Сиёсий лидерлик (етакчилик)


Download 153.5 Kb.
bet9/13
Sana17.06.2023
Hajmi153.5 Kb.
#1553728
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
4-мавзу. Сиёсий етакчи ва имижи

Хулосалар, маслаҳатлар.
Самарали қарор қабул қилиш - бу доимо сиёсий муваффақият гаровидир. Унгача муаммони таҳлил қилиш ва вазият ҳақидаги барча ахборотлар жамланиши лозим.
Ҳар бир одамнинг ўз фикрлаш ва идрок этиш тарзи мавжуд. Сиёсатчи қарашларига андозаларнинг қайси бири кўпрок таъмир этилаётганини тушуниб олиш зарур. Ушбу андозаларнинг кўпчилигидан қутилиш мумкин, агар сиёсий объектлар – мамлакатлар, миллатлар, партия ва етакчиларни бир тоифа таъсири остида қарашдан воз кечилиши лозим. Бундай ёндашув сиёсатчига шу одамлар орасида фойдали ҳамкорлар топишга ҳалал беради.
Сиёсатчи “танглик синдром”га қандай муносабат билдиради:
стрессбардошлилик ва уни енгиб ўтиш механизмлари.
Давлатларнинг сиёсий етакчилари тинмай давлат миқёсидаги муҳим қарорлар чиқаришлари зарурлигидан доимо стресс таъсирини ҳис этадилар. Халқаро танглик ҳолатларида қарор қабул қилиш чегараланганлиги, кутилмаганлиги, энг асосийси, давлатнинг муҳим қадриятларининг хавф остида қолиши сиёсий етакчи бошидан кечираётган стрессни ўта чуқурлаштириб юборади. Сиёсий етакчи хулқ-атворига унинг стрессни бундай кечираётгнини билдирувчи муайян вербаль (сўзли) ва новербаль ўзгаришлар юз беради.
Стресснинг ташқи таъсирчанликлари қуйидагилар:

  • юз ифодаси

  • қўл ҳаракатлари

  • тана ҳаракатлари

  • овоз хусусияти

  • нутқ мазмуни

  • структураси

Сиёсий етакчи нутқидаги ўзгаришлар стресс вақтида турлича бўлиши мумкин. Нутқ ҳаяжонли, ундалмаларни тез-тез қўллаш, “биласизми”, “айтайлик” каби ибораларни кўп ишлатиш билан ажралиб туриши мумкин. Сўзлар, иборалар ва бутун бир гапларни қайта-қайта такрорлаш, ҳозиргина айтилган гапга ўзгартириш киритиш кузатилади. Нутқ тезлиги ошиб, тўхташлар қисқаради. Стресснинг новербаль индикаторлари қаторига тананинг таранглашиши, бунда кераксиз ҳаракатлар, кўзни пирпиратиш, имо- ишоралар қилиш, калит ёки ручка ўйнаш, бармоқларни қисирлатиш кузатилади. Юзда ҳам стресс аломатлари мавжуд – етакчи хўмрайиб олади. Овози юқори пардаларга кўтарилиб, интенсивлик йўқолади. Стресс пайтида сиёсий етакчининг хушёрлиги ортади, у бошқа одамларга диққат билан назар солади.
Шундай қилиб, сиёсий таҳдидни идрок этгандан сўнг, сиёсий етакчида стрессни енгиб ўтишга қаратилган ички жараёнлар бошланади. Бу жараён, яна адаптация – мослашув, деб ҳам аталади.
Сиёсий етакчининг стрессга мослашувига мисол бўлиб, унинг таҳдидий вазиятлардан чекиниши, воқеаларни ўзидан нари суришга ёки вазиятни умуман инкор этиши бўлади. Вазиятни инкор этиш “йўқ”, “ҳеч қачон” сўзлари билан ҳамда рад қилиш миқдорининг ортиши билан кузатилади.
Стрессга мослашувнинг бошқа тури бу таҳдидли вазиятни йўқ қилиш мақсадида, у билан курашишдир. Стрессли сиёсий вазият курашни амалга оширир экан, сиёсий етакчи агрессив хатти-ҳаракат йўлини танлаши мумкин. Унинг овозида, ҳатти-ҳаракатида интенсивлик кучаяди. Адоватли аразлар сони ортиб боради. Вазият билан курашар экан, етакчи ўз ўрнини қатъий йўлга солади, ўз нутқида “ҳамма нарса”, “доим”, “айнан” сўзларини ишлатади, тор доирадаги сўз ва ибораларни ишлатиб, ўзига хос бўлмаган сўзга ожизлигини кўрсатади.
Сиёсий стресслар билан курашда сиёсий етакчи алдов йўли билан ҳам кетиши мумкин. Барчани, ўз атрофдагиларини ҳам алдамоқчи бўлиб, у камроқ жилмаяди, қисқа жавоб қайтаради, қўллари билан тез-тез имо-ишора қилади.
Сиёсий етакчининг стрессга мослашувининг учинчи тури, бу ҳаракатсизликдир. Бундай ҳолатда етакчи ўзини муаммони ечаётгандек кўрсатсада, хақиқатда ҳеч нарса қилмайди. Бунда етакчига хос сўзлар “эҳтимол”, “бўлиши мумкин” каби, биргина объект, ҳодиса ва шахсларга ҳам ижобий, ҳам салбий баҳо бериши кузатилади. Ҳаракатсиз етакчи кўпинча депрессия (турғунлик)га тушиб қолиши мумкин.
Баъзи сиёсий етакчилар фикрича, кризис нафақат салбий жисмоний таъсир ва фикрлаш қобилиятининг ёмонлашувига, балки ижодкорликка, топқирликка ундайди, билиш жараёнларини рағбатлантиради, қобилиятини оширади. Бир неча кунлик чарчоқ, уйқусизликни улар муқаррар ҳолатдек қабул қиладилар, аммо уларнинг фикрича, бу нарса, уларга самарали сиёсий қарорлар ишлаб чиқишига ҳалал бермайди.
Стрессга жавобан организмнинг руҳий-жисмоний реакцияси натижасида серотонин гармони ишлаб чиқилади ва бу гармон оптимизм ҳиссини, сиёсий етакчи учун ҳеч нарса “чўт эмаслик” туйғусини кучайтиради. Шу билан бирга, у сиёсий етакчининг ўз устамонлигига, мукамаллигига ортиқча баҳо бериб юборишига сабаб бўлиб, кўпинча хатога етаклайди.
Уйқусизлик, асабийлик кризис вазиятида етакчи учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Уйқу дорилар уйқусизликни, енгил траиквилизаторлар хавотир ва асабийликни “амфетамин” каби стимуляторлар – чарчоқни кўпайтиришни келтириб чиқариши мумкин. Ҳар бир уйқу дори воситалари фикрлаш жараёнига, баҳолаш, бошқа билиш доир вазифаларининг амалга оширилиш вақтига таъсир қилади.
Стресс, қабул қилинаётган сиёсий қарорлар сифати ва мазмунига ҳам таъсир кўрсатади. Сиёсий кризис даврида етакчи бошдан кечираётган стресснинг энг кенг тарқалган оқибатлари қуйидагилардан иборат:

Download 153.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling