Сиёсий лидерлик (етакчилик)


Сиёсатчини нима рағбатлантиради ?


Download 153.5 Kb.
bet5/13
Sana17.06.2023
Hajmi153.5 Kb.
#1553728
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
4-мавзу. Сиёсий етакчи ва имижи

Сиёсатчини нима рағбатлантиради ?
Етакчилар сиёсий хулқ-атворига таъсир этувчи эҳтиёж ва сабаблар.
Етакчининг сиёсий хулқ-атвори мақсадга йўналтирилган ва сабабларга асослангандир. Сиёсий фаолият билан у ёки бу даражада боғлиқ бўлган бир қанча турли шахсиятли эҳтиёжлари мавжуд.
Етакчилар сиёсий хулқини сабаблантирувчи асосий эҳтиёжлар қуйидагилардан иборат:

  • ҳокимликка эҳтиёж

  • воқеалар ва одамларни назорат қилиш

  • лавозимга эришишга бўлган эҳтиёж

  • бирор гуруҳга тегишли бўлиш ва маъқуллашга эришишга бўлган эҳтиёж

Ҳокимият кўп сабабларга кўра исталган бўлиши мумкин. Шартли равишда сабабларнинг уч турини ажратиш мумкин: 1) бошқалардан устунлик қилиш ёки бошқалар ҳаракатини чеклаш учун; 2) бошқалар ундан устунлик қилмаслиги ёки унинг ишларига аралашмаслиги учун; 3) сиёсий натижаларни амалга ошириш учун.
Сиёсий етакчи ҳокимиятга эришиб, ундан фойдаланар экан, ўзини анча бўш қўяди, баъзи ҳолатларда ҳис-туйғуга берилади, бу эса ўз ўзига паст баҳо беришдан азият чекаётган кўнгилга ором беради.
Компенсация тариқасида сиёсий етакчи ўзининг энг яхши фазилатлари ва қобилиятларини намоён қилиш мукин бўлган фаолият соҳасини топишга ҳаракат қилади. Масалан, А.Джорж компенсация (ўрнини тўлдириш)ларнинг қуйидаги турларга ажратган:

  • шахсий аҳамиятсизлик ҳисси, ноёблик ҳисси билан компенсацияланади;

  • ахлоқий заифлик ҳисси, устунлик ҳисси билан компенсацияланади;

  • ожизлик ҳисси, олий кучга эгалик ҳисси билан компенсацияланади;

  • ўртамиёналик ҳисси олий қобилиятга эгалик қилиш ҳисси билан компенсацияланади;

  • интеллектуал номувофиқлик ҳисси интеллектуал устунлик ва обрўлилик ҳисси билан компенсацияланади.

Бундай кўтаринки ҳис-туйғуларни ҳар доим ҳам очиқ учратиш мумкин эмас, аммо баъзи ҳолатларда улар сиёсий етакчиларда очиқдан-очиқ намоён бўлади.
Сиёсий етакчилар хулқ-атворидаги ҳокимиятга бўлган эҳтиёж кўрсаткичи бўлиб, расман ижтимоий ҳукмронлик берувчи ўринни эгаллаш ҳисобланади. У, обрў-эътибори ҳақида қайғуради, кўпинча спиртли ичимликлар истеъмол қилади. Юқори мавқега эга бўлган одамларга нисбатан адоватли бўлади ва ўз атрофига кам аҳамиятли дўстларни йиғади, кичик гуруҳларда фаол ва таъсирга эга, жинсий жиҳатдан эрта етилади.
Кўпчилик сиёсий етакчиларда ҳокимиятга бўлган эҳтиёж яхши ривожланган бўлади. Аммо, у ўртача ёки ўта кучли характерга эга бўлиши мумкин.
Сиёсий етакчининг одамлар ва воқеалар устидан шахсий назорат ўтказишга бўлган эҳтиёжи бизнинг ҳаётимизга таъсир ўтказадиган ташқи кучлар ва ҳодисаларни назорат қилишга бўлган асосий инсоний эҳтиёжларнинг сиёсий фаолиятда намоён бўлишидир. Ушбу куч ва ҳодисалар сиёсат соҳасига тегишли бўлар экан, шахсий назорат ва сиёсий ҳаёт орасида алоқа вужудга келади. Ушбу эҳтиёж ташқи сиёсий фаолиятда ҳам ўз қониқишини топади.
Агар халқаро воқеалар ва муносабатларни назорат қилишга бўлган эҳтиёж кучли бўлса, бунда сиёсий етакчи қатъий ташқи сиёсий йўналишга, кўпинча вазиятга ҳарбий аралашув ишлатишга мойил бўлади. Ва аксинча, сиёсий етакчи мамлакатлар орасидаги муносабатларни ўзаро таъсир жарёни деб қараса, умумий муаммоларни ечишдаги сиёсий ҳамкорлик унинг назоратга бўлган эҳтиёжини қондира олади. Чунки, самарали ўзаро таъсир натижасида вазиятнинг ечими кўп жиҳатдан дастурлашган бўлади.
Бошқа мамлакатлар сиёсий етакчиларини назорат қилиш эҳтиёжи, назорат қилиниши кутилаётган сиёсий раҳбар қиёфасига боғлиқдир.
Йирик мамлакат етакчиси, бошқа йирик мамлакат етакчиини назорат қила олмаса, бундай даврда сатиллет-мамлакатлар раҳбарлари фаолияти қаттиқ назоратга олинади.
Ўз мақсадларига эришиш эҳтиёжи кўпчилик учун сиёсий карьеранинг негизи ҳисобланади. Сиёсий арбоб давлат раҳбари бўлар экан, асосий мақсад амалга ошди ҳисобланади. Аммо, ташқи сиёсий соҳа унинг олдига мураккаб мақсадларни қўяди, бу мақсадларга эришиш эса, унга муайян психологик қониқиш беради. Айрим етакчилар ўз сиёсий йўлларини қўйилган мақсадлардан келиб чиққан ҳолда белгилайдилар. Баъзилар эхтирослилик билан ажралиб турса, бошқалари совуққонлик билан танилади. Етакчининг ўзини ҳам, унинг сиёсатини ҳам яхши тушуниш учун, унинг асосий стратегик мақсадларини аниқлаб олиш зарур бўлади.
Сиёсий етакчининг аффилиацияга, яъни гуруҳга тегишлилик ва маъқуллашни эшитишга бўлган эҳтиёжи сиёсий етакчининг бошқалар билан яқин алоқада бўлишга интилишида намоён бўлади. Афилиацияга бўлган эҳтиёж, бошқа одамлар билан дўстона муносабатларни ҳам назарда тутади.
Аффилиацияга бўлган эҳтиёжнинг муҳим жиҳатларидан бири бошқалар томондан маъқуллаш эшитишга интилишидир. Сиёсий етакчининг бундай интилиши, унинг ташқи сиёсий фаолиятида намоён бўлади.

Download 153.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling