Сўрилиш деб аталади. Сўрилиш мураккаб физиологик жараён ҳисобланади. Биологик мембрана ярим ўтказувчан бўлиб, баъзи моддаларни ўтказиб, баъзиларини ўтказмайди
Download 218.5 Kb.
|
ДОРИ МОДДАЛАРНИНГ ОРГАНИЗМДА СЎРИЛИШИ, ТАҚСИМЛАНИШИ ВА ТЎПЛАНИШИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Фармацевтик ўзаро таъсир
- 2. Фармакологик ўзаро таъсир
1) моддий кумуляция — дори моддалари, масалан дигитоксин, неодикумариннинг организмда соф ҳолда тўпланиши:
2) функционал кумуляция — дори моддалари таъсирининг жамланиши, масалан, этил спиртининг таъсири тўпланади, чунки ўзи организмда жуда тез оксидланади, тўқималарда ушланмайди, фақат нейротроп таъсири жамланади. Баъзи дори моддалари такрор қабул қилингандан кейин бемор жисмоний ёки руҳий жиҳатдан хуш ёқадиган тинчланиш ёки енгил қўзғалишни сезади. Натижада шифокор кўрсатмаси бўлмаса ҳам беморда бу дориларни қайта-қайта қабул қилиш истаги пайдо бўлади. Бу ҳолат хуморлик, тобеликдейилади. Марказий нерв системасига таъсир эрувчи моддалар: морфин, қодеин, барбитуратлар, диазепам, этил спирти, кокаин ва бир қатор бошқа дори моддалари ушбу ҳолатга сабаб бўлади. Тобелик руҳий ва жисмоний бўлади. Агар беморга ўша ўзи урганиб қолган модда бермай қўйилса, унда руҳий ўзгаришлар рўй беради, кайфияти бузилиб, руҳи тушиб кетади. Бу ҳолат абстиненция синдроми, яъни доридан маҳрум булиш синдроми деб аталади. Дориларга жисмоний тобелик анча оғир ўтади, бунда беморга моддани бериш тўхтатилганда руҳий тушкунлик билан бирга аъзо ва системаларда чуқурроқ ўзгаришлар рўй бериб, ҳатто ўлим содир бўлиши ҳам мумкин. Жисмоний тобеликни даволаш анча қийин, шунинг учун наркоманияни, яъни дориларга тобеликнинг олдини олиш муҳим вазифалардан ҳисобланади. ДОРИ МОДДАЛАРИНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ Тиббиёт амалиётида кўпинча бир неча дори моддалари бирга қўлланилади (полипрагмазия, полифармация). Бунда улар бир-бирига таъсир этади, шу туфайли моддаларнинг таъсир кучи, таъсир муддати, нохуш асоратлари, заҳарлилиги камайиши ёки кўпайиши мумкин. Моддаларнинг ўзаро таъсири фақат улар таъсирини кучайтириш ёки камайтиришга олиб келмасдан, ҳатто бутунлай янги хусусиятни пайдо қилиши ҳам мумкин. Моддаларнинг ўзаро муносабатида уларнинг таъсири кучайиб, нохуш асоратлари, заҳарлилиги камайса, уларнинг бирга қўлланиши фойда беради. Arap дори моддаларининг ўзаро таъсирида уларнинг нохуш асоратлари, заҳарлилиги ошиб кетса, бу уларни бирга қўлланиш зарар келтиришидан далолат беради. Айрим дори моддалар бирга қўлланилганда уларнинг таъсири камайиши ҳам мумкин, буни моддалар билан заҳарланганда қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Дори моддаларининг ўзаро таъсири икки турга — фармацевтик ва фармакологик ўзаро таъсирга бўлинади.
Фармацевтик мос келмаслик битта шприцда икки-учта модда эритмаси аралаштирилганда ёки инфузион эритмалар тайёрланганда кўринади. Масалан, битта шприцда витамин В1, В6 ва B12 ларни аралаштириб бўлмайди, чунки витамин В12 таркибидаги кобальт витамин В1, ва В6ни ўзгартиради, витамин В1нинг аллергик хусусиятларини ошириб юборади. Ҳозирги кунда 100 дан ортиқ суюқ моддалар физик-кимёвий жиҳатдан бир-бирига мос келмаслиги аниқ, шу туфайли уларни битта шприцда аралаштириб қўллаб бўлмайди. 2. Фармакологик ўзаро таъсир туфайли бигга дори модда иккинчи модданинг фармакокинетикасини ҳамда фармакодинамикасини ўзгартириши мумкин. Фармакокинетик ўзаро таъсирда битта модда иккинчи модданинг сўрилишини, биотрансформациясини, тақсимланишини, транспортини, тўпланишини ва экскрециясини ўзгартириши мумкин. Дори моддаларининг сўрилиш даврида битта модда иккинчи модданинг сўрилишини камайтириши ёки ошириши мумкин. Масалан, агар қўлланилаётган модда ёғдан иборат бўлиб, ёғда эрувчан модда билан қўлланилса, иккинчи модданинг сўрилиши тезлашади. Тетрациклинлар ичакда Са, Mg, Al, Ғе ионлари билан эримайдиган комплекс ҳосил қилади, шу туфайли тетрациклинлар билан таркибида айтиб ўтилган элементлар бўладиган дорилар ёки озиқ-овқатлар истеъмол қилинса, тетрациклиннинг таъсири камаяди. Меъда — ичак перистальтикаси ошса, дори-дармонларнинг ичакдан сўрилиши камаяди. Масалан, холиномиметиклар ичак перистальтикасини ошириши туфайли юрак гликозиди — дигоксиннинг сўрилиши камаяди. Атропин эса ичак перистальтикасини камайтириб, дигоксиннинг сўрилишини оширади. Фармакокинетик ўзаро таъсир модцаларнинг қонда оқсиллар билан бирга йўналишида ҳам кўринади. Дори моддалари қонда эркин ҳолда ва қон оқсиллари билан боғланган ҳолатда бўлади. Альбуминлар билан боғланган модда фармакологик таъсир кўрсатмайди, эркин ҳолатдаги модда билан динамик мувозанатда бўлиб, вақти-вақти билан фаол моддани ажратиб туради. Оқсил билан боғланган модда организмга кўп миқдорда киритилаётган модданинг заҳарлилигини камайтиради, фармакологик таъсирини узайтиради. Иккита модда бирга юборилса, альбуминлар билан боғланиш учун рақобат бошланади, битта модда (оқсиллар билан боғланишга мойилроғи) иккинчи моддани оқсил билан боғланган ҳолатидан эркин ҳолатга чиқариб юборади. Шу туфайли иккинчи модданинг фармакологик таъсири ошиб боради, ҳатто у билан заҳарланиш рўй бериши мумкин. Масалан, яллиғланишга қарши индометацин ва антикоагулянтлар бирга юборилса, индометацин антикоагулянтларни оқсил билан боғланган ҳолатидан чиқариб юборади, қонда антикоагулянтларнинг эркин ҳолати кўпайиб, уларнинг таъсири ошади, ҳатто қон кетиши ҳам мумкин. Фармакокинетик ўзаро таъсир биотрансформация босқичида ҳам бўлади. Иккита дори бирга юборилганда, улардан бири дори моддаларининг метаболизмида қатнашадиган ферментлар фаолиятини камайтирса, иккинчи модданинг таъсири кучаяди, ҳатго заҳарли таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, моноаминооксидаза ферментининг ингибиторларидан ниаламид симпатомиметик аминлар — адреналин, эфедрин билан бирга қўлланилса, симпатомиметикларнинг таъсири кучайиб, қон босими ошиб кетади, ҳатто гипертоник кризлар ҳам рўй бериши мумкин. Жигардаги микросомал ферментларнинг индукторлари бирга қўлланилган бошқа моддаларнинг биотрансформациясини оширади, шу туфайли уларнинг таъсири ва таъсирнинг давомлилиги камаяди. Дори моддаларининг ўзаро таъсири фармакокинетиканинг экскреция босқичида ҳам рўй беради. Сийдик ҳайдовчи дори бирга қўлланилган моддаларнинг организмдан чиқиб кетишини тезлаштиради, шунга кўра уларнинг таъсири, таъсир муддати камаяди. Буйрак фаолиятини пасайтирадиган, нефротоксик моддалар билан бирга қўлланган моддаларнинг организмдан чиқиб кетиши секинлашади, бинобарин уларнинг таъсири, таъсир муддати ошади, ҳатто заҳарли бўлиб қолиши мумкин. Дори моддаларининг ўзаро таъсири фармакокинетиканинг ҳамма босқичларида — сўрилиш, транспорт, биотрансформация, экскреция босқичларида бирданига ўзгариши мумкин. Бир неча дори моддалар бирга қўлланилганда, улар фармакодинамик ўзаро муносабатда бўлиб, бир-бирининг асосий таъсирини оширади ёки камайтира олади. Download 218.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling