Ҳокимият М. Вебер классификациясига кўра қандай турларга бўлинади?
Ҳокимият М. Вебер классификациясига кўра 3 га булинади:
1.Индивидуаллашган–бир кишининг шахсий фазилатларига асосланган ҳокимият;
2.Институционаллашган–сиёсий институтлар ва давлат ташкилотлари фаолиятига асосланган ҳокимият;
3.Персоналлашган–институтларнинг мавҳум ҳокимияти аниқ одамларда мужассамлашади.
Ҳокимиятни амалга ошириш бўйича қандай формулалар мавжуд? Улар ўртасида қандай фарқлар мавжуд?
Ҳокимиятни амалга ошириш бўйича 3 та формула мавжуд:
М. Вебер формуласи: ҳокимият бу А индивиднинг Б индивиддан Б рози бўлмаган тақдирда хам А нинг иродасига тўғри келадиган ҳатти-ҳаракатларни амалга ошириш ёки
улардан тийилишига эришишдир.
Ф. Энгельс формуласи: ҳокимият — бир тарафнинг иродасини иккинчи тараф бўй суниши учун сингдиришдир.
Р. Даль формуласи: А Б устидан Б ўз хоҳиши билан қилмайдиган ишни мажбурлаб қилидра олиш ҳокимиятга эга.
Ҳокимиятни амалга ошириш ёндошувлари 3 гуруҳга бўлинади:
мажбурлаш, ишонтириш, рағбатлантириш.
Ҳокимиятга таъриф беришда қандай ёндашувлар мавжуд? 3 тури мавжуд:
•Ресурсларга эга бўлиш (бойлик, таъсир, нормалар, харизма)–у ёқотилади, берилади, бўлинади ва эришилади.
•Инсонлар ўртасидаги муносабатлар (буйруқ/ бўйсуниш, қарамлик/ ўзаро боғлиқлик) –ҳокимият бир киши томонидан ўзлаштириш функциясидан чекиниб коллектив тус олади.
•Имконият (сиёсий ижод воситаси)–қарорлар қабул қилиш юзасидан муҳокама ва келишиш учун коммуникациялар ўрнатиш.
Сиёсий ҳокимиятни чекловчилари қандай? Ҳокимиятлар бўлиниши нима?
Do'stlaringiz bilan baham: |