Сиёсий лидерлик (етакчилик)


Ягона, биргина альтернатив (муқобиллик)га эътибор қаратиш


Download 153.5 Kb.
bet10/13
Sana17.06.2023
Hajmi153.5 Kb.
#1553728
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
4-мавзу. Сиёсий етакчи ва имижи

Ягона, биргина альтернатив (муқобиллик)га эътибор қаратиш. Стресс, бир неча муқобилликни ўйлашни қийинлаштиради, консептуал қаттиқ ҳолатда бўлиб қолади.
Рақибни ва унинг имкониятларини соддалаштириш. Стресс оламни оқ-қора идрок этишни кучайтиради. Вазият ва рақиб кўпинча нотўғри баҳоланади ва муносабат ҳам шунга яраша шаклланади.
Чарчоқ. Агар, чарчоқ узоқ вақт давом этса асабийлик кучайиши, одам серзарда, сершубҳа бўлиб қолиши мумкин.
Стрессга бардошлилик сиёсий етакчининг ички сиёсий ва халқаро кризисли вазиятлардаги муҳим хусусиятлари бўлибгина қолмай, бошқа шахсиятли жараёнлар кечиши учун ҳам жиддий таъсир кўрсатади.
Хулоса, маслаҳатлар.
Сиёсий карьера бошланган пайтданоқ турли кризис ва стресс юз бериши муқаррар. Аниқ вазиятни эсга олиш, уларда қандай йўл тутгани ва ҳолатини таҳлил қилиш лозим. Стресс манбаини аниқ билиш, уни ҳар томонлама маслаҳатчилар билан ўрганиб чиқиш зарур. Фақатгина ўз кучига ишониб, хатога йўл қўйиши мумкин. Стресс вазиятида қарор чиқаришни кейинга қолдириш хавфлидир. Ваҳима ёки депрессияга тушиб қолиш фақатгина соғлиққа ва иш муваффақиятига зиён келтиради. Агар стресс узоқ давом этса, уйқусизлик қийнаса, психолог ёки психотерапевтга мурожаат қилиш лозим.
Бошқа сиёсатчи билан ўзаро таъсир даврида унинг стрессга қай даражада бардошлилиги, уни енгиб ўтиш механизмларидан қай бирига амал қилишни билиб олиш лозим.
Сиёсатчи имижини яратиш.
Ҳар қандай етакчилик – гуруҳий ҳодиса. Ёлғиз етакчи ёки ўзига ўзи етакчи, издошларсиз етакчи бўлиш мумкин эмас. Етакчи ва унинг издошлари орасидаги муносабатлар етакчиликнинг асосий таркибий қисмидир.
Таъсир - одамлар орасидаги ўзаро таъсир жараёнидир. У етакчиликнинг психологик асоси ҳисобланади. Етакчи бўлиш ва шундай бўлиб қолиш учун инсонга потенциал ҳокимликка эга бўлишни ўзи камлик қилади, ушбу ҳукмронликдан фойдаланиш, бошқаларга доимо таъсир этиш, уларга ўз хоҳишини ўтказиш, ўз қарашларини амалга ошириш ва бошқа одамларни ўз издошларига айлантириши лозим.

Download 153.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling