Дори моддаларнинг таъсир ва даволаш турлари.
1. Маҳаллий таъсир - дорининг шифобахш таъсири қўйилган, ишлатилган жойида юзага чиқади.
2. Резорбтив таъсир - дори моддаларнинг қонга сўрилгандан кейинги (rezorbtion- сўрилиш) таъсири.
Маҳаллий ҳамда резорбтив таъсир орқали дори моддалар бевосита, билвосита ҳамда рефлектор таъсир кўрсатиши мумкин.
3. Дори моддалар тўғридан-тўғри хаста аъзога шифобахш таъсир кўрсатадиган бўлса, бевосита таъсир деб аталади.
4. Рефлектор таъсир - дори моддалар тери, шиллиқ қават ҳамда бошқа йўллар билан қўлланилганда тўқималардаги нерв рецепторлари (сезувчан нерв охирлари) ни қўзғатиши натижасида пайдо бўлади. Кўзғалиш тегишли нерв марказларига ёки ички аъзоларга ўтиб, уларнинг холатини ўзгартиради.
5. Асосий таъсир дейилганда бирор моддани қўллаганда биринчи навбатда рўёбга чиқадиган таъсири тушунилади.
6. Танлаб таъсир кўрсатиш - дори моддалар бир ерда жойлашган рецепторларга танлаб таъсир қилади.
7. Аслига қайтувчи ва аслига қайтмас таъсир. Агар дори моддалари қисқа муддат таъсир этса, таъсири кучли бўлмаса, аъзо ва тўқималарда деярли катта ўзгаришлар рўй бермаган бўлса, орадан бирмунча вақт ўтгач, аъзолар ёки тўқималар ҳолати тиклана бошлайди, дори модданинг таъсири қайтиб кетади, бу аслига қайтар таъсир деб аталади. Баъзи дорилар беморга кўп миқдорда берилганда тўқималар холати жиддий ўзгаришларга учрайди, яъни уларнинг бундан кейинги фаолияти тўхтаб қолади - қайтмас таъсир кўрсатади.
8. Ножўя таъсир. Дори модда асосий таъсир кўрсатиши билан бирга бошқа аъзо ва тўқималарга ножўя таъсир кўрсатади.
9. Заҳарли таъсир. Баъзи бир дори моддалари рўйирост зарар қилиб, заҳарли таъсир кўрсатади.
1. Этиотроп ( юнонча - aetio - сабаб, tropo - йўналтириш) даволаш тури дори моддаларининг касаллик сабабларини йўқотишга қаратилган.
2. Симптоматик даволаш - баъзи дори моддалари касаллик белгилари (симптомлари) ни йўқотишга қаратилган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |