Сиёсий лидерлик (етакчилик)


Тўқнашувларни енгиб ўтувчи Мен


Download 153.5 Kb.
bet4/13
Sana17.06.2023
Hajmi153.5 Kb.
#1553728
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
4-мавзу. Сиёсий етакчи ва имижи

Тўқнашувларни енгиб ўтувчи Мен – сиёсий етакчининг тўқнашувларни ижодий енгиб ўтиш ва эски муаммоларнинг янги ечимини топа олиш қобилияти ҳақидаги тасаввурларидир. Етакчи муаммоларни қабул қила оладиган етарлича билим ва зеҳнга эга бўлиши лозим. У, сиёсий қарорлар қабул қилишда етарлича ўзига ишонишни ва бу ишончни бошқаларга ҳам етказиши лозим, стресс шундай оғир оқибатларга олиб келиши мумкинки, бу сиёсий етакчининг интеллектуаль ва хулқий имкониятларини жиддий тарзда чеклайди.
Шуни таъкидлаш зарурки, сиёсатчиларнинг ўзига берган баҳоси, яъни Мен-концепцияси қанчалик юқори бўлса, уларнинг вазиятга муносабати, таъсирчанлиги пастроқ бўлиши мумкин. Ўзига юқори баҳо берувчи етакчилар ташқи ҳолатларга камроқ тобе, улар анчайин барқарор ички андозаларга эга ва шуларга асосан ўзларини баҳолайдилар.
Ўзига паст баҳо берувчи сиёсий етакчилар бошқаларга кўпроқ тобе бўлиб, кўпроқ таъсирчандир (ташқи таъсирга жавоб бериш қобилияти). Улар жуда таъсирчан ва бошқалар фикрига кўра ўз баҳосини ўзгартириши мумкин.
Сиёсий етакчининг ўз-ўзига берган баҳоси унинг давлати ички ва ташқи сиёсати йўналишига жиддий ва муҳим таъсир кўрсатади. Агар, унда ҳаёти давомида ўз ўзига паст баҳо бериш шаклланган бўлса, бунда унинг ўзидан доимий норозилиги ички ва ташқи сиёсат соҳасида янгидан-янги тўсиқларни забт этишга ундайди. Ленин, Сталин, Никсон, Рейган, С.Хуссейн, Ж.Дудаев шундай инсонлар эди. Ҳар бир янги ғалаба орқали ўзларининг аҳамиятли эканликларини исбот қилиб борганлар. Аммо, забт этилган тўсиқлар уларни энди хурсанд қилмас эди. Ўз ўринларини, шахсий аҳамиятларини янада мустаҳкамлаш учун янги ишларга қўл урадилар.
Сиёсий етакчининг ўзига ўзи паст баҳо бериши уни сиёсий майдонда “буюк” ишларни амалга оширишга ундайди: кенг ҳажмли ҳарбий ёки тинчлик акциялари ва кўпинча бошқа нарсалар.
Ўзига юқори баҳо берувчи давлат етакчилари ўзларининг қўмондонлик ва сиёсатчилик сифатларини қайта кўриб чиқар эканлар, кўпинча (умумий, ташқи ва ички) ўз сиёсий курсларига нисбатан умумий, ички ва ташқи реакцияни кўрмайдилар. Улар ўз муваффақиятларидан маст ва танқидни ҳасадгўйлар қилади деб, ҳисоблайдилар.
Ўзига юқори баҳо берувчи сиёсий етакчиларнинг яна бир тури, ўз мамлакати ва хорижда ҳам, улар сиёсатига етарлича баҳо берилмагач, жуда қайғу чекишган. Уларнинг сиёсати, улар шахсий нуқтаи назаридан юқори аҳлоқий тамойиллар асосида ёки жуда пухта ўйлаб самарали қурилган деб, ҳисобланган, ҳақиқатда эса ахлоқсиз, хом ўйланган бўлиб чиқса, уларда кутилмаган ҳаракатларни кузатиш мумкин. Америка Президенти Джонсон, у бошлаган Вьетнам уруши АҚШ халқида ва бутун дунёда норозилик келтириб чиқарганини кўриб қаттиқ қайғурган. Унинг яқин маслаҳатчиларининг айтишича, норозиликлар ҳақидаги навбатдаги маълумотни олиши билан, унинг қадрига етишмаётгани, уни тушунишмаётгани, уни халқ севмаслигидан нолир ва Вьетнамда навбатдаги портлатишларига буйруқ берар эди.
Ўз-ўзига адекват (мос) баҳо берувчи сиёсий етакчилар сиёсий майдондаги энг яхши ҳамкорлар ҳисобланади. Уларнинг ички ва ташқи сиёсати ўзини кўрсатишга қаратилмаган. Ўз сиёсий қобилиятини адекват баҳоловчи етакчи, бошқа етакчиларни ҳурмат қилади ва юқори баҳолайди. Уни камситишлари, хафа қилишлари, уни инкор этишларидан қўрқмаган ҳолда, ўзининг муносиб баҳосини билиб, ўзини бошқалардан ёмон деб билмайди, бундай етакчи икки ёқлама фойда келтирувчи мақсадларга эришиш йўлида оқилона сиёсат олиб боради.
Хулосалар, маслаҳатлар.
Сиёсатчи ўзини мувофиқ баҳолашни ўрганиши зарур, бу унга сиёсат оламида самарали ҳаракат қилиш имконини беради. Бунинг учун, у қуйидаги саволларга жавоб бериши лозим: ўзига муносабатни шакллантириш учун у кўпроқ кимнинг қайси шахс ёки гуруҳ фикрига қулоқ солади. Нима учун уларнинг фикри, у учун аҳамиятли? Ўз ўзига муносабатни уларсиз белгилай оладими? Бошқаларнинг сен ҳақингдаги фикрини билиш муҳим, аммо ўз фазилат ва камчиликларини, сиёсий вазифаларни бажариш сифатини ўзи ҳам баҳолай билиши лозим.
Бошқа сиёсатчини таҳлил қилар экансиз, турли шахс характерлари ва уларнинг ўзаро таъсири ҳақида ахборотга эга бўлиш зарур. Ушбу характеристикалар қандай шаклланганини аниқлаш муҳимдир. Шу сабабли таржимаи ҳолига оид маълумотлар ҳамда болаликдан бошлаб, унинг ота-оналари ва бошқа оила аъзолари билан муносабатлари қандайлиги ҳақида билиш зарур. У, ёш бола бўлган даврда оилада қандай жазолаш ёки рағбатлантириш тизими қўлланилганини билиш ҳам муҳимдир.
Бошқа сиёсий етакчининг Мен концепцияси унинг шахсиятли муаммоларини тушуниш имконини беради.
Мураккаб Мен концепцияси, ўзига паст баҳо берувчи сиёсий етакчи танқидга сезувчан бўлиб, бошқаларга кўра ўз сиёсий хулқини яхшироқ ўзгартириши мумкин.

Download 153.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling