Сўрилиш деб аталади. Сўрилиш мураккаб физиологик жараён ҳисобланади. Биологик мембрана ярим ўтказувчан бўлиб, баъзи моддаларни ўтказиб, баъзиларини ўтказмайди


Дори моддаларининг хусусиятларига таъсир этувчи шароитлар


Download 218.5 Kb.
bet10/11
Sana09.03.2023
Hajmi218.5 Kb.
#1255877
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ДОРИ МОДДАЛАРНИНГ ОРГАНИЗМДА СЎРИЛИШИ, ТАҚСИМЛАНИШИ ВА ТЎПЛАНИШИ

Дори моддаларининг хусусиятларига таъсир этувчи шароитлар
Ушбу шароитлар бир тарафдан дори моддаларни хусусиятларига,, иккинчи тарафдан организмни фаолиятига боғлиқ. Дори моддаларининг таъсири, уларнинг кимёвий тузилиши, физик хоссалари, микдори, шу билан бирга ҳар бир организмнинг ўзига хос хусусиятлари: беморнинг ёши, аҳволи ва дори моддаларига нисбатан сезгирлиги билан алоқадор бўлади
Дори моддаларининг таъсири кўпчилик ҳолларда уларнинг физик-кимёвий ва кимёвий хоссаларига: сувда ёки липоидларда (ёғларда) эришига, майдаланиш даражасига, учувчанлигига ва шаклига боғлиқ бўлади.
Дори моддаларининг организмга таъсири уларнинг миқдорига - дозасига боғлиқ бўлади. Доза - бу бир марта қўлланадиган шифобахш таъсир кўрсатадиган миқдордир. Дори модданинг фармакологик таъсири юзага чиқа бошлайдиган энг кичик доза м и н и м а л ёки б ў с а ғ а м и қ д о р деб аталади, росмана шифо кўрсатадиган доза д а в о л о в ч и - те- р а п е в т и к миқдор деб аталади. Тиббиёт амалиётида терапевтик дозалардан фойдаланилади, кўпинча моддаларнинг ўртача даволаш миқдори қўлланади. Айрим ҳолларда юқори, яъни м а к с и м а л даволаш дозадан фойдаланишга тўғри келади. Заҳарланишни келтириб чиқарувчи миқдор заҳарлайдиган - т о к с и к миқдор, ўлимга олиб келадиган доза ўлдирувчи (летал) миқдор деб аталади. Дори миқдорига қараб организмга турлича таъсир қилади. Масалан, ухлатувчи воситалар - барбитуратларнинг минимал миқдори тинчлантирувчи, ўрта миқдори ухлатувчи, катта миқдори наркотик таъсир этиши мумкин.
Дори моддаларини ишлатишда уларнинг фармакологик таъсир доирасининг кенглиги ҳисобга олинади. Минимал токсик доза билан даволаш дозанинг ўртасидаги оралиқ фармакологик таъсир доираси дейилади. Ушбу оралиқ нечоғли катта бўлса, даволаш таъсири шунчалик кенг, модда кам заҳарли ва уни қўллаш нисбатан хавфсиз бўлади.
Дозалар дори моддаларини қўллашга қараб бир марталик, суткалик бўлади. Бир марталик доза бўлиб-бўлиб қўлланилса - бўлинган, 2-3 баробар ошириб қўлланилса -зарбдор, даволаш даврида қўлланадиган доза - курс доза деб аталади.
Юқорида келтирилганларга кўра дори моддаларни таъсири организмнинг ўзига хос хусусиятлари билан ҳам боғлиқ. Биринчидан дори моддаларга сезувчанлиги ёшга қараб ўзгариб боради. Болалар дори воситалар таъсирига катталарга нисбатан сезувчанроқ бўладилар, бу боланинг ёшига оид анатомо-физиологик хусусиятлари билан боғлиқ. Ёш болаларни марказий нерв системаси ҳали яхши ривожланмаган, гематоэнцефалик тўсиқни ўтказувчанлиги ортиқ даражада, жигарнинг дори моддаларини зарарсизлантирадиган ферментлари, буйрак фаолияти тўла-тўкис ривожланмаган бўлади. Шунинг учун болаларга дори моддалари катталарга нисбатан кам миқдорда буюрилади. Айрим дори моддаларни эса болаларга маълум ёшгача умуман қўллаш ман этилади.
Катта ёшлилар (60 ёшдан ошган) ҳам дори моддаларига нисбатан сезувчан бўладилар. Уларда дориларнинг сўрилиши, метаболизми ва организмдан чиқиши секинлашади. Шунинг учун катта ёшли беморларга кўпчилик дори моддаларининг, айниқса марказий нерв системани фаолиятини сусайтирувчи , юрак гликозидлари, сийдик ҳайдовчи дори моддаларининг миқдори камайтирилади. Антибиотиклар, сульфаниламид моддалар ва витаминларнинг миқдори одатда ўртача ёшдагилар дозасига тенглигича қолади.
Дори моддаларининг таъсири жинсга боғлиқ: ҳайз кўриш, ҳомиладорлик, эмизикли даврларда дориларга нисбатан организмнинг сезувчанлиги ўзгаради, шу туфайли аёллар эркакларга нисбатан дориларга кўпроқ сезувчан бўладилар. Моддаларнинг таъсири вазнга ҳам боғлиқ - семиз одамлар озғинларга нисбатан дориларга камроқ сезувчан бўлади. Кўпинча моддаларнинг таъсири баъзи кишиларнинг ўзига хос хусусиятларига ҳам боғлиқ.
Дори моддаларнинг таъсири мижозга ҳам боғлиқ. Мижознинг тури организмдаги суюқликлар - қон, шилимшиқ, сариқ сафро , қора сафроларнинг ўзаро нисбати билан боғлиқ. Қон - иссиқ ва нам, шилимшиқ- совуқ ва нам, сариқ сафро -совуқ ва қуруқ, қора сафро эса иссиқ ва қуруқ бўлади.
Ибн Сино бўйича ҳар бир организм, ҳатто организмнинг ҳар бир аъзоси ўз мижозига эга. Даволашда беморнинг мижозига қарама-қарши мижозли дори -моддалар қўллашга тўғри келади. Дориларга келганда, масалан, парасимпатик нервлар тонусини оширадиган моддалар асосан совуқ мижозли: симпатик нерв системани тонусини оширадиган моддалар асосан иссиқ мижозли бўлади. Беморларнинг иссиқлиги, қуруқлиги ошган бўлса, совуқ ва нам мижозли моддалар, совуқ ва намлиги ошган бўлса, иссиқ ва қуруқ мижозли моддалар тавсия этилади.

Download 218.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling