Сўрилиш деб аталади. Сўрилиш мураккаб физиологик жараён ҳисобланади. Биологик мембрана ярим ўтказувчан бўлиб, баъзи моддаларни ўтказиб, баъзиларини ўтказмайди


ДОРИ МОДДАЛАРИ БИРГА ҚЎЛЛАНГАНДА РЎЙ БЕРАДИГАН ТАЪСИРЛАР


Download 218.5 Kb.
bet2/11
Sana09.03.2023
Hajmi218.5 Kb.
#1255877
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ДОРИ МОДДАЛАРНИНГ ОРГАНИЗМДА СЎРИЛИШИ, ТАҚСИМЛАНИШИ ВА ТЎПЛАНИШИ

ДОРИ МОДДАЛАРИ БИРГА ҚЎЛЛАНГАНДА РЎЙ БЕРАДИГАН ТАЪСИРЛАР

Бирга қўлланган моддаларнинг ўзаро таъсири туфайли битта модда иккинчи модданинг таъсирини ошириши синергизм (юнонча syn — биргаликда, ergo — ишлаш) деб аталади. 

Синергизм дори моддаларининг жамланиши ва потенцирлаши туфайли юзага чиқади. Икки ёки бир неча дори қўшиб юборилганда уларнинг умумий таъсири айримларининг оддий арифметик йиғиндисидан иборат бўлади. Бу ҳолат оддий жамланиш деб аталади. Агар қўшиб юборилган моддаларнинг таъсири оддий жамланишдан ошса, потенцирлаш деб аталади. Қўшма равишда юборилган дори моддаларининг кучи бир хил субстратга таъсир этиши туфайли ошса, бевосита синергизм, arap улар ҳар хил субстратларга таъсир этиб кучи ошсабилвосита синергизм деб аталади. 

Агар иккита модданинг таъсири организмда қарама-қарши жараён ҳосил қилса ёки уларнинг таъсири туфайли организмнинг фаолияти қарама-қарши йўналишда ўзгарса, бундай ҳолат антагонизм деб аталади. Антагонизм (юнонча anti — қарши, agon — кураш) ҳам бевосита ва билвосита турларга бўлинади. Организмга қарама-қарши таъсир кўрсатадиган дори моддалари кучига қараб антагонизм икки тарафлама ва бир тарафлама бўлиши мумкин.

Икки тарафлама антагонизмда — икки модда ҳам бир хил қарама-қарши кучга эга бўлади. Бунга наркотик моддалар ва коразолнинг марказий нерв системасига таъсирини мисол қилиб келтириш мумкин: наркотик моддалар сусайтирган марказларни коразол қўзғатади, коразол қўзғатган нерв системасини наркотик моддалар сусайтиради. 



Бир тарафлама антагонизм — турли кучларнинг қарама-қарши таъсир кўрсатишидир. Одатда сусайтирувчи ёки фалажловчи заҳарлар ғоят кучли қарши таъсир кўрсатади. Масалан, карбахолин ичакнинг силлиқ мушакларини қўзғатади ва тонусини оширади, атропин эса шу мушакларни бўшаштиради: атропин таъсирини карбахолин ўзгартира олмайди, чунки атпропин кучли ҳамда катта қарама-қарши кучга эга. Атропин эса карбахолин таъсирини ўзгартира олади. 

Дори моддаларининг бир-бирига бўлган антагонизми асосан моддалар билан ўткир заҳарланганда қўлланади. Синергоантагонизм -адренорецепторларга бўлган таъсири юзага чиқади.адренорецепторларга бўлган таъсири камаяди, адреноблокаторлар таъсирида адреналиннинг деган тушунча ҳам бор, бунда қўшиб берилган моддаларнинг бир хил таъсирлари кучаяди, бошқа таъсирлари камаяди. Масалан,  

Демак, бир нечта дори моддалар бирга қўлланганда улар бир-бирига мос келиши, уларнинг таъсир кучи ошиши, заҳарлилиги камайиши мумкин. Шу билан бирга дори моддалар бир-бирига мос келмаслиги -адреноблокаторлар — адреналинга, симпатолитиклар — симпатомиметикларга (эфедрин), фторотан — адреналинга, ацетилсалицилат кислота — антикоагулянтларга, нейролептиклар — этил спиртига, пенициллин — тетрациклинга, сульфаниламидлар — новокаинга мос келмайди, шу сабабли уларни бирга қўллаб бўлмайди.ҳам мумкин. Масалан, деполяризацияловчи кураресимон моддалар антихолинэстераз моддаларга,  

Бир нечта дори моддалари бирга қўлланганда уларнинг бир-бирига бўладиган ўзаро таъсирини (фармацевтик, фармакокинетик, фармакодинамик), мос келиш-келмаслигини албатта билиш, ўрганиш ва амалиётда уларга риоя қилиш керак.



Download 218.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling