Сиёсий лидерлик (етакчилик)


Харизма ҳокимлиги: етакчининг таъсири нимадан ва қандай қурилади?


Download 153.5 Kb.
bet13/13
Sana17.06.2023
Hajmi153.5 Kb.
#1553728
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
4-мавзу. Сиёсий етакчи ва имижи

Харизма ҳокимлиги: етакчининг таъсири нимадан ва қандай қурилади?
Юқорида кўриб чиқилган ҳукмронлик асосларидан фарқли ўлароқ, харизма ҳокимлиги қандайдир «объектив» восита ва имкониятларга таянмаса ҳам бўлади. Харизматик шахснинг кучи шундаки, у омма кўз ўнгида ғайриоддий имкониятлар ва жозибага эга, у ўзида шундай нарсани мужассамлаштирадики, бошқалар унга бўйсунади. Ҳеч қаерда, айниқса, сиёсат соҳасида, ушбу ҳокимлик жонли нутқсиз мумкин эмас. Бу ҳолатда, етакчи нутқини нафақат буйруқлар бериш учун ишга солади, балки омма севиб ҳурмат қилувчи, унга бўйсинувчи қиёфа яратишда фойдаланади.
Сиёсий етакчи қиёфаси ёки имижи – бу одамлар муаяйн бир ўзига хосликка ўхшатувчи муайян фазилатлар йиғиндисидир. Етакчини яхлит қабул қилувчи оммадан фарқ қилиб, тадқиқотчилар имиж таркибини ажратишлари лозим. Бундай таркибларнинг уч гуруҳи мавжуд. Бу, биринчи навбатда, етакчининг шахсий характеристикасидир. Бунга унинг жисмоний, психофизиологик хусусиятлари, унинг характери, шахси, қарор қабул қилишининг шахсий услуби ва бошқалар киради.
Етакчи образининг иккинчи таркибий қисми – ижтимоий характеристика. Бу етакчининг мавқеи, унга нафақат эгаллаб турган расмий лавозими, балки келиб чиқиши, маънавий бойлиги ва бошқалар киради. Етакчи сиймоси катта тимсолий юкламани ўзида мужассам этади. Етакчилар муайян ғоялар белгисига, у ёки бу, мумкин бўлган келажак, хатти-ҳаракатларнинг муайян йўналиши кўрсаткичига айланади.
Ҳозирги телевидение имкониятлари ривожланган даврда катта аҳамиятга эга бўлиб қолаётган характеристикалардан бири – бу етакчининг ташқи кўринишидир. Кўпгина тадқиқотчилар бошқалар кўз ўнгида шахсни мафтункор қилишда ва улар устидан сирли таъсирни амалга оширишга имкон берувчи қандайдир сифат борлигини таъкидлаб келадилар. Айниқса, бу таъсир омма билан бевосита мулоқот пайтида, масалан, митингларда яққол кўринади. Лебон, бу хусусиятни «жозиба» деб, Вебер эса, «харизма» деб, номлаган.
Бу ҳодисани кўп авлод олимлари тушунишга ва тушунтириб беришга ҳаракат қиладилар.
Умуман олганда, сиёсий етакчи имижини шакллантириш юқорида таъкидланган бир қатор омиллар, улар фаолият олиб бораётган давлат идоралари, ташкилотлар ва мамлакат анъанлари, қадриятлари, сиёсий ҳаёт тажрибаси ва маданияти билан боғлангандир.

У.А.Ҳайитов-ДЖҚА кафедра мудири, (232-60-85)





Download 153.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling