Сиёсий лидерлик (етакчилик)


Фикрлаш самарадорлиги етакчининг


Download 153.5 Kb.
bet8/13
Sana17.06.2023
Hajmi153.5 Kb.
#1553728
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
4-мавзу. Сиёсий етакчи ва имижи

Фикрлаш самарадорлиги етакчининг янги ва воқелик билан оқланган сиёсий ғоялар яратишга бўлган қобилиятини ифодалайди. Сиёсий етакчи кўпинча тезда қарор чиқаришга, муаммога принципиал янгича ёндашишга, бунда маслаҳатчи ва экспертлар ёрдамига таянмасликка мажбур бўлади. Бундай вазиятда фикрлашнинг самарасизлиги сиёсий етакчини жиддий қийинчиликларга, ҳатто тангликка ҳам дучор этиши мумкин.
Сиёсий етакчининг фикрлаш тезлиги давлатнинг ҳарбий-сиёсий инқироз вақтида омон қолиши учун ҳам, етакчининг ҳокимият раҳбари сифатида ўз ўрнида қолишида ҳам катта аҳамиятга эга. Албатта, бу ерда нисбатан соддароқ фикрлаш ҳақида гапирилмоқда, чунки калтафаҳм одам табиий танловга кўра ҳам ҳокимият тепасига кела олмайди.
Таҳлилий фикрлаш - узоқ муддатли сиёсий стратегиянинг шаклланишига ҳам, жиддий сиёсий ва халқаро кризисларда тезкор қарорлар қабул қилишга ҳам катта таъсир кўрсатади. Агар сиёсий етакчида вазиятни таҳлил қилиш юзаки ёки “яхши” ёки “ёмон” маъносида қабул қилишга ишора бўлса, сиёсий хулқ-атворнинг хатолиги кўп жиҳатдан белгилаб берилган бўлади.
Сиёсий қарорлар қабул қилиш услуби ҳар бир сиёсий етакчи учун қатъий ўзига хосдир. Улар қуйидагилар бўлиши мумкин:

Таваккалга мойил эгилувчан услубда қарорлар қабул қилувчи сиёсий етакчи муқобилликларни танлашда “рози” ва “қарши” далилларни иложи борича кўпроқ таҳлил қилишга ва унинг нуқтаи назарига кўра мақсадга кўпроқ яқинлаштира оладиган муқобиллик фойдасига қарор чиқаришга ҳаракат қилади.
Эгилувчан, аммо эҳтиёткорликка мойил услуб - етакчи учун энг маъқулидир. Эҳтиёткорликка мойиллик дадил сиёсий қарорлар қабул қилиш, ижобий натижа берувчи муқобилликни танлашга тўсқинлик қилмайди.
Таваккалга мойил қаттиқ услуб одатда, у аввалдан танлаган позицияга зид келувчи далилларни кўриб чиқмайди.
Қаттиқ, эҳтиёткорликка мойил услуб ҳар ҳолда ўз давлати ва халқаро майдон учун ҳам хавфли. Аммо, ушбу услубда қарор қабул қилувчи сиёсий етакчини ҳатто энг таъсирли янги ахборот ёрдамида ҳам, ўзи эгаллаб турган вазиятдан чиқариши жуда мушкулдир.

Download 153.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling