Сиёсий лидерлик (етакчилик)
Сиёсий қарорлар қабул қилиш услуби
Download 153.5 Kb.
|
4-мавзу. Сиёсий етакчи ва имижи
- Bu sahifa navigatsiya:
- учтаси
- догматизмдир.
Сиёсий қарорлар қабул қилиш услуби
Америкалик политолог ва тарихчи Л.Пейпер Президент Кеннеди шахси ҳақида ёзган машхур монографияда: “Ҳар бир президент ўз эҳтиёжлари ва шахсига мослашган ўзига хос ҳаракат услубига, ўз йўналишига эга”лигини таъкидлаган. Сиёсий қарорлар қабул қилиш услуби деганда, қарор қабул қилишнинг индивидуал усуллари назарда тутилади. Қарор қабул қилиш усули бир неча таркибий қисмлардан иборат: янги ахборот олишга ёндашув; фикрлаш таснифлари; муайян миқдордаги таваккални афзал кўриш; когнитив мураккаблик, яъни таҳлил ва синтезга лаёқат; ахборот жараёнлари; икки ёқламаликка қарши тура олиш. Сиёсий объектлар ҳақида ахборот олишга ёндашув етакчининг жуда муҳим характеристикасидир. Бу ерда ахборотга ёндашувнинг турлича вариантлари бўлиши мумкин ва асосан улардан учтаси ажратиб кўрсатилади: 1. Ўз нуқтаи назари билан мос тушадиган ахборотнигина қабул қилишга мойиллик. Муаммо ҳақида ҳар қандай, ҳам ижобий, ҳам салбий ахборотни олишга, аммо қисқартирилган, чизмали кўринишга мойилликдир. Бу жуда кенг тарқалган, кўпинча ҳокимият тепасида бир неча ўн йиллар турган етакчиларда кузатилади. 2. Иккинчи ёндащув энг самарали ҳисобланади. У сиёсий етакчига муаммоли вазиятнинг кенгроқ қиёфасига эга бўлиш имконини беради. Бундай ахборот ёндашуви сиёсий етакчига ўз маслаҳатчи - экспертларга тўлиқ тобе бўлмаслик ва қарорларни ҳамкорликда ишлаб чиқишда улар билан тенг бўлиш имконини беради. 3. Ахборот ёндашувининг учинчи тури – объектив, аммо жуда қисқартирилган ахборот олишга интилиш анчагина кенг тарқалган, аммо сиёсий етакчи учун самарали эмас. Бундай ёндашув бюрократик аппарат пирамидаси билан ўзаро таъсир этувчи, одамларга ишонувчи, ахборотни қуйи даражаларда саралайдиган одамларда учрайди. Сиёсий етакчининг фикрлаш таснифини жамланма тушунча сифатида кўриб чиқилиши мумкин. Бу ерда авваламбор фикрлашнинг аниқ хусусиятлари: эпчиллик, самаралилик, тезлик, таҳлил қила олиш ҳақида гапириш лозим. Сиёсий етакчининг қарор қабул қилиш услубига кирувчи муҳим сифатлардан бири догматизмдир. Догматик сиёсий етакчи учун янги ахборотни қабул қилишда, қарор чиқаришда анъаналар, қоида ва тамойиллар ўта муҳимдир. Сиёсий етакчининг фикрлашининг эгилувчанлиги унинг ахборот қабул қилишга ёндашуви билан чамбарчас боғлиқдир. Агар, у кенг ахборот қабул қилар экан, тоифаларнинг катта йиғиндиси билан фикрлаш имконини берувчи мувофиқ кенг ҳажмли қиёфалар билан ишлайди. Шу билан бирга, фикрлашнинг жиддийлиги кўпинча сиёсий андозаларнинг катта миқдори билан белгиланади, аммо фикрлашнинг андозаси сиёсий йўналишни ўзгартиришга тўсиқ сифатида кўриб чиқилмайди. Андоза бундай қобилиятни торайтиради. Президент Рейган 8 йил АҚШ тепасида турган вақтида совет-америка муносабатлари тажрибасида буни исботлайди. Download 153.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling