Сўрилиш деб аталади. Сўрилиш мураккаб физиологик жараён ҳисобланади. Биологик мембрана ярим ўтказувчан бўлиб, баъзи моддаларни ўтказиб, баъзиларини ўтказмайди
Дори моддаларнинг организмда сўрилиши, тақсимланиши ва тўпланиши
Download 218.5 Kb.
|
ДОРИ МОДДАЛАРНИНГ ОРГАНИЗМДА СЎРИЛИШИ, ТАҚСИМЛАНИШИ ВА ТЎПЛАНИШИ
Дори моддаларнинг организмда сўрилиши, тақсимланиши ва тўпланиши.
Дори моддаларининг ошқозон-ичак системасига тушиб, мураккаб биологик мембранани ҳосил қилувчи бир ёки бир неча қават ҳужайралар орқали қон ёки лимфага ўтиши с ў р и л и ш деб аталади. Сўрилиш мураккаб физиологик жараён ҳисобланади. Биологик мембрана ярим ўтказувчан бўлиб, баъзи моддаларни ўтказиб, баъзиларини ўтказмайди. Ичак эпителийси фақат бир томонлама ўтказувчан бўлганлиги учун одатда дорилар қон ва лимфадан ичак бўшлиғига қайтадан ўтолмайди. Сўрилиш жараёни суст диффузияланиш, осон диффузияланиш, фильтрация, фаол транспорт ва пиноцитоз туфайли амалга оширилади. С у с т д и ф ф у з и я л а н и ш. Ушбу йўл билан липофил (ёғ ва ёғсимон моддаларда эрувчи) моддалар, яъни қутбланмайдиган моддалар сўрилади. Дори моддаларининг мембраналардан сўрилишида суст диффузияланиш жараёни асосий ҳисобланади, чунки уларнинг кўпчилиги кучсиз кислота ва кучсиз асослардан иборатдир. Мембрана орқали суст диффузияланишни моддалар концентрацияси ҳал қилади, улар концентрация кўп томондан кам томонга , яъни концентрация градиенти тарафга қараб йўналади. О с о н д и ф ф у з и я л а н и ш. Бунда дори модда ҳужайра мембранасининг алоҳида таркиби билан бирлашади, шу туфайли ҳужайрага ўтиши тезлашади, сўрилиш суст диффузияланишга нисбатан енгилроқ ўтади. Енгиллаштирилган диффузияланиш ҳам қувват талаб қилмайди, концентрация градиенти билан боғлиқ. Масалан, нуклеин кислотанинг пурин ва пиримидин асослари ҳужайрага осон диффузияланиш механизми орқали сўрилади. Ф и л ь т р а ц и я - дори моддаларни мембраналар оралиғидан фильтрланиб сўрилиши. Мембраналар оралиғи (0,4 нм) унча катта бўлмаганлиги учун улар орасидан сув, баъзи ионлар ва майда гидрофил молекулалар (масалан, сийдикчил) сўрилади. Моддаларнинг ушбу йўл билан сўрилишида қувват талаб қилинмайди, уларнинг йўналиши концентрация даражасига боғлиқ. Ф а о л т р а н с п о р т - моддаларнинг ушбу йўл билан сўрилишида транспорт механизмлар системаси иштирок этади. Фаол траспорт йўли билан сўрилишда модда концентрациясининг градиентига қарши камдан кўп томонга йўналган бўлади, бу жараён қувват сарфланиши билан боғлиқ. Фаол транспорт йўли билан сувда эрийдиган (гидрофил) қутбланган молекулалар - ноорганик ионлар, қанд, аминокислоталар ва пиримидин бирикмалари сўрилади. Ёш болаларда ферментларни фаолияти етарли ривожланмагани учун фаол транспорт жараёни суст ўтади. П и н о ц и т о з - дори моддаларининг бу йўл билан сўрилишида ҳужайра мембраналарида пуфакчалар ( инвагинация) ҳосил бўлади. Ушбу пуфакчаларга суюқлик ва дори моддалар кириб олади ва пуфакчалар билан ҳужайраларнинг ички томонига ҳаракат қилади, шу ерга етиб олганда модда пуфакчалардан чиқади. Дори моддалар қонга сўрилгандан кейин жигарга ўтади, жигар эса организмни ёт моддалардан сақловчи муҳим физиологик тўсиқ (барьер) ва қоннинг фильтри ҳисобланади. Жигарда дори моддалари зарарсизланади, метаболизмга учрайди, уларнинг кимёвий тузилиши ўзгариши мумкин. Дори моддалари тўқималарнинг алоҳида рецепторлари билан ҳам боғланади. Ҳозирги кунда кўпчилик моддалар учун организмда ўзига хос рецепторлар бўлиши аниқланган. Дофамин - дофаминорецепторларга, серотонин - серотонинорецепторларга, гистамин - гистаминорецепторларга, бенздиазепин унумлари - бенздиазепин рецепторларга, наркотик анальгетиклар - опиат рецепторларга, ГАМК - ГАМК рецепторларга, гормон моддалари - гормонал рецепторларга, юрак гликозидлари-дигиталис рецепторларига таъсир кўрсатади. Дори моддалари организмда текис ва нотекис тақсимланиши мумкин. Моддаларнинг тақсимланишига йўлларда учрайдиган биологик тўсиқлар таъсир кўрсатади. Булар капиллярлар девори, ҳужайра мембраналари, гематоэнцефалик тўсиқлар, сероз бўшлиқ пардаларидир. Моддалар жигарда, буйракларда, ўпкада, суякларда ва бошқа тўқималарда тўпланиши мумкин. Кўпчилик дори моддалари организмда ўзгариш (биотрансформация)га учрайди. Биотрансформация жараёнида жигарнинг микросомал ферментлари қатнашади, ёғда эрийдиган моддалар сувда эрийдиган метаболитларга айланиши ҳам мумкин. Дори моддалари икки йўл билан: метаболик трансформация ва конъюгация йўли билан ўзгаради. Метаболик трансформацияда моддалар асосан қайтарилиш, гидролизланиш ва оксидланиш ҳисобига ўзгаришга учрайди. Конъюгация жараёнида дори модда ёки унинг метаболитлари бошқа кимёвий гуруҳлар (метил, ацетил, сульфат, глюкурон кислота) билан бирикади. Дори моддалари ўзгарган ҳамда ўзгармаган ҳолда асосан сийдик ва ўт билан организмдан чиқиб кетади. Буйраклардан фильтрация, реабсорбция, оддий диффузияланиш жараёнлари туфайли сийдикка ўтади. Дори моддаларининг тўқималарда биологик фаолиятининг йўқолиши ва организмдан чиқиб кетиши -экскреция натижаси элиминация деб аталади. Элиминацияни аниқлаш учун: модданинг ярим ҳаётини, яъни юборилган модданинг ярмисини организмдан чиқиш вақти ҳамда эллиминация коэффициенти, яъни квотаси-суткада бир марта юборилган дори миқдорининг қанча фоизи ажралиб чиқиши ўрганилади. Download 218.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling