маъруза матн)

Фойдаланилган асосий дарслик ва ўқув қўлланмалар рўйхати


Асосий адабиётлар ва ўқув қўлланиалар

1. Усмонхужаев Т.С., Хўжаев.Ф. «Ҳаракатли ўйинлар» Тошкент 1992 й.


2. Усмонхўжаев.Т.С, Мелиев Х «Миллий ҳаракатли ўйинлар» 2000 й
3. Рахимқулов К.Д. «Кичик ёшдаги болаларнинг қадди - қоматини ривожлантиришга мўлжалланган машқлар ва ҳаракатли ўйинлар» 2001 й
4. Хўжаев Ф, Рахимқулов К.Д, Нигманов Б.Б «Ҳаракатли ўйинлар ва уни ўқитиш методикаси» электрон версия 2007 й


Қўшимча адабиётлар

1. Рахимқулов К.Д. Ҳаракатли ўйинлар (маҳрузалар матни) 2001й


2. Хўжаев Ф, Муродов М, Мирсолихов.С. «Халк миллий ўйинлари 1-қисм. Тошкент - 2001 й.
3. Қосимов. А.Ш «Ҳаракатли ўйинлар» 1983 й
4. Нормуродов А.Н. Ўзбек миллий ўйинлари Тошкент 1999 й
5. Раҳимқулов К.Д., Усмонхужаев Т.С. «Жисмоний тарбиядан болалар ва ўсмирлар учун 1000 машқ ҳамда ҳаракатли ўйинлар. 2001й.
6. Усмонхўжаев Т.С., Хўжаев Ф. «1001» ўйин. Тошкент 1990 й
7. www.sport-athlet.com  
8. www.eurosport.ru/athletics
9. def.kondopoga.ru
10. www.neopod.ru/catalog/sport/sport_games/
5-МАВЗУ: Дарсдан ташқари миллий ҳаракатли ўйинларни ўтказиш . (2 соат)
РЕЖА:

  1. Умумтаълим мактаблари учун дастурдаги ҳаркатли ўйинларни роли ва аҳамияти.

  2. Дастурда ҳаракатли ўйинларга соатлар тақсимоти ва жисмоний тарбия дарсларидаги ўрни.

  3. Ҳаракатли ўйинларни ўтказишда мақсад ва вазифалар.

Умумтаълим мактаблари учун янги дастурдаги ҳаракатли ўйинларни роли ва аҳамияти.
У
Мавзуни маысади:
Кщргазмали жиъозлар билан дарсни щтишни ва ташкил ыилиш, дарс щтказиш усуллари ъаракатли щйинлар тайёрлаш ва уларни фойдаланиш усулларини щргатиш

мумтаълим мактаб дастурида V-IV-VII синфларда ҳаракатли ўйинлар бошланғич синфларга 36-38 соатни ташкил этса ҳаракатли ўйинларга вақт камроқ ажратилган IV-VII яoни IV синфда 12 соат, V-VII синфларда 2 соатдан шу соатларга ўйинларни танлаш, режалаштириш ва уларни ташкил қилиш методикаси катта аҳамиятга эга.


Янги дастурда ҳаракатли ўйинлар сифатларининг таснифи ва белгисига қараб группаларга бўлинган (Масалан, IV синфларда):
1. Барча мускуллари ривожлантирадиган элементлари бор бўлган ўйинлар: «ОҚ теракми кўк терак», «Олиб қочар», «Доирага торт», «Тортишмачоқ», «Қулоқ чўзма», югуриш ўйинлари рақам билан чиқариш: «қовун полизида», «отишма», «бўш ўрин» гимнастика таяқчалар билан эстафета ва ким чаққон:
2. Турган жойидан ва югуриб келиб баландликка ва узунликка сакраш ўйинлари (қармоқ, кетма-кет сакраш, мувозанат сақлаш ва сакраш, қўшилган эстафета, путадан сакраш) берилган.
3. Узоқликка ва мўлжалга олиш ўйинлари (қувганда тўп берма, мерганлар, ким тез):
4. Баскетболга тайёрлов ўйинлари (ушлаганини қутқариш, тўрт томондан тўп отиш, саватга тўп ташлаш, бир-бирига тўп текказиш, бошқарувчига тўп берма):
5. Кўпроқ кузатувчанликни, эoтиборни замон ва маконда мўлжал олишни яхшилайдиган ўйинлар (тунги сичқонни топ, Тошкентни топ, коптоклар).
Бу ўйинлар ҳаракат фаолиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда, зукколик, сезгирлик ва муносабатларини тарбиялашда жисмоний сифатларини ривожлантиришда жуда муҳим ролp ўйнайди.
Жисмоний тарбия дарсларида ҳаракатли ўйинлар ҳар бир дарснинг олдида қўйилган аниқ вазифаси, унинг мазмуни ва ўқув мазмуни билан боғланган ҳолда қўлланилади. Чунки ўйин олдига қўйилган вазифа аниқ бўлса уни ташкил қилиш ва амалга ошириш осон бўлади.
Умуман ҳаракатли ўйинларни ўтказиш олдига қуйидаги мақсад ва вазифалар қўйилган:
а) ўқувчилари соғлиғини мустаҳкамлаш;
б) янги ҳаракат кўникмалари билан таништириш;
в) ўргатилган ҳаракат кўникмаларини такомиллаштириш;
г) жисмоний сифатлар, чаққонлик, куч, чидамлилик ва ҳ.к.ривожлантириш;
д) тафаккур, хотира, диққат, фикрлаш, сезгирлик фазилатларни ҳаракатли ўйинлар туфайли тарбиялаш;
е) ахлоқий фазилатларни тарбиялаш;
ё) ташкилотчилик қобилиятларини организмни қизиқтириш ёки дарснинг нагрузкасини (машқ бажариш миқдори ва меoёри) ошириш;
з) куатувчанлик, эoтибор, замон ва мақонда мўлжал олишни ривожлантириш;
и) дарсни қизиқарли ўйинлар ўргатаётган ҳаракат фаолиятини (гимнастика, енгил атлетика, спорт ўйинлари ва бошқа турлари ҳаракатларига мослашган ва тузилишига қараб эoтибор берилади).
Ҳаракатли ўйинларни танлаш ўргатиш ва такомиллаштириш дарсларида алоҳида ўрин эгаллайди, чунки ҳаракат фаолияти билан танишиш давридаги ўйинлар кўникма малакаларини ҳамда (мускулларини таранг тутган ҳолда югуриш, тўп улоқтириш ва бошқалар нотўғри ҳаракатларини олдини олади усулларини тўғри бажаришга одатланади).
Ҳаракат фаолиятини такомиллаштириш даврида ўйинлар кўп маротаба такрорланиши натижасида ўқувчиларда ўрганилган ҳаракат кўникма ва малакаларини қисқа вақтда Бирон бир спорт туридаги техник усулини бутунлигича бажариш қобилиятини ривожлантиради. Кундалик ҳаётимиздаги ўрганилган ҳаракатларни ҳар хил шарт-шароитларда қўллаш катта аҳамиятга эга. Масалан, бирданига сакраб ўтиш, ўзингизни ҳимоялаш ва ҳ.к.
Шунинг учун IV синфдан бошлаб ҳар хил тўсиқлардан ошиб ўтиш билан бериладиган эстафеталарда катта аҳамият бериш зарур. Ҳаракатли ўйинлар билан машҳур жамоанинг ташкил қилиш усули ва ўйиннинг мазмунига қараб, ҳар бир ўйиннинг тарбиявий имкониятидан тўлиқ фойдаланган маoқул. Чунки ҳар бир ўйин ўйинчилардан юқори даражадаги интизомни ўзининг қизиқиши, жамоа билан боғлашни талаб қилади. Агар ўқитувчи ўйин мобайнида ўқувчиларни ўз ихтиёрига ташлаб қўйса, айрим ўқувчиларда ўз билармончилик, менсимаслик ва манманликни белгилари вужудга келиши мумкин.
Масалан, V синф «отишма» ўйинни биринчи маротаба ўтилаётган эди. Бир неча минутдан кейин ўйинда фақат 2-3 киши қатнашаётгани маoлум бўлиб қолди. Улар бутун майдон бўйлаб югуришар, ўртоқларини итариб туртиб кетишар, кучсизроқ болаларнинг қўлидаги тўпни олиб, ўзлари очко олишга ҳаракат қилар эдилар. Иккинчи дарсда ўқитувчи ҳамма болаларнинг ўйнаши учун волейбол майдонини зоналарга бўлади. Ҳар бир зонада ўқувчилар бўлиб, қўшнисининг чегарасига ўтиши мумкин эмас эди. Манна шунда ўйин ҳамма учун қизиқарли бўлди, жисмоний жиҳатдан кучсизроқ болалар ҳам жамоага қизиқиб ўйнашга интилиш бошланди.



Download 291 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling