Сиёсий лидерлик (етакчилик)


Сиёсий етакчи ўз издошлари устидан ҳукмронликни қай тарзда амалга ошириши мумкин?


Download 153.5 Kb.
bet11/13
Sana17.06.2023
Hajmi153.5 Kb.
#1553728
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
4-мавзу. Сиёсий етакчи ва имижи

Сиёсий етакчи ўз издошлари устидан ҳукмронликни қай тарзда амалга ошириши мумкин?
Унинг ихтиёрида қандай воситалар бор? Етакчи таъсирчанлигининг муваффақияти, унинг иродасига нечоғлик боғлиқ? Ушбу саволларга жавоб бериш учун юқори даражадаги етакчилик, кичик гуруҳдаги етакчиликдан анча фарқ қилишини эслаб, олишимиз лозим.
Ушбу фарқлар америкалик психолог В.Стоунга етакчиликнинг икки мустақил турини ажратишга имкон беради:
Юзма юз” етакчилик – кичик гуруҳларда амалга оширилади, бунда жараённинг барча иштирокчилари бевосита ўзаро таъсир кўрсатиш имконига эгадир.
Узоқлашган етакчилик” – доҳийлар етакчилиги бўлиб, улар кетидан кўп сонли омма эргашади. Унинг энг муҳим белгиси шуки, бунда етакчининг издошлари билан мулоқоти камдан-кам ҳолларда бевосита шахсий алоқаларда амалга оширилади. Бунда белгиловчи бўлиб, воситали мулоқот турли оммавий ахборот воситалар ёрдамидаги ўзаро таъсир чиқади. Шунингдек, бу ерда етакчи имижи ҳам юзага чиқади.
Айнан мана шу имиж, омма учун етакчи, бундай ҳолатда етакчилик вазифасини бажаради, халқни илҳомлантиради. Шунинг учун ҳам, бу ерда “юзма-юз” етакчиликдаги аниқ шахсни эмас, етакчи қиёфасини кўриб турамиз. Ушбу қиёфа, сиёсатчи ва аудитория орасидаги мулоқот натижасида шаклланади. Бундай вазиятда етакчилик психологиясининг анъанавий муаммолари иккинчи ўринга ўтиб қолади: етакчи шахс ва харкатерининг қандай белгилари хос бўлиши лозим, у ёки бу ўзига хос вазиятда шахснинг қандай тури талаб қилинади.
Масалан, АҚШ каби стабил давлатда турли кундалик иқтисодий ва ҳатто сиёсий масалаларни ҳал қилиш бўйича ишлар расмий етакчи иштирокисиз ҳам амалга оширилиши мумкин. Унинг муҳим вазифаси омма билан ўзаро мулоқот қилишга, унинг қўллаб-қувватлашига эришишдир. Ушбу анъана олий даражадаги барча омма етакчиларига хос. Етакчининг издошлари билан воситали мулоқоти шунга олиб келадики, етакчининг оммага таъсир қилувчи энг самарали воситаларидан бири коммуникация бўлиб қолади.
Ҳозирги кунда сиёсий коммуникация ўз қонунларига асосланган ўзига хос олам яратмоқда. Биргина сиёсий далил турли оламлар томонидан турлича тушунилиши, талқин этилиши мумкин ва бу, улардан баъзилари ҳақиқатни кўраяпти, қолганлари адашяпти дегани эмас: иккала нуқтаи назар ҳам яшаш ҳуқуқига эга.
Сиёсий коммуникация кучли таъсир воситаси ҳисобланадики, чунки у одатда яшириндир.
Муваффақиятга эришиш учун, етакчи турли воситалардан фойдаланиши, таъсир этишнинг турли усул ва стратегияларни танлаши мумкин.
Хулоса, маслаҳатлар.
Шуни ёдда тутиш зарурки, ҳозирги сиёсий ҳаётда кучли ва ишонарли таъсир воситаси – коммуникациядир. Унинг ёрдамида сиёсатчи нафақат ўз фикри ва туйғуларини билдиради, балки ўз қиёфасини шакллантириб, хатто ўзига хос сиёсий борлиқ яратади.
Яратилган имиж шахс хусусиятларининг барчасини ифодаламаса ҳам, иложи борича оммани ўзига жалб қилувчи сифатларни ифодалайди.

Download 153.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling