Сиёсий лидерлик (етакчилик)
Сиёсатчи бошқа одамларга қандай таъсир кўрсатади: механизм ва имкониятлар
Download 153.5 Kb.
|
4-мавзу. Сиёсий етакчи ва имижи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бундай ресурсларнинг уч асосий гуруҳи мавжуд
- Хулоса. Маслаҳатлар
Сиёсатчи бошқа одамларга қандай таъсир кўрсатади: механизм ва имкониятлар
Кимгадир ўз хоҳишини ўтказиш учун, албатта, оз бўлсада ҳокимиятга эга бўлиш зарур. Ҳокимлик, ҳукмронлик эса турли асосларга таяниши мумкин. Ҳокимият асосида барча асослар – имкониятлар, ҳаракатлар, идеал ва моддий объектлар ётади, уларга бир индивиднинг иккинчи индивид (гуруҳ)га таъсир жараёнлари асосланади. Бундай ресурсларнинг уч асосий гуруҳи мавжуд: Етакчига боғлиқ бўлмаган, аммо унинг расмий ўрни, жамиятдаги ўрни ва вазифаси билан боғлиқ бўлган таъсир воситалари. Унга қонуний ҳокимият, жазо ва мукофотлаш ҳокимлиги киради. Ҳар қандай етакчи у ёки бу расмий ўринни эгаллар экан, турли бойликларни тақсимлашни назорат қилиш воситаларига, куч ишлатиш воситаларига ҳамда фуқароларни ўзига бўйсундиришга мажбур қилувчи қонун ва урф-одатларни қўллаб-қувватлашга эга бўлади. Етакчи шахсига бевосита боғлиқ бўлган, амалда ёки оммавий коммуникация воситаларида намойиш этиладиган таъсир воситалари. Буни шахс таъсири, деб ҳам аташ мумкин: унинг фазилатлари, хатти-ҳаракати, таржимаи ҳоли ва ҳоказолар таъсир ўтказади. Ушбу воситалар ва уларга асосланган таъсир, етакчи ва издошлари орасидаги муносабатларда энг муҳим омил ҳисобланади. Аниқ бир нутқ ёки нутқлар ёрдамида амалга ошириладиган таъсир. Ҳар қандай шахс томонидан сўзланган нутқлар кўпроқ ёки камроқ муваффақиятли, тингловчилар (томошабин)га кам ёки кўпроқ таъсир этиши мумкин. Сиёсий ёки бошқа ижтимоий тажрибада кўпгина шундай вазиятлар юзага келадики, нутқ ягона таъсир воситасига айланади, ваҳоланки шу нутқ эгаси ҳақида ҳеч нарса маълум эмас ёки у расмий шахс ҳисобланади, ёки ўз ишини бажармоқда. Бунга мисол қилиб адвокатларнинг судда у ёки бу даражадаги муваффақиятли нутқлари келтириш мумкин. Бошқача қилиб айтганда, асосларни тўғри қуриб, нотиқлик қоидаларидан оқилона фойдаланиб ёки омма унга муайян тарзда автоматик муносабат билдирувчи муайян «сигналларни» нутқда қўллаб, яхши, таъсирчан нутқни яратиш мумкин. Таъсир турлари ўзаро боғлиқ, бир-бирини тўлдириб асослаб борадилар. Сиёсий коммуникация оламида етакчи шахси асосан унинг нутқидан «ўсиб келар» экан, муваффақиятли сўзланган нутқ унинг муаллифига нафақат шон-шуҳрат келтириради, балки уни шахс сифатида тасвирлайди ва шахс таъсирига асос солади. Сиёсий коммуникация, ОАВдан берилган хабарлар сиёсий етакчининг оммага таъсир кўрсатувчи энг муҳим ва энг устун воситаларидан биридир. Уни қачон ва қаерда қўллаш жоиз? Етакчи қачон гапиргани, қачон ҳаракат қилгани маъқул? Сиёсий етакчи издошлари билан ўзаро таъсирга киришаётган вақтда фойдаланадиган таъсир воситалари ва механизмлари аниқ сиёсий вазифалар ва ресурслар билан белгиланади. Хулоса. Маслаҳатлар. Ҳокимият кўринишининг ҳеч бир тури – қонун, жазолаш ёки тақдирлаш ҳокимлиги – сиёсий мақсадларга эришишда универсал восита ҳисобланмайди: уларнинг ҳар бири ўз (+) ва (-) га эга. Шуни ёдда тутиш лозим, уларнинг самарали қўлланиши махсус коммуникатив воситаларни: аудитория учун аҳамиятли бўлган тимсолларга, қадриятларга мурожаат этиш махсус сиёсий тилни қўллаш билан бирга олиб борилиши лозим. Сиёсатчига унинг эгаллаб турган ўрни, берилаётган ҳокимиятдан янада самаралироқ фойдаланиши мумкин. Аниқ субординация (даражама-даража бўйсуниш)ни ўрнатилиши, ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг аниқ тақсимланиши таъсир доирасини сақлаб қолишда ва мустаҳкамлашда ёрдам беради. Download 153.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling