(“ИМИЖЕЛОГИЯ. БОШҚАРУВ ВА СИЁСИЙ ЕТАКЧИ ИМИЖИ” ЎҚУВ КУРСИ БЎЙИЧА МАТЕРИАЛЛАР)
4-МАВЗУ. СИЁСИЙ ЕТАКЧИ ИМИЖИ ВАУНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Режа:
Кириш:
I-қисм: Сиёсий етакчи бошқалардан нима билан фарқ қилади: шахс структураси.
Сиёсий етакчининг ўзи ҳақидаги тасаввурлари ва уларнинг сиёсий хулқ-атворга таъсири: сиёсий етакчининг Мен концепцияси.
Сиёсатчини ишга нима рағбатлантиради: етакчининг эҳтиёж ва сабаблари, уларнинг сиёсий хулқ-атворга таъсири.
Сиёсат оламида етакчи қандай йўл топади: сиёсий хулқ-атворга таъсир кўрсатувчи қарашлар.
Танлов қандай амалга оширилади: сиёсий қарорлар қабул қилиш усули.
“Танглик (кризис) синдроми”га сиёсатчининг муносабати: стрессларга бардошлик ва уларни енгиб ўтиш механизмлари.
II-қисм: Сиёсатчи имижининг яратилиши.
Ҳокимлик ва таъсир: лидерликнинг психологик асослари.
Сиёсатчи бошқаларга қандай таъсир ўтказадиган восита ва механизмлар.
Харизма ҳокимлиги: етакчи шахсиятининг таъсири нимадан ва қандай қурилади?
Ушбу маърузанинг биринчи қисмида сиёсий етакчи шахси унинг структураси, бошқа сиёсатчи бўлмаган одамлардан фарқи ёки ўхшашлиги таҳлил қилинади. Иккинчи қисм сиёсатчи имижини яратиш сирларини кўрсатиб, унда етакчининг ўз издошларига психологик таъсир кўрсатиш усуллари таҳлил қилинади ва хулосада катта гуруҳ издошлар томонидан қандай қилиб қўллаб-қувватлашга эришиш юзасидан таниқли сиёсатчиларнинг бир қанча маслаҳатлари келтирилади.
Шунингдек, ҳар бир бўлимда бевосита имижга ва сиёсатчи имижини яратишга оид ўзига хос хулосалар берилади: таниқли психолог ва имижмейкерлар фикрича сиёсатчи нималарга аҳамият бериши лозим?
Маъруза сиёсатшунослик ва бошқарув фанидан бўлсада, унда психология элементлари, аниқроқ айтадиган бўлсак, шахс психологияси, сиёсий ва бошқарув психологияси ҳақида ҳам сўз юритилади.
Қадим замонлардан бери инсоният етакчи (лидер) тавсия этишнинг 3 усулини билади: иерархиядаги етакчилик ўрни учун кураш, бунда мақсадга эришишнинг деярли зўравонлик турлари назарда тутилади. Катталик, қариндошлик белгиларига кўра тартибли ворислик қилмоқ, қадимги ва содда ёки замонавий, мураккаб ва «айёр» демократия қонунларига кўра танлов.
Do'stlaringiz bilan baham: |